2.Моделлаштириш воситаларини танлаш
Моделлаштириш усули танлангандан сўнг ҳисоблаш техникаси ёрдамида моделни тадқиқ этиш учун техник ва дастурий воситалар танланади. Дастурий воситалар сифатида процедурага мўлжалланган алгоритмик тиллар, муаммога-мўлжалланган тиллар ёки моделлаштиришнинг автоматлаштирил-ган тизимлардан фойдаланиш мумкин.
Моделларни тадқиқ этиш учун универсал ёки ихтисослаштирилган ҳисоблаш тизимларидан фойдаланиш мумкин. Универсал ҳисоблаш тизимлари ёрдамида аналитик моделлаштиришни амалга ошириш учун техник воситаларга ката талаблар қўйилмайди. Имитацион моделлаштиришда фойдаланиладиган универсал ҳисоблаш тизимларига қўйиладиган асосий талаблар бу катта ҳажмдаги етарли бўлган тезкор характердир. Бунинг сабаби шундан иборатки, моделни тажриба ўтказишда ҳар доим элемент параметрларига алмашиб кетма-кет мурожат этилади, шунинг учун уларни ҳаммаси тезкор хотирада сақланиши мумкин.
Ҳар бир модел тажриба статик моделлаштиришда маълум машина вақтини эгаллайди, шунинг учун моделлаштириш жараёни учун юқори унумдорликка эга бўлган ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш керак.
Дастурий моделлар яратиш учун юқори поғонали универсал процедурага мулжалланган алгоритмик тиллар, масалан Pascal, Delphi, C++, Java ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Маълумки ҳисоблаш тизимларини имитацион моделлаштириш учун дастурлашда алгоритмик тиллардан фойдаланилган.
Умумий мақсадга мўлжалланган тилларда имитацион моделларни яратишда маълумотларни қайта ишлаш масалаларидаги дастурлашга хос бўлмаган бир қатор қийинчиликларга дуч келинади. Бу қийинчиликлар имитацион моделлаштиришни алгоритмларга хос бўлган иккита хусусиятдир.
Биринчи хусусият шундан иборатки, мураккаб тизимларни ҳаракат алгоритмлар паралелл алгоритмлардан иборат, ҳар бир вақт дақиқасида биттадан ортиқ ўзгартиришлар амалга оширилади. Паралелл алгоритмларни дастурлашдаги қийинчиликлар шундан иборатки, алгоритмик тиллар асосан кетма-кет жараёнларни ёзиш учун мўлжалланган. Юқори поғонадаги тилларда паралелл жараёнларни дастурий имитация қилиш паралелл жараёнларни псевдопаралелл ташкил этишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида дастурлаш соҳасида мураккаб масаладир.
Иккинчи хусусияти шундан иборатки, моделлаштириш жараёнида ҳажми априор баҳолаш қийин бўлган маълумотларни қайта ишлаш талаб этилади. Бу жараён имитацион моделларни динамик характерга эга эканлигидан келиб чиқиб, тизимдаги оммавий жараёнларни ўрганишга мўлжалланганлигини билдиради. Бундай алгоритмларни дастурлашда асосий эътибор тезкор хотирани динамик тақсимлашда қаратилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |