Мавзу: Микропроцессорли бошқариш системаларини объект билан ток ва кучланиш бўйича боғланиш схемалари
Микропроцессорли бошқариш системаларининг интерфейслари чиқишларида бошқариш объектининг ижрочи қурилмалари учун бошқариш сигналлари мантиқий “1” ёки “0” кўринишида бўлиб, улар объект двигателларини ишга тушириш қувватига эга эмас.

Бошқариш объектлари двигателлари учун зарур параметрларга эга бўлган бошқариш сигналларини электрон калитлар орқали улаш принципларини тушунтирувчи схемаларнинг соддалаштирилган кўриниши қуйидаги расмда келтирилган
Двигателларни транзисторли калитнинг коллектор, эмиттер ва юк занжирларига уланиш схемалари.
Бунда двигатель бошқариш объектиниинг юритмасини харакатга келтирувчи восита сифатида:
Микропроцессорли бошқариш системасининг интерфейслари чиқишларидан узатилувчи бошқариш сигнали транзистор базасига уланган бўлиб, уни очилиш ва ёпилиш жараёнини бошқаради.
Двигателлар ишини рақамли бошқаришда импульснинг частотаси ва кенглиги орқали бошқариш усуллари кенг тарқалган. Бу схемалар узлуксиз бошқариш сигналлари учун хам назарий жихатдан қўлланилиши мумкин.
Боғланиш схемаларида коммутация элементи сифатида асосан транзистор, тиристор ёки реле қўлланилади. Транзисторли кучайтириш схемалари кам кувватли двигателларни бошқаришда кенг қўлланилади ва каскадлар асосида бир нечта транзистор кучайтиргичлари кетма-кет уланиши орқали боғланиш схемалари хосил қилинади. Ўртача қувватли двигателлар учун реле асосидаги ва юқори қувватли двигателлар учун тиристор асосидаги боғланиш схемаларини қўллаш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Микропроцессорли бошқариш системаларида рақамли бошқариш қисмини юқори кучланишларга эга бўлган қисмдан электр сигналлари бўйича ажратиш схемаларини қўллаш уларнинг ишончли ишлаш даражасини оширади ва юқори кучланишлардан сақлайди. Бундай схемаларга мисол сифатида ёруғлик нури оқимига асосланган оптик элементлардан иборат схемалар ва магнит майдон оқимларига асосланган магнит элементлар қўлланилган схемалар киради.

Занжирларни электр сигналлари бўйича
а) оптик ажратиш ва б) галваник ажратиш схемалари.