Совитиш-мойлаш моддаларининг таркиби.
Металларни кесиб-
ишлашда қўлланиладиган совитиш-мойлаш суюқликларини учта гурухга
бўлиш мумкин.
И
- Сувли суюқликлар:
1 ) электролитли эритмалари;
2 ) ювувчи моддали эритмалари;
3 ) эмулосия;
4 ) мойларнинг яримтиниқ эритмалари.
ИИ. Мойлар:
1 ) минерал;
2 ) чўкиндили минерал;
1.Совитиш-мойлаш моддаларининг
таркиби
3 ) табиий мойлар.
ИИИ. Газлар.
Сувли суюқликлар катта совитиш қобилиятига эга. Янги қийин ишлов
бериладиган металлар ва қотишмаларнинг кенг кўламда тарқалиши билан
сувли суюқликлар борган сари катта маонога эга бўлмоқда.
Сувли суюқлик ва мойларнинг совитиш-мойлаш хоссалари, уларнинг
таркибига турли моддаларини қўшиш билан ошади.
Совитиш-мойлаш суюқликлари ишлов бериш тури ва маромини, детал
ва кесувчи асбоб материалининг хоссаларини, ишлов берилган юза
тозалигига талаблар, ишлолов бериш аниқлигини ҳисобга олиб танланиши
керак.
Сувли суюқликлар: йўниш, пармалаш, разверткалаш, фрезерлаш,
жилвирлаш, резоба очиш учун; мойлар: хонинглаш, метчиклар ва
плашкалар билан резоба очиш, тиш очиш, чуқур тешикларни пармалаш,
автомат ишлов бериш учун тавсия этилади.
Металл кесувчи асбоблар билан (кескичлар, пармалар, фрезалар) қора
ишлов бериш учун, шунингдек жилвирлаш учун яхши совитиш
хусусиятларига эга бўлган суюқликлар яроқли ҳисобланади.
Бундай ишларда электролитларнинг сувдаги эритмалари ёки 2,5-30%
ли эмулосия, жилвирлаш учун 1 – 2 % ли мой эритмалари қўлланилади.
Ярим тоза операцияларда эмулосиялар ( 3 – 4 % ли эмулгирловчи)
эритилган мойлар ва электролитли эритмалардан фойдаланилади.
Қийин ишлов бериладиган материалларни кесиб ишлашда, шунингдек
тоза сидириш, резоба очиш, расмдор йўниш каби операциялар учун кесиш ва
совитиш-мойлаш хусусиятлари юқори бўлган суюқликлар талаб этилади.
Металларга кесиб ишлов беришда қўлланиладиган сувли
эмулсиялар таркибида 2 – 10 % эмулсол мавжуд.
Энг кўп тарқалган спиртли эмулсолнинг тахминий таркибини (%
ларда) келтирамиз.
Олеин кислатаси 6 – 10 %;
Канифол 7 – 10 %;
Минерал мой 75 – 80 %;
Спирт 3 – 4 %;
Сув 3 – 7 %.
Каустик сода эритмаси 3 – 4 %
Эмулсияни тайёрлашда сувни дастлаб калцийли сода ёки натрий
гексаметафосфати билан юмшатилади.
Мойлар ичида энг кўп тарқалгани сулофофрезол деб аталувчи мой
ҳисобланади. Унинг таркибида 70 – 78 % веретен, 1,8 – 2,0 % нигрол, 1,8 –
2,0 % олтингугурт мойлари мавжуд.
Ишлатиш жараёнида совитиш-мойлаш суюқларининг таркиби ва
хоссалари ўзгаради. Сувли эритмалар енгил парчаланади, бунда дастгоҳ
деталларида кукунсимон чанг тўпланади, бу юқори ишқаланиш, ейилиш ва
коррозияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун дастгоҳларининг очиқ
қисмлари пухта артилиши ва мойланиши шарт, айниқса дасгоҳ
йўналтирувчилари. Сувнинг парланишида электролитнинг эритмадаги
концетрацияси ортади, бу ишчиларни тери касалликлари олиб келиши
мумкин ва дастгоҳларни бўюқлари емирилиб кетади. Шунга асосан совитиш-
мойлаш суюқликлари муайян чегараларда даврий равишда назорат қилиниб
турилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |