2.1 - Мавзу. Металл конструкциялар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларни ҳисоблаш.
2.1. 1. Металл конструкцияларни қисқача ривожланиш тарихи.
Металл конструкцияларни ривожланишини тайёрлаш технологиясига ва уни қайси жойда ишлатилишига кўра беш даврга бўлишимиз мумкин.
1-давр 12-17 асрларни ўз ичига олади. Бу вақтларда металл қурилмаларни ноёб иншоотларни қурилишида (сарой, черков), масалан ғишт деворларни мустаҳкамлашда ва том конструкциясини тортиб қўйишда ишлатишган. Тортқичларни темирга ишлов бериб конструкциясини мослаштириб кесимини квадрат шакли қилиб тайёрлашган. 1158 йилда Владимир шаҳрида қурилган Успенский собори, 1560 йили Москвада қурилган Покров собори бунга мисол бўла олади
2-давр 17 аср бошларидан 18 асрни охиригача қамраб олади. Бу давр металл қия тўсинларни ва черковларнинг фазовий бош гумбазлар конструкцияларини яратилиши билан боғланган. Кўтарувчи элементларни махсус шаклга келтириб бир-бирига боғланадиган қилиб, асосий қисмини кесимини квадрат ёки тўғри тўтрбурчак шаклли қилиб тайёрлашган.
Мисол сифатида 1640 йилда катта Кремль саройи томининг ёпилиши, 1603 йил қурилган Улуғ Иван қўнғироқхонаси ва 1805й. Санкт-Петербургдаги оралиғи 15м бўлган Қозон соборини гумбазларини синчларини келтиришимиз мумкин.
3-давр 18 асрдан 19 асрнинг ярмигача давом этиб келган. Бу давр чўян элементларини қўйиш ва улардан қурилмалар яратиш билан танилган.
Чўян элементларининг бир-бирига бириктирилиши, қулф ва болтли бирикма орқали бажарилган.
Биринчилар қаторида бу қурилмалардан фойдаланиб 1725 йилда Уралдаги Невьян минорасининг томини ёпишган. 1784 йил Санкт-Петербургдаги чўян кўприги қурилган, саккиз оралиқли 33-47м гача, дунёда энг катта чўян кўпригидир. 19 асрнинг 40 йилларида қурилган уникал бинонинг Исаакий собор гумбази яратилишида махсус чўян элементларидан фойдаланишган. 1827-32й. Санкт-Петербургдаги Александр театрининг томини ёпишда таянч оралиғи 30метр бўлган чўян равоқлардан фойдаланишган. Бу даврнинг охирларида фермалардан фойдаланиш бошланган. Фермаларнинг сиқилишга ишлаётган элементларини чўяндан, чўзилишга ишлаётган элементларни темирдан тайёрлашган.
4-давр 19 аср 30 йилларидан 20 асрнинг 20 йилларигача давом этган. Бу йиллар техниканинг ҳамма соҳаларни тез ривожланишини шу жумладан металлшунослик ва металлни қайта ишлаш соҳасида ҳам катта ривожланишни ўз ичига олади.
1856 йили Бессемер, 1864 йили Мартен ва 1878 йилда Томас пўлат қуйиш усуллари ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши натижасида чўян конструкциялар ўрнига пўлат конструкцияларини ишлата бошланди, чунки пўлат материали сифатлироқ ва механик хусусиятлари яхшироқ бўлганлиги туфайли 40 йилларда пўлатли прокатли сортаменти ва варақсимон прокатнинг технологиялари ўзлаштирилиши натижасида қурилиш конструкциялар ривожланишига ва уларни ноёб биноларда ишлатилишига катта имкониятлар яратди.
19 аср охирига келиб панжарасимон синчлар, ўрнига рама-равоқли синчлар ишлата бошланди. Эни кенгроқ бўлган биноларни қурилди. Буларга мисол қилиб, Петербургда (1884 йилда қурилган Сенний бозорни ва 1890 йили қурилган Гатчино вокзали), Москвада 1913-14 йилларда қурилган биноларни келтириш мумкин.
19 асрнинг иккинчи ярмида темир йўлларнинг қурилиши кенг тарқалган эди. Темир йўл кўприклари қурилиши билан кўприкларнинг қулай конструктив шакллари ҳам ривож топди. Кўприкларнинг жойлаштирилиши ва ҳисоблаш назарияси мукаммаллашди. Металл қурилмаларни лойиҳалашга, ҳисоблашга ва қурилиш услубларини ривожланишига рус олимларидан С.В.Кербедз, Н.А.Белелюбский, Л.Д.Проскуряковлар ҳисса қўшишган билан темир йўл кўприкларини қурдирган, Петербургдаги чўян кўприкни ҳам Кербедз лойиҳалаштирган ва қурилишида иштирок этган.