Mавзу Mавзу: Касблар таснифи, касб типлари ва турларининг таьрифлари



Download 39,24 Kb.
bet3/3
Sana24.06.2022
Hajmi39,24 Kb.
#699451
1   2   3
Bog'liq
dars ishlanma

3. Янги мавзу баёни:
Шарқнинг буюк мутафаккирлари, алломалари деярли барча даврларда ўз асарларида, ше’р ва ғазалларида, адабий меросларида ҳалол меҳнатни, касб-ҳунар эгаллашнинг муқаддаслигини ва зарурлигини такидлаб, улуғлаб ўтганлар. Улуғ бобоколонимиз А.Навоий ўз ғазалларида ёшларни илм-ҳунар эгаллашга чақиради:
Илм касбини қилди то жони бор,
Ҳунар ўрганди онга ки имкони бор.
Одамзод пайдо бўлишидан бошлаб меҳнат билан шуғулланган.
Дастлаб фақат кун кечириш учун қилинган меҳнат кейинчалик, каттароқ мақсадни, моддий манфаат кўриш учун амалга оширилиб ҳатто, Х асрларда йирик ҳарбий қўшинларни, миллионлаб халқларни буюмлар, анжомлар билан таминлай оладиган ишлаб чиқариш соҳалари даражасигача тараққий этган.
Айрим манбаларда қайд этилишича, 32 хил ҳунар тури мавжуд бўлган аҳоли яшайдиган жойни шаҳар деб аташган. 1897 йили биринчи аҳоли рўйхати вақтида катта шаҳарларда аҳолининг кўпчилик қисми ҳунармандлар ҳисобланган. Масалан, Наманган аҳолисининг 64 фоизи, Қўқоннинг 52 фоизи, Чустнинг 54 фоизи, Марғилоннинг 50 фоизи, мустақил касб-ҳунар эгаси ҳисобланган. Ҳунармандчиликнинг қадимий даврларда енг кўп тарқалган тури темирчилик, заргарлик, мисгарлик ва тунукасозлик бўлган. Ҳозиргача кенг тарқалган қадимий касблардан бири ёғоч буюмлари ясаш ҳунармандчилигидир
Касбга йўналтириш ёшларга уларнинг қизиқиш, лаёқат, қобилиятларига ва жамиятнинг турли хил касбларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ ҳолда касб танлашга ёрдам берувчи мақсадли фаолиятдир. У фанлараро ривожланувчи назария ва амалиётнинг бирлиги асосида вужудга келиб, ўқув-тарбия жараёнида амалга оширилади. Касбни тўғри танлаш - инсон турмушида мухим қадамдир, ёш авлоднинг бутун ҳаётидаги муваффақият кўп жихатдан касбнинг қанчалик тўғри танланишига боғлиқ. Касбни тўғри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг обьектив важларига, қизиқишига, майлига, қобилиятига ва имкониятларига мос булиши учун унинг соғлигини, узлаштиришнни ва ҳиссиётларини ҳисобга олиш лозим, булар ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда ҳаммадан кўра кўпрок қарор топади ва намоён бўлади..
Касб — кишининг меҳнат фаолияти, доимий машғулоти тури; муайян иш турини малакали бажаришга имкон берадиган билим, маҳорат, тажрибани талаб этади.
Ҳунар-(саньат, билим, кўникма, маҳорат, усталик, касб) Муайян кўникма, маҳорат талаб қиладиган, тирикчиликнинг асосий манбаи ҳисобланувчи иш, машғулот, касб.
Касбга яроқлилик- шахснинг жисмоний сифатлари ва психофизиологик хусусиятлари билан касб талабларининг мос келиши даражасидир. Агар бу сифат ва хусусиятлар зарур талаблар даражасида бўлмаса, зўриқиш ҳосил бўлади, натижада касбий яроқсизлик вужудга келади, бундан шахс ҳам, жамият ҳам зарар кўради 
Хозирги кунда мажуд касблар қуйдаги типларга ажратилган.

  1. Инсон-табиат- меҳнат придметлари.

Ер, сув, ўсимлик, хайвонлар(масалан гиолог, сувчи, чарввдор ва х.к)

  1. Инсон-техника-меҳнат предметлари.

Машиналар станоклар, опаратлар, приборларва х.к.

  1. Инсон – меҳнат предметлари, меҳнат предметлари инсонлар (врач, сотувчи ва ҳ,к).

  2. Инсон –шартли белгилар – меҳнат предметлари шартли белгилар, сўзлар, формулалар (ҳисобчи, ЭҲМ программисти, корректор ва ҳ.к.).

  3. Инсон бадий образ –меҳнат предметлари барча бадий образли ва уларнинг элементлари (закргар, рассом ва ҳ.к.).

Одам –табиат”. Бу ерда меҳнатнинг асосий етакчи предмети – жонли табиатдир.Бу типга масалан, қуйидаги касблар киради:уруғшунос, мева –сабзавотшунос,лаборант,еколог, мастер- чорвадор, зоотехник, агроном.
“Одам –табиат” типидаги касблардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Ўсимликлар организми меҳнат предмети бўлган касблар;
Ҳайвонлар организми меҳнат предмети бўлган касблар;
Микроорганизмлар меҳнат предмети бўлган касблар.
Одам- техника “ Бундай касблар типида меҳнатнинг асосий етакчи [предмети- техника обьектлари (машиналар, механизмлар ),материаллар, энергия турларидан иборат бўлади. Жонсиз табиат обьектлари (Ер ости бойликлари, тупроқ, сув, ўрмон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳам кўп жиҳатдан шуларга ўхшаган бўлади. Бу ерда ходимларнинг меҳнати фақат техникагагина қаратилиб қолмайди, албатта. Чунончи , троллейбус ҳайдовчиси иш вақтида пассажирлар билан мулоқотга киришади, кран машинисти қишлоқ хўжалик ҳайвонлари қамалган қафасчани ортиш билан машғул бўлиши мумкин.Одам –техника типидаги касблардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: қазиб олинган тупроқ, тоғ жинсларига ишлов бериш билан боғлиқ бўлган касблар:проходкачи, бульдозер машинисти,кон техниги, инженер- геолог ва ҳоказо.
Одам-одам”Бу ерда асосий меҳнат предмети одамлардир. Мазкур меҳнат соҳасида майллар, қизиқишлар, қай даражада эканини аниқлашда ўқув предметларидан ташқари, сиз шахсан ўзингиз жамоат ишларида коллектив равишда ўтказилган тадбирларни ташкил этишда иштирок этиб орттирган тажрибангиз ҳам ёрдам беради.мазкур типда қуйидаги касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин:Одамларни ўқитиш ва тарбиялаш билан боғлиқ касблар:тарбиячи, ишлаб чиқариш таьлими мастери, ўқитувчи.
Ишлаб чиқаришни бошқариш, одамларга ,коллективларга раҳбарлик қилиш билан бўғлиқ бўлган касблар:Автотранспорт корхонасининг диспетчери, инженер экономист.
Маиший савдо хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган касблар:сотувчи, сартарош,
“Одам-одам” типидаги касбларга оид меҳнатнинг асосий мазмуни одамларнинг ўзаро бир- бирига таьсир кўрсатишидан иборатдир. Бундай бир- бирига таьсир кўрсатишнинг муҳим қисми ўзаро муносабатлар ҳисобланади
”Одам белгилар тизими”. Касбларнинг бу типида шартли белгилар, рақамлар, кодлар , табиий ёки суньий тиллар асосий етакчи меҳнат предмети ҳисобланади. Ҳозирги замон кишиси белгилар ва белги системалари дунёсида – текстлар , чизмалар,схемалар, карталар, жадваллар, формулалар, йўл белгилари ичида яшайди.
Одам белгилар тизими типидаги касблар қуйидагиларни ўз ичига олади:ҳужжатларни расмийлаштириш, иш юритиш, текстлар ва уларнинг қайта ёзилиши, қайта кодлаштирилиши билан боғлиқ касблар: таржимон, котиба-машинистка , телеграфчи, техник редаcтор. Ҳисоблаш машиналарининг оператори, программист, телеграфчи, техник редаcтор.
Шартли белгилар системаси , обьектларнинг схематик тасвири кўринишидаги информацияларни қайта ишлаш билан боғлиқ касблар: чизмачи, топограф, техник –геодезист, инженер
Одам-бадиий образ” Касбларнинг бу типида бадиий образлар, уларнинг тузилиш усуллари етакчи меҳнат предмети ҳисобланади.БУ +ерда қуйидаги касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин:Тасвирий фаолият билан боғлиқ касблар:Бадиий мебеллар ишлаб чиқариш бўйича дурадгор, тошга ўйиб гул солувчи, ёритиш электротехниги , конструктор- модельери, график рассом
Мусиқа фаолияти билан боғлиқ касблар:Пианино ва роялларни созловчи, аркестр артисти, композитор.
Адабий- бадиий фаолият билан боғлиқ бўлган касблар:Бадиий адабиёт редактори, адабий ходим, театр артисти, эстрада артисти.
.”Одам-бадиий образ”типидаги касбларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундан иборатки, ходим амалга оширган, сарф қилган меҳнатининг анчагина қисми ташқи томондан қараган кишининг кўзига кўринмай , яширинча қолади.Бундан ташқари ,меҳнатнинг сўнгги натижасига эришиш учун , яьни ижронинг енгил , зўриқмасдан бажарилиши ва ўйналаётган ролнинг табиий чиқиши учун кўпинча махсус куч ғайрат сарф қилишга тўғри келади.

Юқорида кўрсатилган 5 та гуруҳдаги касблар фақат касб мазмуни эмас балки таълимий аҳамиятга ҳам эга.


Янги мавзуни мустаҳкамлаш:
Мустаҳкамлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Касб танлашда қандай сабаблар хатоларга олиб келади?
2. касбни мустақил танлаш деганда нимани тушунасиз-?
3. ҳунар бу?
4. Касбга доир режа деганда сиз нимани тушунасиз?
5. Касб деганда нимани тушунасиз?
Download 39,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish