3. Аралаштиргич тузилиши ва турлари.
Муаммоли вазият савол ёки топшириқ:
Суюқлик мухитларида аралаштириш жараёнининг ахамияти
Маъруза матнининг 1-мавзусини диққат билан ўқиб ечимини топасиз.
Саноат ишлаб чикаришларида турли айланувчан механик аралаштиргичлар ишлатилади. Энг куп кулланиладиган аралаштиргичлар асосан уч турга булинади (6.1-расм): 1) парракли; 2) пропеллерли (винтли); 3) турбинали.
Парракли аралаштиргич бир ёки бир нечта парракдан иборат бўлади (6.1, 6.2-расмлар). Бир парракли оддий аралаштиргичлар ковушоклиги кичик булган (<0,1 Пас) суюқликларни аралаштириш учун ишлатилади. Ковушоклиги катта булган суюқликларни аралаштириш учун куп парракли ва махсус тайёрланган аралаштиргичлардан фойдаланилади. Чукма ажратувчи системаларни аралаштириш учун якорли аралаштиргичлар ишлатилади. Агар аралаштиргичнинг диаметрини d, курилманинг диаметрини D, парракнинг кенглигини b, курилманинг тубидан аралаштиргичгача булган масофани h билан белгиласак, у холда парракли аралаштиргичлар куйидаги улчамларга эга бўлади: d=0,60,9 D; d=0,10,2 D; h 0,3 D. Парракли аралаштиргичлар минутига 400 мартагача айланиши мумкин, одатда n=2080 айл/мин.
Пропеллерли аралаштиргичнинг асосий иш органи укка урнатилган пропеллер (ёки винт) дан иборат (6.3- расм). Ук горизонтал, вертикал ёки кия урнатилган булиши мумкин. Винтлар икки ёки уч канотли бўлади. Канотлар суюқликда худди винт каби харакат килади. Пропеллерли аралаштиргичларни харакатчан ва ковушоклиги бир оз катта булган (<6 Пас) суюқликларни аралаштириш учун ишлатиш максадга мувофикдир. Бундай аралаштиргич мухитни яхши аралаштирганда катта тезлик билан айланади (айрим шароитда n=40 айл/с гача етади). Винтли аралаштиргич куйидаги катталикларга эга: d=0,250,33 D; h=0,51 D, n=150-1000 айл/мин. Парракли аралаштиргичларга Караганда пропеллерли аралаштиргич-ларнинг самарадорлиги анча юкори, бирок уларнинг ишлаши учун куп энергия сарфланади. Винт кия жойлаштирилса аралаштиришнинг самара-дорлиги ортади.
Турбинали аралаштиргичнинг асосий иш органи турбина гилдираги булиб, у вертикал укка жойлаштирилган бўлади (6.4- расм). Турбина гилдирагининг ишлаш принципи марказдан кочма кучнингтаъсирига асосланган. Суюқлик аралаштиргичнинг марказий тешикчаларидан кириб, у ерда марказдан кочма куч таъсирида тезланиш олган холда гилдиракдан радиал йуналишда чикиб кетади. Гилдиракда суюқлик вертикал йуналишдан горизонтал йуналишга утиб, ундан катта тезлик билан чикади. Бундай аралаштиргич ковушоклиги кам ва катта булган (<500Пас) суюқликларни аралаштириш учун ишлатилади. Турбинали аралаштиргич учун d=(0,150,6) D ва n=2002000 айл/мин.
Бундай аралаштиргичнинг самарадорлиги жуда юкори. Турбинали аралаштиргични таркибида улчами 25 мм гача етадиган заррача-ларни бор суюқликларни аралаштириш учун хам куллаш мумкин.
Кимёвий саноатида юкорида айтиб утилган аралаштиргичлардан ташкари шнекли, лентали, планетар, вибрацион ва бошка аралаштиргичдан хам фойдаланилмокда. Масалан, нонғютон ва пастасимон суюқликларни аралаштириш учун шнекли ва лентали аралаштиргичлар ишлатилади (6,5- расм). Шнекли аралаштиргич эффектив ковушоклик коэффициенти =500Пас булган массаларни узлуксиз циркуляция килишга хизматкилади. Бундай аралаштиргичнинг айланиш частотаси n=(1-4) айл°с. Лентали аралаштиргичлар ёрдамида ковушоклиги юкори булган (эф=3103 Пас) ноньютон суюқликларни аралаштириш имконияти вужудга келади.
6.6 ва 6.7-расмда вибрацион ва планеталар аралаштиргич курсатилган. Ушбу курилмалар катта хажмли (100 м3) ва ута катта хажмли (1000 м3 ва ундан куп) курилмалардаги турли ковушокликка эга булган (100 П.с гача ва ундан куп) хам нғютон, хам нонғютон суюқликларни аралаштириш учун мулжалланган. Масалан, собик Ленинград технология институти таклиф этган аралаштиргичнинг вали узатманинг ташки вали билан Гук шарнири оркали уланган (6.7- расм). Гук шарнири ёрдамида аралаштиргич икки хил тезлик билан (уз уки атрофида бурчак тезлиги 1 ва узатма уки атрофида кушимча планетар айланма тезлик 2 харакатланади. Окибатда курилмадаги гидродинамик вазият яхшиланади.
Хамма аралаштиргичлар айланма харакат тезлигининг кийматига кура икки турга булинади: 1) секин харакат к,илувчи; 2) тез харакат килувчи. Агар паррак чеккасининг айланма харакат тезлиги 1 м/с атрофида булса, бундай аралаштиргичлар (масалан, якорли, рамали ва бошка) секин харакат килувчи аралаштиргич каторига киради.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.
Катлам каналидаги хакикий тезликни формуласи.
Катлам учун Ренолдс мезони.
Мавхум кайнаш катламининг холатларини тушунтиринг.
Аралаштиргич турлари.
Катлам каналидаги суюқликни хакикий тезлиги.
Ламинар оким учун катламнинг каршилик коэфициенти.
Суюқлик ва газларни говаксимон катлам оркали фильтрланиш пайтидаги катламнинг гидравлик каршилиги.
Аралаштиришнинг кандай усулларидан фойдаланилади.
Механик аралаштиргич турлари.
Турбинали аралаштиргичларни турлари.
6>
Do'stlaringiz bilan baham: |