9000-Асосий (муомалавий) фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг чизмаси
9010-"Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар"
9020-"Товарларни сотишдан олинган даромадлар"
9030-"Бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан олинган даромадлар"
9040-"Сотилган товарларнинг кайтарилиши”
9050-"Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар"
Счётларнинг кредитига
Дебет
|
Счётларнинг дебетига
Кредит
|
4010, 4110-
|
Кредит (карз)га сотилган маҳсулот ва товарларнинг харидорлар ва буюртмачилар томонидан кайтарилиши
|
Тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг узок муддатли инвестиция шаклида берилиши
|
-0610
|
4010, 4110-
|
Сотилган маҳсулотлар ва товарлар буйича харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар
|
Капитал куйилмага бажарилган ишлар ва курсатилган хизматларнинг даромад сифатида акс эттирилиши
|
-0800
|
9910-
|
Ҳисобот даврининг охирида даромадлар счётининг ёпилиши
|
Ёрдам ишлаб чиқаришга курсатилган хизматларнинг даромад сифатида акс эттирилиши
|
-2320
|
|
|
Умум ишлаб чиқариш бўлимига курсатилган хизматларнинг даромад сифатида акс эттирилиши
|
-2510
|
|
|
ТМЗ, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар учун ҳисобланган даромадлар
|
-4010
|
|
|
Маҳсулот, иш ва хизматларни узининг бўлинмаларига сотишдан олинадиган даромадлар
|
-4110
|
|
|
Консигнация муомаласи буйича олинган даромадлар
|
-4890
|
|
|
Маҳсулот, иш ва хизматларни накд пулга сотишдан олинган даромадлар
|
-5010, 5020
|
|
|
Кайта ҳисоблаш натижасида харидор ва буюртмачилардан кушимча олинган суммалар
|
-5110
|
|
|
Маҳсулот ва товарларни киска муддатли инвестиция куринишида бериш
|
-5800
|
|
|
Муддати узайтирилган даромадларни (бўнак тулови тартибида) сотиш ҳажмига кушиш
|
-6210
|
|
|
Тайёр маҳсулотларни ва товарларни етказиб бериш учун харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар
|
-6310
|
|
|
Маҳсулот ва товарларни сотишда катнашган субъектларга ҳисобланган дивидендлар
|
-6710
|
|
|
Хўжаликнинг фаолиятида катнашган субъектларга ҳисобланган дивидендлар
|
-6710
|
|
|
Маҳсулотлар ва товарларни сотиш учун курсатилган хизматларнинг қиймати
|
-9410
|
|
|
Умум хўжалик фаолияти учун курсатилган хизматларнинг қиймати
|
-9420
|
|
|
Хизмат курсатувчи тармоклар учун сарфланган маҳсулотлар, бажарилган ишларнинг қиймати
|
-9450
|
|
|
Сотилган маҳсулотлар, товарларнинг кайтарилиши ва харидорларга берилган чегирмалар
|
-9910
|
Маҳсулот етказиб бериш режасининг бажарилишини тезкор ҳисобга олиш, ахборот туплаш ва жунатиш жараёнларини бошқариш, турли истеъмолчиларга йил давомида маҳсулот сотиш учун жуда зарурдир. У харидорлар ва сотилаётган маҳсулот номенклатураси буйича тузиладиган, тайёр маҳсулотни жунатиш ва сотиш кайдномалари буйича юритилади.
Ҳисобот маълумотларида курсатилган тайёр маҳсулотнинг амалда омборда мавжуд бўлган тайёр маҳсулотга мувофиқ келиши тайёр маҳсулотни инвентаризация қилиш асосида аниқланади.
Маҳсулот етказиб бериш режасининг бажарилишини ҳисобга олиш тезкор ҳисобга олишнинг маҳсус регистрида юритилади.
Мазкур регистр асосида тайёр маҳсулотни белгиланган ҳажмда етказиб бермаслик ёки туловнинг кечиқтирилиши сабаблари аниқланади ва тегишли чора-тадбирлар курилади.
Тайёр маҳсулотни инвентаризациядан (йўқламадан) ўтказиш тартиби айланма маблагларнинг таркибига кирувчи бошқа моддий бойликларни инвентаризация қилиш тартиби билан бир хил. Баъзи фарклари шундан иборатки, тайёр маҳсулотлар катор холатларда нафакат узининг омборларида, балки цехларнинг омборларида ва маҳсулотларни сотиб берувчи субъектларнинг омборларида жавобгарлик асосида сакланади. Бухгалтерия ҳисобида ва инвентаризация руйхатларида улар яхлит холда акс эттирилади. Тайёр маҳсулотларнинг харакати жадал равишда рый беради, шунинг учун тайёр маҳсулотларнинг инвентаризациясини имкони борича киска муддатларда ўтказиш максадга мувофиқ бўлади.
Инвентаризация жараёнида тайёр маҳсулотларни кайта ҳисоблаш, улчаш ва тортиб куриш йули билангина эмас, балки уларнинг бутлиги, нави ва бошқа сифат тавсиялари хам текширилади.
Инвентаризация руйхатларида моддий бойликларнинг коди, номи, микдоридан ташқари уларнинг номенклатура рақами, маркаси (русуми) ва нави хамда бошқа алохида белгилари хам курсатилади.
Туриб қолган ва киммати тўлиқ бўлмаган маҳсулотлар учун алохида руйхат тузилади. Яроксиз холга келган маҳсулотлар руйхатга киритилмайди. Улар юзасидан маҳсус далолатнома тузилади. Бу далолатномада тайёр маҳсулот бузилишининг сабаби ва айбдор шахслар, кадрсизланиш суммаси курсатилади.
Инвентаризация ўтказиш вақтида маҳсулотлар инвентаризация комиссияси иштирокида қабул қилинади ва алохида руйхатга киритилади. Жунатилган деб ҳисобланган ёки ҳақи туланган, лекин омбордан олиб чиқиб кетилмаган маҳсулотлар хам алохида кайд этилади. Жойлаш ва саклаш идиши хам тури, максади ва тоифасига караб (янги, фойдаланишда бўлган тайёр маҳсулот билан бирга инвентаризациядан ўтказилади.
Жунатилган маҳсулотлар ва товарлар ва харидорлар томонидан муддатида ҳақи туланмаган маҳсулотлар ва товарлар юзасидан хар бир юклаб жунатиш буйича алохида йўқлама руйхати тузилади. Уларда маҳсулот, товарлар ва харидорнинг номи, жунатиш санаси, тулов топширикномаси ёзиб берилган сана, унинг рақами ва берилган счёт-фактура буйича суммаси курсатилади.
Бошқа субъектлар (консигнатор)нинг омборларида сакланаётган тайёр маҳсулотлар ушбу моддий бойликларнинг масъулиятли саклашга топширилганлигини тасдикловчи хужжатлар асосида руйхатга киритилади. Масъулиятли саклашга қолдирилган маҳсулот учун саклаш тилхатларини инвентаризация бошланган санага якин санага кайта расмийлаштириш лозим.
Инвентаризация натижалари юзасидан таккослаш кайдномалари факат ҳисобга олиш маълумотларидан чекинишга йул куйилган маҳсулотларнинг турлари буйича тузилади.
Инвентаризация натижаларида аниқланган тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари жорий ҳисобда қабул қилинган нархлар буйича бахоланади.
Инвентаризация жараёнида аниқланган мавжуд тайёр маҳсулотларнинг қолдиги ва ҳисобга олиш маълумотлари уртасидаги фарк моддий бойликлар учун қабул қилинган умумий тартибда бартараф этилади.
Агарда инвентаризация натижасида тайёр маҳсулотлар ортикча чиқса улар омборга қабул қилинади. дебет 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”ва 9390-"Бошқа муомалавий даромадлар”счёти кредитланади.
Мабодо инвентаризация натижасида тайёр маҳсулотларнинг меъёр даражасидаги камомади аниқланса далолатномага мувофиқ 9439-"Бошқа муомалавий сарфлар”счётининг дебетида ва 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счётининг кредитида, агарда жавобгар шахс зиммасига юклатилса 4630-"Моддий зарарларни қоплаш юзасидан ходимларнинг карзи”счётининг дебетига 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счётининг кредитидан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |