Мавзу: Муаммоли таълим технологияси асослари .
Маъруза 2 соат
Ўқув дастури: Муаммоли таълимнинг назарий асослари.
Муаммоли таълим технологиялари ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланганлиги. Муаммоли таълим технологиясининг асоси - инсоннинг фикрлаши муаммоли вазиятни ҳал этишдан бошланиши ҳамда унинг муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва ечиш қобилиятига эга эканлигидан келиб чиқиши ҳақида. Муаммоли таълимнинг ўқувчилар ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ўстиришдаги аҳамияти.
Муаммоли таълимнинг бош мақсади – ўқувчиларнинг муаммони тўлиқ тушуниб етишига эришиш ва уларни ҳал эта олшга ўргатишдан иборат эканлиги. Муаммоли вазият тушунчаси ҳақида.
Турли ўқув фанлари бўйича дарслар жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилишни ва уларни ечиш усулларини олдиндан кўзда тутиш.
Муаммоли вазият яратиш усуллари.
ўқитувчи ўқувчиларга дарс мавзуси билан боғлиқ зиддиятли ҳолатни тушунтиради ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилади;
бир масалага доир турли нуқтаи назарларни баён қилади;
ҳал этиш учун етарли бўлмаган ёки ортиқча маълумотлар бўлган ёки саволнинг қўйилиши нотўғри бўлган масалаларни ечишни таклиф этади ва бошқалар.
Муаммоли вазиятни ҳал этиш даражалари
ўқитувчи муаммони қўяди ва ўзи ечади;
ўмуаммони қўяди ва унинг ечимини ўқувчилар билан биргаликда топади;
ўқувчиларнинг ўзлари муаммони қўядилар ва унинг ечимини топадилар.
Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган усуллар
муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш, таҳлил қилиш;
солиштириш, умумлаштириш;
фактларни аниқлаш ва қиёслаш;
вазиятга боғлиқ хулосалар чиқариш;
ўқувчиларнинг ўзлари аниқ саволлар қўйиши ва бошқалар.
Foydalanilgan adabiyotlar.
1. Karimov I.A.”Yuksak ma’’naviat –yengilmas kuch. “-T. ;”Ma’naviyat”
2008 y.
2.Barkamol avlod –O’zbekiston taraqqiyotining poydevori. T.”Sharq”,1997 yil.
3. Orifjonov U. Yusupov A. Fizikadan savol va masalalar to’plami. T. “To’ron -Iqbol” 2007 yil.
4. Olimov B, Yusupov A. Fizikadan 6-9 sinflar uchun laboratoriya ishlari.Toshkent. 2007.
5. Mamadazimov M.Jumaniazova M. Fizika va astronomnya fanlarini integratsiyalab o’qitishning metodik asoslari. T. “To’ron -Iqbol” 2007 yil.
6. Amaliy fizika. B. M. Mirzoaxmedovning umumiy tahriri ostida. T. “O’qituvchi”, 1993 yil.
7. Ishlab chiqarish asoslari. Kasb tanlash metodikasi. P. R. Atutov.B.P. Polyakov tahriri ostida. T. “O’qituvchi”, 1998 yil.
8. O’quvchi ma’naviyatini shakllantirish. Fozilov.J. Sultonov .r. Saidov .H. T. “Sharq”. 2000 yil.
Do'stlaringiz bilan baham: |