Kurs ishining amaliy ahamiyati :tarbiyalanayotgan yoshlarni hayotda amaliy natijalarni ko’ra olish, bildirish , nazariy bilimlarni amaliyotda qo’llay olish. Kurs ishida ilgari surilgan g’oyalar boshlang’ich sinflarda ta’lim-tarbiyaviy ishlarni rejalashtira olish.
Kurs ishining ilmiy farazi:Glaballashuv jarayonida ta’lim-tarbiyani yuksak darajaga olib chiqish, haqiyqiy tarbiyani bera olish “ Oilada bir yoki ikki bolani tarbiya qilish juda qiyin maktabda esa yigirmata o’tizta bolani tarbiyalash juda mushkul vazifa”.
Кириш.
Ҳар бир ишнинг ўзига хос, маълум қонун қоидалари бўлганидек, бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бпр қатор муҳим қонун-қоидалари борки, уларга амал қилиш тарбия ишининг самарали бўулишини таъминлайди, чунончи, - тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги
- тарбиянинг ҳаёт, меҳнат билан, Ўзбекистонимизнинг мустақиллиги, гуллаб яшнаши йўлида қилинаётган фидоий ишлар билан боғланиши;
ўқувчини жамоада, жамоа орқали тарбиялаш;
тарбияда бола шахсини ҳурмат қилиш ва унга талабчанлик;
- тарбиявий ишларнинг изчиллиги, мунтазамлиги ҳамда бирлиги;
- тарбияда ўқувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш. Қуйида тарбия жараёнининг қонун-қоидаларини кўриб чиқамиз:
1. Тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги. Тарбия мақсадини белгилашда жамият талаблари, давр нафаси, миллий хусусиятлар асос қилиб олинади. Тарбиянинг мақсади – ҳар томонлама камол топган-мукаммал инсон шахсини тарбиялашдир. Ўқитувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи-тарбиячи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг, вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди ҳамда мактаб иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тарбиялашнинг шакл ва услубларини танлайди.
2. Тарбиянинг ҳаёт билан боғлиқлиги қоидаси тарбиявий ишларнинг мазмуни ва ташкил этилишини доимо янгилаб туришини талаб этади. Тарбиячилар болалар тарбиясини ҳаёт билан боғлар эканлар, уларга ўзларида иймон-эътиқодни тарбиялаш имконини берадилар. Тарбиявий ишлар шундай ташкил қилинганда ёшлар жамият ҳаётига фаолрок; жалб қилинади, бу эса ўқувчи шахсининг таркиб топишига ёрдам беради. Илғор ўқитувчилар тажрибасининг кўрсатишича, ўқувчилар аҳил жамоа бўлиб уюшгандагина тарбия ишларини фаол ўқувчиларга таянмоғи, ўқувчиларни турли ишларни биргаликда бажаришга одатлантириб, уларга жамоатчилик руҳини сннгдириб бориши лозим. Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади, чунки жамоада шахсни тарбиялаш-тарбиянинг етакчи тамойиллари ҳисобланади. Жамоа назарияси қоидаларига мувофиқ уни яратиш усули ишлаб чиқилган. Унинг умумий асослари қуйидагилардан иборат:
1. Талаблар қўйиш;
2. Фаолларни тарбиялаш;
3. Ўқув меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданий фаолиятдаги истиқболларини ташкил этиш;
4. Соғлом жамоатчилик фикрини шакллантириш;
5. Ижобий анъаналарни яратиш ва кўпайтириш. Юқорида таърифланган барча қоидалар ҳар қандай жамоани шакллантириш ва ривожлантириш учун қўлланма ҳисобланади. Тарбия усулларини танлашда уларни жамоанинг ривожланиш даражасига мослиги муваффақиятнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи тарбиявий ишни синфдаги жамоа муваффақиятнинг муносабатларини ривожланиши даражасини аниқлашдан бошлайди. ўқитувчининг эса янги синф билан кун марта иш бошланишига тўғри келади: ўз меҳнат фаолиятининг дастлабки йилида, синфни навбатдаги битириб чиқиш мавсумидан кейин, баъзан эса мактабда вужудга келган вазият тақозоси билан. Тарбия жараёни ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига ўтганда юксак даражага эришилади. Айрим ўқувчилар ва умуман жамоа ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва умуман жамоани ташкил этади, ўзига ва бирбирига талаблар қўяди ва ўз-ўзини назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |