ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ РАХБАР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Масофавий таълим тингловчиси Боймирзаева Мохира Равшанжон қизининг БИТИРУВ ЛОЙИХА ИШИ
МАВЗУ:
Мактабгача ёшдаги болаларга мусиқий таълим тарбия бериш методлари
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар №16 ДМТТ мусиқа рахбари.
Режа:
1.Кириш. Мавзунинг долзарблиги.
2. Мактабгача тарбия ёшдаги болалар мусиқа
тарбиясининг вазифалари
3. Болалар мусиқавийлиги структураси ва улар ривожланишининг ёш хусусиятлари
4. Мактабгача ёшдаги болаларга мусиқавий
таълим-тарбия бериш методлари ва усуллари
5. Хулоса
Кириш
Мактабгача таълимга бўлган эътибор турли даврларда турлича бўлган. Лекин бугунги кунда барча даврлардан кўра кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шунингдек мусиқавий таълимнинг хам ахамияти тобора ортиб бормоқда.
Академик Б.Асафьев, болаларни ўргатиш процессида шу нарсани сезган эдики, айрим болаларда мусиқавий қобилият аниқ кўринади, айримларда эса - мусиқага нисбатан илтифорлилик кўринади, уларнинг абсолют эшитишлари ўтмаслашгани билан изоҳланади ва аксинча кучсиз эшитиш музикага нисбатан чуқур ва қатъий қизиқишни кўрсатади. Б.М.Теплов мусиқавийлик проблемасини ҳар томонлама урганиб чиқади: бирмунча умумий ва бирмунча махсус моментларга ажратади. Умумий тушунча бойлиги ва ташаббускорлигини, мусиқа тинглаѐтганда ғамга чўмиш каби эмоционал қобилиятни, диққатни киритади.
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР МУСИҚА ТАРБИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Мусиқа болага ҳар томонлама ѐрдам бериши, теварак-атрофни образли
- эмоционал идрок этиши ва бола характерининг шакиллаишига таъсир
кўрсатиши учун мусиқа тарбиясининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги 4 вазифалар қўйилади:
1.Боланинг мусиқавий қобилиятини ривожлантириш.
2.Болаларни ашула айтиш ва мусиқавий-ритмик малакаларга ўрганиш.
Уларда мусиқани қабул қилиш, ҳис этиш ва тушуниш қобилиятларини
тарбиялаш.
3. Болада бадиий - ижодий қобилиятларни ривожлантириш. Бу
вазифаларнинг ҳаммаси бир~бири билан ўзаро мустаҳкам боғланган.
Таълим–тарбия тизимини такомиллаштириш бевосита замонавий педагогик технологияларни амалиётга самарали жорий этиш даражаси билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. Педагогик технологияни жорий қилишни инновация жараёни деб қараш мумкин. Бунда “инновация”ни бирор болалар жамоаси фаолиятини такомиллаштириш учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан янгилик деб қабул қилинган ёндашув тушунилади. Замонавий ахборот технологиянинг болалар жамоасида муваффақиятли жорий қилиниши ва яхши самара бериши бир қатор омилларга боғлиқ.
Мусиқа машғулотларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг афзал томонлари жуда кўп. Маълумки, замонавий педагогик технологияларнинг асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этади:
-билим олиш даражасини кафолатлаш.
-белгиланган билим олиш натижаларига эришиш самарадорлигини таъминлаш.
-таълимнинг дидактик воситаларидан фойдаланишни оптималлаштириш.
Мусиқа машғулотларида эса қуйидаги вазифалар амалга оширилиши мумкин:
-ўйин орқали болаларнинг мусиқага бўлган қизиқиши ортади;
-боланинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга имконият бўлади;
-машғулот давомида болада янги фикр, ғоя ва таклифлар пайдо бўлади.
Мусиқавийликнинг ривожланиши туфайли болалар мусиқа образларини - уларнинг атрофдаги қўшимча образларни болалар ѐрқин ҳис эта бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида, уларнинг теварак-атрофини билишда, эстетик баҳолашни тарбиялашда, бадиий дидни, мусиқага муҳаббатни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Боланинг мусиқавийлиги унинг актив мусиқавий фаолияти орқали тарбияланади. Педагог мапиулотларда болалар диққатини ташкил этиш ва йўналтириш орқали қабул қилаѐтган нарсалар хақида ўйлаш, қизиқиш, таққослаш, қизиқиш уйютишга ѐрдам беради. Болаларда мусиқа мазмунига тушунарли муносабатда бўлиш пайдо бўлади, мусиқани тинглашга иштиѐқ туғилади. Мусиқавий асарларни тинглаш болалар йштирокисиз бўлмаслиги керак. Мусиқа орқали бериладигай кайфият уларда жавоб кайғусини уйғотиш керак. Эмоционал жонкуярликни тарбиялаш йўллари тулича. Моҳир методик усуллар орқали болаларни мусиқа асарларининг бажарилишига жалб қилиш мумкин: ашула айтиш, рақс, ўйинларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |