Андижон давлат университети Сиртқи булим Бошланғич таълим йуналиши 2-курс 226-гурух талабаси Абдуллаева Барнонинг Психология фанидан тайёрлаган МУСТАҚИЛ ИШИ МАВЗУ: Мактабгача болаларда психофзиологик тараққиётнинг умумий тавсифи РЕЖА: 1. Илк болалик давридаги психик ўсиш. 2. Мактабгача ёшдаги болалар психик ўсишининг умумий шарт шароитлари. 3. 6 ёшли болаларнинг психологик кўриги тўғрисида. Мактабгача ёшдаги болалар ўсишининг умумий шарт-шароитлари. Уч ёшли болаларга тўғри тарбия бериш, таъсир ўтказиш, уларнинг ҳаракатларини мақсадга мувофиқ йўналтириш орқали уларда мустақил ҳолда овқатланиш, кийиниш, ювиниш, ўз ўрнини йиғиштириш кўникмаларини таркиб топтиришга, айрим топшириқ ва вазифаларни пухта бажариш малакасини шакллантиришга эришиш мумкин. Мазкур ёш хусусиятларини тадқиқ қилган Н. М. Шчелованов, Д. Б. Эльконин ва бошқаларнинг фикрича, боланинг уч ёшгача ўсишида эришган ютуқлари унинг хулқ-атворини, билиш жараёнларини сифат жиҳатдан анча ўзгартириб юборади. Шунга қарамай, боланинг ўсишига катталарнинг таъсири, роли етакчилигича қолаверади, лекин аста-секин ўсиб бориши мустақилроқ бўлишини таъминлайди. Аммо мактабгача ёшдаги мустақиллик кўпинча боланинг амалий фаолиятда унча кучли бўлмаган шахсий имконияти доирасида катталар ёрдамисиз ҳаракат қилишида, нисбатан оз бўлсада, тобеъликдан қутулиш туйғусида намоён бўлади. Оила ва боғчада шахслараро муносабатлар илмий асосга қурилиб, оқилона оилага суянилса ва педагогик одоб (назокат) доирасидан четга чиқилмаса, юқорида айтилган зиддиятлар юзага келиши мумкин эмас. Ўжарлик, қайсарлик катталарга итоатсизликнинг вужудга келиши – боланинг катталарга қарамликдан қутулишга уриниш ва кичик мактабгача ёш давридан мактабгача даврга ўтишнинг ташқи ифодасидир. Мустақилликка интилиш мазкур ёш давридаги ўзгаришлар, янгиланишлар, яъни шахсий хатти-харакатни ва «мен ўзим»ни англашнинг махсули тариқасида намоён бўлади Уч ёшда харакатни мувофиқлаштириш жараёнининг такомиллашуви болага югурганида, бир жойда тик турганида мувозанатни сақлаш имконини яратади. Бунинг натижасида бола мустақил ҳолда турли ҳаракатларни амалга ошира бошлайди. Жисмоний жиҳатдан мустақилликка эришиш болада эркин, катталарнинг назоратисиз, ўз ҳолича қандайдир ишларини бажариш, умуман микро ва макро муҳитда шаҳс сифатида яшаш истагини туғдиради. Айрим кишилар болага топшириқ берадилару, лекин унинг қай даражада бажарилиши билан қизиқмайдилар, бола қандай ютуққа эришганига эътибор бермайдилар. Бола ўзига катталарнинг менсимай, ҳурматсизлк билан муносабатда бўлаётганини дарров сезади. Шахслараро муносабатда вужудга келган англашилмовчилик ва гинаҳонлик шу холатга оқилона бахо беришгунича давом этади Психологияда ролли ўйин фаолияти сюжет ва мазмундан ташки топади. Одатда сюжет деганда, ўйин фаолиятида болалар акс эттирадиган воқеъликнинг доираси тушунилади. Ўйинларнинг сюжети хилма-хиллигига қарамай, рус психологи Е.А. Аркин ўйинларни уйидаги таснифини тавсия қилади: 1) ишлаб чиқаришга, техникага доир–қурилиш, касб-хунар, қишло хўжалилига оид ўйинлар; 2) маиший ва ижтимоий сиёсатга доир – рўзғор, боғча, мактаб, кундалик турмушга оид ўйинлар; 3) харбийга доир – уруш-уруш ўйинлари; 4) драмалаштирилган – кино, спектакл ва бошқаларга оид; Бола ўйин фаолиятида мактаб таълимига тайёрланиб боради, шу боисдан, унда амалий харакатларнинг яққол шакллари таркиб топа бошлайди. Лекин ўйин фаолиятида боланинг амалий ўсишини чуқурроқ изохлаб бериш ҳали етарли тажриба маълумотлари мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |