Мавзу: Мактаб кутубхоналарини рақамлаштириш босқичлари



Download 4,33 Mb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi4,33 Mb.
#287012
  1   2   3   4
Bog'liq
Гуля опа мактаб кутубхонаси


Мавзу: Мактаб кутубхоналарини рақамлаштириш босқичлари
Режа:

  1. Мактаб кутубхонаси ва унинг вазифалари

  2. Мактаб кутубхонаси ишини ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари

  3. Электрон кутубхона тўғрисидаги наъмунавий низом

  4. Фойдаланилган адабиётлар

Мактаб кутубхонаси – маънавият ва маърифат ўчоғи. Кутубхоналар ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини ошишига хизмат қилади. Ҳар бир инсон маънавият хазинаси бўлмиш кутубхоналардан, унинг чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиш билан ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини бойитиши мумкин.


Ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий-аҳлоқий жиҳатдан комил инсон бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш, уларнинг китобхонлик ва ахборот саводхонлигини шакллантириш, дунёқарашини ўстириш кутубхона иш фаолиятининг мазмунини ташкил этади. Юртимизда ёшларнинг илм олишлари учун ҳар томонлама қулай имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда.
Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини, китобга муносабатини китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир.
Ёшларни тарбиялаш ва ғоявий чиниқтириш, унинг онгини, эътиқодини, фуқаролик ҳис-туйғусини шакллантиришга фаол ёрдам беришга даъват этилган мактаб кутубхоналари ва ҳозирги кунда ахборот-ресурс марказлари маданий-маърифий муассасаларнинг умумий тизимида алоҳида ўрин эгаллайди.
Шубҳасиз, иш бошида турган кутубхоначилар ўқувчиларга китоб хизмати кўрсатишнинг юқори коэффицентига эришишлари, меҳнат маданиятини юксалтиришлари даркор.
Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13-сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271 сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилда қабул қилинган “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда 2011 йил 23 февралда қабул қилинган “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ягона ахборот-кутубхона тизимини шакллантириш, аҳолига сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш ҳамда ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мазкур йўналишда малакали кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлмоқда.






Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish