МУНДАРИЖА
Мавзу-9. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТИ 2
МАВЗУ-10. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ УСУЛЛАРИ 6
Мавзу-11. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШ МОДЕЛЛАРИ 12
Мавзу-12. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ПРОГНОЗЛАШ 17
МАВЗУ-13. ИЛМИЙ-ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТНИ ПРОГНОЗЛАШ 22
МАВЗУ-14. ИЖТИМОИЙ ЖАРАЁНЛАР ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИНГ ЎСИШИНИ ПРОГНОЗЛАШ 27
МАВЗУ-15. ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ 31
МАВЗУ-16. ТАРМОҚНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ПРОГНОЗЛАШ 34
9-мавзу. Макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти 38
10-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари 39
11-мавзу. Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари 44
12-мавзу. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш 47
13-мавзу. Илмий-техник тараққиётни прогнозлаш 48
14-мавзу. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш 49
15-мавзу. Демографик жараёнларни прогнозлаш 50
16-мавзу.Тармоқнинг иқтисодий ривожланишини прогнозлаш 51
Мавзу-9. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТИ
Режа:
1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳияти ва функцияси
2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар
3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили
9.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳияти ва функцияси
Ижтимоий-иқтисодий ҳаётни, келажакни баҳоламасдан унинг ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. Режали ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни, узоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиёсатининг асосий йўналишларини асослаш, қабул қилинаётган қарорларнинг натижаларини прогнозлаш ва ҳар бир муайян вақтда аниқ тадбирларни, фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳисобланади. Бозор ислоҳотлари ва илмий-техник тараққиётни такомиллаштириш шароитида прогнозлаш ижтимоий ривожланишининг стратегия ва тактикани шакллантиришнинг ҳал қилувчи илмий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим жиҳатлардан бири – бу келажакни олдиндан башорат қилишдир.
Бугунги кунда олдиндан башорат қилишнинг икки хилдаги кўриниши мавжуд – илмий башоратлаш ҳамда илмий асосланмаган башоратлаш. Илмий асосланмаган башоратлаш – инсоннинг топқирлиги, сезгирлиги билан боғлиқ бўлган башоратлашларни ўз ичига олади.
Илмий башоратлашнинг оддий башоратлашдан принципиал фарқи шундаки, илмий башоратлаш орқали келажакда содир бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодиса тўғрисида ишончлироқ ва аниқроқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Бу орқали эса амалиётда энг муҳим ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул қилиш имкониятига эга бўламиз. Илмий башоратлашнинг хилма-хил шакллари орасида энг кўп тарқалган турларидан биттаси прогнозлаштириш ҳисобланади.
Прогноз шу пайтгача ҳеч бир тил тизимида ҳали кузатилмаган эҳтимолли воқеани атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараён, ҳодисанинг ҳолатини узоқ ёки яқин келажак учун қайд этишга ёрдам беради.
Прогнозни ишлаб чиқишда текширилган, аниқ ва зиддиятга учрамайдиган прогнозлаштириш методидан фойдаланиш лозим. Ана шундагина, прогнозни шахсий интуитив тарзда эмас, балки илмий асосланган тарзда ишлаб чиқилганлигини этироф этиш мумкин. Қолаверса, прогнозлаштирилган воқеа-ҳодисанинг реализациясини келажакда текшириш усуллари ҳам аниқ бўлиши шарт.
Шундай қилиб, прогноз – бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида объект, ҳодиса ёки жараёнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг эҳтимолли йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза ҳисобланади.
Прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. Бугунги кунда географик, геологик, экологик, тиббий прогнозлаштириш, илм-фан ва техника прогнози, иқтисодий, социологик, ҳарбий прогнозлаштириш, ташқи-сиёсий, юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш соҳаларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |