Мавзу: Махаллий бюджетларнинг харажатларини бошкарилишида бюджетлараро ваколотлар муаммолари


Бюджет харажатларини бошкаришда чет эл тажрибаси



Download 195 Kb.
bet3/8
Sana18.04.2022
Hajmi195 Kb.
#560376
1   2   3   4   5   6   7   8
1.3. Бюджет харажатларини бошкаришда чет эл тажрибаси.
(Япония бюджет тизими мисолида)
Япония Молия тизими марказий хукумат бюджети (уммумий хисоб ракам), махаллий хокимиятлар бюджети ва махсус фондлар шунингдек марказий ва махаллий хокимиятларга тегишли муассасалар, хизматлар ва копорациялар хисоб ракамларини уз ичига олувчи махсус хисоб ракамлардан иборат.
Японияда бюджет йили 1 апрелдан 31 мартгача давом этади. Бюджет даромадлари ва харажатлари булимлар, моддалар ва параграфларда гурухланади. Жумладан даромадлар 7 булим ва 43 параграфга, харажатлар 13 булим, 41 модда ва 242 параграфга булинади.
Бюджет лойихасини тайерлаш Молия вазирлиги ва унинг департаментлари томонидан амалга оширилади. Бошка вазирликлар уз бюджетлари хажми ва тузилишига, бошка молиявий масалаларга тегишли таклифларни 31 августгача Молия Вазирлигининг бюджет департаментига жунатишлари шарт.
Сентябрдан декабр ойигача бюджет департаменти келиб тушган маълумотларни куриб чикади ва шулар асосида бюджет лойихасини ишлаб чикади. Ушбу лойиха тасдиклаш учун Иктисодий Режалаштириш бошкармасига, сунгра Вазирлар Махкамасига жунатилади.
Тузатишлар киритилгандан сунг январ ойида хукумат бюджет лойихасини парламентга куриб чикиш учун такдим этади. Бюджет комиссиясидаги мухокамадан сунг парламент бюджетни конун шаклида тасдиклайди.
Япония конституциясига мувофик давлат молиявий манбаларини таксимлаш хукуки парламентга тегишлидир.
Бюджет бажарилиши Молия вазирлиги ва бошка вазирликлар томонидан амалга оширилади.
Бюджетнинг касса хизмати Япония банки ва унинг булимлари томонидан амалга оширилади. Вазирликлар ва муассасалар уларга белгиланган харажатлар доирасида Молия вазирлигига узларининг тулов сметаларини такдим этади. Ушбу смета Молия вазирлиги томонидан куриб чикилади ва тасдикланади. Ушбу сметаларнинг нусхаси Япония марказий банкига жунатилади ва шу асосда тегишли операциялар бажарилади.
Тасдикланган бюджет ассигнованиялари харажатлари назорати вазирликлар ва муассасалар томонидан хар чоракда такдим этиладиган хисоботлар оркали назорат килинади. Молия вазирлиги назоратчилари олинган хисоботларни урганиб чикадилар, маълумоларни текшириб бюджет харажатлари ва даромадлари тугрисида умумий хисобот тузадилар.
Умумий хисобот хукуматга такдим этилади ва уз навбатида тафтиш бошкармасига жунатилади. Тафтиш бошкармаси хулоса бергач, хисобот хукумат томонидан тасдикланади ва парламентга куриб чикиш ва тасдиклаш учун берилади.
Японияда 3045 шахар, поселка, районни бирлаштирувчи ва уз мустакил бюджетига эга булган 47 префектура мавжуд.
Махаллий бюджетларнинг даромад кисми солик ва соликсиз тушумларидан ташкил топади.
1990 йил махаллий хокимиятлар умумий даромади 80,41 трлн.иенни ташкил этди. Шулардан солик тушумлар 33,45 трлн.иен еки махаллий бюджет даромадларининг 41,6 фоизни, 14,33 трлн.иен еки 17,8 фоиз умумий давлат соликларига ажратмалар, 10,65 трлн.иен еки 13,2 фоиз умуммиллий тадбирлар утказиш учун давлат дотациялари, колган 21,98 трлн.иен еки 27,3 фоиз махаллий бюджет даромадлари бу соликсиз тушумлар ташкил этди.
Махаллий соликлар тугрисидаги конун Ушбу соликлар турлари ва фоиз ставкаларини белгилаб беради, колган кисмда бошкарув махалий хокимиятлар томонидан амалга оширилади. Японияда 30 махаллий соликлар бор.
Махаллий соликларда асосий рол тугри соликларга берилган, 1978 йилда улар 79 фоиз 90 йиллар 87,5 фоиз ни ташкил этган.
Юридик шахслар давлат даромад солигининг12,3 фоиз микдорида префектура даромад солиги тулайди. Бундан ташкари тадбиркорлик фаолияти учун солик тулови хам махаллий бюджет манбаларидан биридир. Фоиз ставкаси 10,71 фоиз
Жисмоний шахслар даромад суммасидан келиб чиккан префектура даромад солигини 5, 10, 15 фоиз микдорида холда тулайдилар. Бундан ташкари махаллий даромад соликлари хам бор. Япониянинг хар бир фукароси даромадидан катъий назар хар йили 3200 иен истикомат килиш солиги тулайди.
Тугри соликларга баъзи махаллий мулк соликлари хам киради.
Махаллий эгри соликларга тамаки, бензин, ресторан ва барларга, электр энергия ва газ учун соликлар киради.
Махаллий хокимиятлар маблаглари хисобидан Японияда ишлаб чикариш инфраструктураси ривожланиши ва таббий офатларнинг олдини олиш учун утказиладиган чора тадбирлар молиялаштирилади. Бундан ташкари махаллий бюджетлар томонидан ишчи кучи тайерлаш, турли хил нафака ва ердам пуллари тулашга хам маблаг ажратилади. Бюджет маблагларининг сезиларли кисми махаллий хокимиятларни (полиция, суд, прокуратурани) молиялаштиришга сарфланади.
Япония махаллий хокимият органларининг даромад ва харажатлари.
(трлн.иенда)


1978й

1980й

1983й

1985й

1988й

1990й

Даромадлари

39,13

46,80

53,46

57,47

68,01

80,41

жумладан: махаллий соликлар хисобига

12,24

15,89

19,84

23,32

30,12

33,45

Харажатлари

38,35

45,78

52,31

56,29

66,40

78,47

Баланс (даромад минус харажат)

0,78

1,02

1,15

1,18

1,61

1,94

Аввалги йилдан колдик

0,35

0,41

0,35

0,32

0,56

0,82

Мазкур йилдаги хакикий баланс

0,43

0,61

0,80

0,86

1,05

1,12

Ушбу жадваллар Япония махаллий бюджети даромад ва харажат кисмларининг муттасил усишини тасдиклайди, шунингдек бюджетнинг даромад кисми харажат кисмидан тезрок усаетганлигидан далолат беради. Японияда махаллий бюджетлар камомад билан чикмайди. Умумий баланс колдигидан утган йил молиявий ресурсларини айириб реал баланс хам хисобланади.
Япония давлат харажатларининг ЯММдаги салмоги.
(фоиз хисобида)


1966й

1971й

1976й

1981й

1986й

1991й

Марказий хокимият харажатлари

6,2

5,9

8,2

10,5

9,9

9,3

Махаллий хокимият харажатлари

13,0

14,4

16,9

18,9

17,2

15,4

Махаллий хокимиятлар харажатлари марказий хокимиятлар харажати билан солиштирилганда махаллий хокомиятлар салмоги куплигини курамиз.

Download 195 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish