Жойлаштириладиган (inline) функциялар
Компилятор ишлаши натижасида ҳар бир функция машина коди кўринишида бўлади. Агар программада функцияга мурожаат буйруғи бўлса, шу жойда функцияни чақириш коди шаклланади. Одатда функцияни чақиришни амалга ошириш қўшимча вақт ва хотира ресурсларини талаб қилади. Шу сабабли, компиляторга, агар чақириладиган функция ҳажми унчалик катта бўлмаган ҳолларда, функцияни чақириш қоди ўрнига функция танасини жойлаштиришни кўрсатма бериш мумкин. Бу йўл функция прототипини inline калит сўзи билан эълон қилиш орқали амалга оширилади. Натижада ҳажми ошган, лекин нисбатан тез бажариладиган программа кодига эришиш мумкин.
Функция коди жойлаштириладиган программага мисол.
#include
inline int Summa(int,int);
int main()
{
int a=2,b=6,c=3;
char yangi_qator=’\n’;
cout<cout<cout<return 0;
}
int Summa(int x,int y)
{
return x+y;
}
Келтирилган программа кодини ҳосил қилишда Summa() функцияси чақирилган жойларга унинг танаси жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |