II. Лавозим мажбуриятлари
Бухгалтер:
1. Мол-мулк, мажбуриятлар ва молиявий-хўжалик операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш (асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, ишлаб чиқариш, маҳсулотни реализация қилиш харажатлари, молиявий-хўжалик фаолият натижалари ҳисоби; етказиб берувчилар ва буюртмачилар билан, тақдим этилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар ва ҳ.к.) бўйича ишларни бажаради.
2. Молиявий интизомга риоя этиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади.
3. Бухгалтерия ҳисобининг тегишли участкалари бўйича бошланғич ҳужжатларни қабул қилади ва назорат қилади, уларни ҳисоб-китоб қилиш учун тайёрлайди.
4. Бухгалтерия ҳисоби счётларида асосий воситалар, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ операцияларни акс эттиради.
5. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархининг ҳисобот калькуляцияларини тузади, йўқотишлар ва ноишлаб чиқариш харажатларининг юзага келиш манбаларини аниқлайди, уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
6. Давлат ва маҳаллий бюджетларга солиқлар ва йиғимларни, бюджетдан ташқари давлат ижтимоий жамғармаларига суғурта бадалларини, банк муассасаларига тўловларни, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун маблағларни, ишчи ва ходимларнинг иш ҳақини, бошқа тўловларни ҳисоблайди ва ўтказади, шунингдек корхона ходимларини моддий рағбатлантириш учун маблағларни ажратади.
7. Қуйидагиларда иштирок этади:
7.1. Ички хўжалик захираларини аниқлаш, тежаш режимини ва ҳужжат айланишини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотлари бўйича ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишда.
7.2. Замонавий ҳисоблаш техникаси воситаларини қўллаш асосида бухгалтерия ҳисобининг прогрессив шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда.
7.3. Пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказишда.
8. Раҳбарлар, кредиторлар, инвесторлар, аудиторлар ва бошқа бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчиларни, ушбу ахборот махфий ҳисобланмаса, тегишли ҳисоб йўналишлари (участкалари) бўйича таққосланадиган ва ишончли бухгалтерия ахбороти билан таъминлайди.
9. Ички бухгалтерия ҳисоботи учун намунавий шакллари, шунингдек ҳужжатларнинг шакллари назарда тутилмаган хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган счётларнинг ишчи режасини, бошланғич ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади, ҳисоб юритишнинг асосий усуллари мазмунини ва бухгалтерия ахборотига ишлов бериш технологиясини аниқлашда иштирок этади.
10. Ҳисобот тузиш учун бухгалтерия ҳисобининг тегишли участкалари бўйича маълумотларни тайёрлайди, бухгалтерия ҳужжатлари бут сақланишини кузатади, уларни архивга топшириш учун белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштиради.
11. Бухгалтерия ахбороти маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва сақлаш бўйича ишларни бажаради.
12. Ҳисоблаш техникаси ёрдамида ечиладиган иқтисодий вазифаларни қўйиш ёки уларнинг алоҳида босқичларини шакллантиришда иштирок этади, иқтисодий ахборотга ишлов беришнинг иқтисодий асосланган тизимларини яратиш имконини берувчи тайёр лойиҳалар, алгоритмлар, амалий дастурлар пакетларидан фойдаланиш имкониятини аниқлайди.
13. Бевосита раҳбарининг алоҳида хизмат топшириқларини бажаради.
14. ___________________________________________________________________.
Do'stlaringiz bilan baham: |