Мавзу: Коррупцияга карши кураш фукаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти Режа



Download 23,53 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi23,53 Kb.
#118743
  1   2   3
Bog'liq
Moxigul Komilova 5-6 amaliy mashg'ulot




Мавзу:
Коррупцияга карши кураш - фукаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти

Режа

1.Коррупция ва унга карши кураш тушунчаси. Коррупцияга карши кураш борасида халкаро хукукий хужжатлар.


2.2008 йил июлойида Узбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга карши курашконвенцияси”га кушилиши.
3.Узбекистон Республикаси “Коррупцияга каршикурашиш тугрисида”ги конуни (2017 йил).
4.Коррупцияга карши курашишларида фукаролар хамда фукаролик жамияти институтларинингфаоллигини ошириш механизмлар

Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ, “коррозия” сўзи яъни “ чириш” ёки “ занглаш”) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади. Қадимга юнон файласуфи Аристотель айтганки “Ҳар қандай давлат тизимида - қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим” деган. Француз мутафаккири Шарл Монтескье эса бу борада “Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради” деган фикрларни билдирган Коррупцияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Қадимги давлатларни айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди. Дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумаладан, Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуърони Каримда “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган.


Ўзбекистоннинг 2008 йили БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.
Даставвал коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган Бюджет кодекси, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берди.
Мазкур қонуннинг 5-моддасида кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида:
– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
– давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш белгиланди.
Қонуннинг 26-моддасига кўра, “Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини, ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажарилмаганлик жавобгарликка сабаб бўлади”.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти – коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Олий Мажлиснинг ҳар иккала палаталарида ҳам “Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталари” ташкил этилган. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун асосида, аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган, 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури изчиллик билан амалга оширилди.
Давлат дастурида белгиланган коррупцияга қарши курашиш тизимининг қонуний асосларини янада мустаҳкамловчи “Жамоат назорати тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”, “Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида”, “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида” ҳамда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ, юртимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни тубдан яхшилаш, ҳуқуқий билимларни кенг миқёсда тарғиб этишга қаратилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тасдиқланди. давлат хизмати тизимини яратиш ва унинг фаолиятининг асосий тамойилларини, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантиришга, давлат хизматига ишга киришга бўлган талабларни, уни ўташни ва якунлашни тартибга солувчи “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси – кенг жамоатчилик томонидан, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида, муҳокама қилинмоқда.

Download 23,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish