Мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали қуйидаги муҳим вазифалар ҳал этилади: – давлат хизмати ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомининг ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларини таъминлаш;
– давлат хизмати мавқеининг қонуний асосларини босқичма-босқич шакллантириш;
– муносиб хизматлари ва фазилатлари учун инсофли танлов ва хизматда ўсишини кафолатларини белгилаш;
– давлат хизматига қабул қилиш, хизматни ўташ ва тўхтатишнинг процедураларини белгилаш;
– давлат хизматчиларининг касбий маҳорати ва амалий билимларини ошириш учун шароит яратиш, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш руҳиятини ва давлат хизмати соҳасидаги юқори ахлоқий стандартларни шакллантиришдан иборатдир.
Халқаро ва миллий қонун ҳужжатлари асосида, мансабдор шахсларга (давлат хизматчиларига) коррупциявий ҳаракатларни содир этиши учун имконият яратаётган омилларни бартараф қилиш – ҳар бир давлат органининг доимий вазифасига айланмоқда. 2019 йил 27 майда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида, Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилиниб, ушбу ҳужжатга мувофиқ:
– 2019 – 2020-йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури;
– Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби;
– Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссияси таркиби тасдиқланди.
Дастурга кўра, қуйидаги 4 та устувор йўналишда 35 та муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган:
Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.
Фармон билан 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди ва Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев бошчилигидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилади. Улар жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидагиишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш, жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб боради.