Мавзу: Корхонанинг иқтисодий ресурслари,унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги,тўловга қобилятини молиявий ахвол ва барқарорлигига тасири


Корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларидан оқилона фойдаланиш сиёсати



Download 410,92 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2022
Hajmi410,92 Kb.
#689333
1   2   3   4
Bog'liq
Мустақил иш 1111

2.Корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларидан оқилона фойдаланиш сиёсати
Хўжалик субъектларининг молиявий барқарорлигини баҳолашда ишчанлик фаолиятини таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Таҳлил натижаларидан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятларини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Турли мулкдаги корхоналарнинг фаолиятлари асосий ва айланма маблағларга бевосита боғлиқдир. Ушбу маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар ташкил қилинганидан эътиборан фойдаланилади ва кўпайтириб борилади. Шу боисдан ҳам корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда уларни ишчанлик фаолиятини таҳлил қилиш муҳим масала ҳисобланади.
Хўжалик субъектлари ишчанлик фаоллиги таҳлилининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланади:
- ишчанлик фаоллигини таҳлил этиш орқали унинг молиявий ва иқтисодий салоҳиятини кўтариш;
- хўжалик субъектларининг бозордаги ўрни ва фаоллигини таҳлил этиш ва уни ўстириш имкониятларини кўрсатиб бериш;
- ишчанлик фаоллигини унинг молиявий ҳолатига таъсирини баҳолаш;
- хўжалик субъектларида мажбуриятларни мақсадли бошқаришни йўлга қўйиш;
- пул ва ликвид маблағларни айланувчанлигини тезлаштириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш;
- товарлар ва захираларни корхонада туриб қолмаслиги, уларни айланувчанлигини таъминлаш йўл-йўриқларини белгилаш.
Корхона молиявий ресурсларини тўғри ва моҳирона бошқариш, ишчанлик фаоллигини ошириш учун биринчи навбатда, унинг молиявий аҳволи, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиниши лозим бўлади. Эндиликда корхонада иқтисодий жараёнларнинг содир бўлиши ва унга маълум даражада фойда келтириш учун моддий ва меҳнат ресурслари билан бирга номоддий активлар ҳам иштирок этади.
Уларнинг жамламасини олдингидек моддий ва меҳнат ресурслари деб аташ етарли бўлмайди. Шу туфайли уларни корхонанинг иқтисодий салоҳияти деб аталиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бунда моддий ресурслар билан биргаликда номоддий активлар ва меҳнат ресурслари тўлиқ ўз ифодасини топади.
Корхонанинг иқтисодий салоҳияти деганда унда содир этиладиган иқтисодий жараённи тўлиқ таъминлайдиган барча моддий ва меҳнат ресурслари ҳамда номоддий активлар тушунилади. Ҳозирги шароитида молиявий таҳлилнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг корхона иқтисодий салоҳиятини, яъни мулки, заҳиралар ва харажатларни ҳар томонлама ўрганишдир. Улар корхонанинг бир меъёрида ишлаши ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариши ва шартнома бўйича сотиш, аҳолига хизмат кўрсатиш режасини таъминлашга етарли бўлиши лозим. Айниқса, балансга қараб, корхона мол-мулки таркибини ўрганиш, соф маблағ ҳолатини аниқлаш, имконият меъёрини ўлчашга ёрдам беради. Чунки корхоналар мулкининг таркибини ўрганиш ва уни кўпайтириш йўлларини аниқлаш ишчанлик фаолиятининг таҳлилида муҳим ўрин тутади. Таҳлил этишда, активларни ҳолатига, жойлашган ўрнига, жойига, жавобгарлик субъектлари бўйича ўзгаришларига, активларнинг ҳаракатланишига, самарадорлигига ва унинг ўзгариш сабабларига муҳим аҳамият берилади.
Корхона иқтисодий салоҳияти ҳолатини бухгалтерия баланси асосида дастлабки баҳолаш ҳисобот йили охирида бўлган баланс моддаларини йил бошига бўлган маълумотлар билан таққослаш ва четга чиқишларни аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Баланснинг айрим моддалари бўйича ўзгаришлар корхона хўжалик фаолияти натижасида содир бўлади.
Қуйидаги 1-жадвалда «Аvto terrа» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий салоҳияти таркиби келтирилган. Уни тузишда баланс маълумотларидан фойдаланиб, соф, ишлатишга лаёқатли бойликлар ҳолати ўрганилади. Келтирилган маълумотлар баланснинг жами суммасига тенг бўлади.

Тўловга қобилиятлилик корхонада зудлик билан қоплаш лозим бўлган жорий мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул ва унинг эквивалентларининг мавжудлигини ифодалайди. Тўловга қобилиятлиликнинг асосий белгилари бўлиб ҳисоб-китоб счетида етарлича ресурсларнинг мавжудлиги ва муддати ўтган кредиторлик мажбуриятларининг йўқлиги ҳисобланади. Ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик бир-бирига айнан мос келмаслиги мумкин. Зеро, тўловга қобилиятлилик коэффициентлари молиявий аҳволни ижобий тавсифлаши мумкин, бироқ жорий активлар таркибида асосий улушни ноликвид ва муддати ўтган дебиторлик қарзлари ташкил этса, бу баҳолаш нотўғри эканлигини билдиради. Тўловга қобилиятлиликнинг одатда қуйидаги уч коэффициенти ҳисоб-китоб қилинади:


1. Жорий ликвидлилик коэффициенти. Мазкур коэффициент жорий мажбуриятларнинг ҳар сўмига тўғри келадиган жорий активларни (муддати ўтган дебиторлик мажбуриятларни чегирган ҳолда) ифодалайди. Коэффициентнинг 2 дан юқори бўлиши ва ўсиш тенденциясига эга бўлиши ижобий баҳоланади.


Кж=ЖА-МУДМ/ЖМ
2. Оралиқ ликвидлилик коэффициенти. Мазкур коэффициентни ҳисоблашда жорий активлар қийматидан товар-моддий захиралар ва муддати ўтган дебиторлик мажбуриятлари суммаси чегирилади. Коэффициентнинг 1 дан юқори бўлиши иобий ҳолат саналади.

КО=ПМ+МК+ДМ-МУДМ/ЖМ


3. Мутлақ ликвидлилик коэффициенти пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар активлар билан жорий мажбуриятларни қоплай олиш даражасини ифодалайди. Коэффициентнинг 0,2 дан юқори бўлиши ижобий тавсифга эга. Яъни корхонада жами жорий мажбуриятларнинг суммасига мос равишда энг камида 20% пул маблағлари бўлиши лозим.

Км= ПМ+МК/ЖМ



Юкоридаги маълумотлaри шуни кўрсaтaдики, Чирчиқ “СУВСОЗ” ДУК нинг 2017 йил бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича корхонадa йил бoшидa пул мaблaғлaри 19489 минг сўм бўлгaн, йил oxиридa эса, 1135159 минг сўмни тaшкил этган, йил бoшигa нисбaтaн 1115670 минг сўмгa oшгaн. Бу aлбaттa корхона фaoлиятининг ривoжлaнишигa ижoбий таъсир қилaди. Қисқa муддaтли инвeстициялaр мaвжуд эмас. Дeбитoрлик қaрзлaри йил бoшидa 13964888 минг сўмгa, йил oxиридa 16727458 минг сўмгa тeнг бўлгaн, йил бoшигa нисбaтaн 2762570 минг сўмгa oшгaнини эса яxши ҳoлaт дeб бўлмaйди. Нeгaки дeбитoрлик қaрзлaрининг ўсиши корхона фaoлиятини сeкинлaшишигa oлиб кeлиши мумкин.


Зaxирa вa xaрaжaтлaр йил oxиридa 942049 минг сўмгa тeнг бўлгaн, йил бoшигa нисбaтaн 162612 минг сўмгa кaм бўлгaн. Ҳисoбoт йилидa мутлoқ ликвидлилик коэффициенти 0,121 гa (мeъѐри 0.2), oрaлиқни қoплaш коэффициенти 1,90 гa (мeъѐри 1), жoрий ликвидлилик коэффициенти 2,00 гa (мeъѐри 2) тeнг. Ликвидлилик кўрсaткичлaрининг йил бoшигa нисбaтaн ижoбий тoмoнгa ўзгaришигa aсoсий сaбaб жoрий мажбуриятлaррнинг кaмaйгaнлигидир. Бухгалтерия баланси активи ва пассиви моддалари маълум белгиларига кўра гуруҳларга ажратилади. Актив моддаларни пулга айланиш тезлигига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратамиз: А1-Энг юқори ликвидли активлар (пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар); А2-Тез сотилувчи активлар (дебиторлик мажбуриятлари); А3-Секин сотилувчи активлар (товар-моддий захиралар жами суммаси); А4-Қийин сотилувчи активлар (узоқ муддатли активлар).



Download 410,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish