Мавзу: Корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлашни бошқариш



Download 4,92 Mb.
bet1/7
Sana14.06.2022
Hajmi4,92 Mb.
#670828
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
корхона фаолиятини режалаштириш

  • МАВЗУ: Корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлашни бошқариш
  • Режалаштиришнинг бошқарувнинг аниқ функцияси сифатида.
  • Режалаштириш асослари.
  • Корхонани ривожланиш режасининг асосий бўлимлари.
  • Ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш ва бошқариш.
  • Режалаштириш – бу корхонани ташкил этиш, унинг фаолиятини ва тараққиётини белгилайдиган режани ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш устидан назорат қилиш жараёнларидир.

Режалаштириш

  • Эҳтиёжларни қондириш учун маблағ қанча кам бўлса, тегишли техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни оқилона бошқаришда кўмаклашадиган воситалар шунчалик таъсирчан бўлиши лозим. Маълум орзу-умидлар билан боғлиқ бўлган бошқарув воситаларидан бири режалаштиришдир.
  • Режалаштириш – лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир.
  • Режалаштириш – «келажакнинг онгли тафаккури».
  • Режалаштириш (кенг маънода) – «мазмунан бўлажак воқеаларни аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилишни тизимли тайёрлаш асосида бошқарув қарорларини шакллантиришдир».
  • Режалаштириш – «олдиндан сезиб қабул қилинган қарор», яъни режалаштириш деганда шундай ечим тушуниладики, у (қарор қабул қилишга мувофиқ келувчи ахборот жараёни билан бир қаторда) вақт жиҳатдан конъюктурали воқеалар юзага келишидан олдин ишлаб чиқилади.
  • Режалаштириш – бу вазифани сифатли ва сонли тасвирлаш, натижавий имкониятларни белгилаш ва уларга эришиш йўлларини аниқлашдир.
  • Режалаштириш – келажак муаммоларини билиш ва ҳал этишнинг тизимли, усулий (методик) жараёни.
  • Ниҳоят, режалаштириш – халқ хўжалигига раҳбарлик қилишнинг ўзагидир. Режалар эса давлат иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишнинг асосий қуролидир.
  • Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, ижтимоий ҳаёт келажакни олдиндан кўришсиз ва унинг истиқболини башорат қилмасдан мумкин эмас. Шу сабабли кейинги вақтда башорат қилиш халқ хўжалигининг оптимал фаолият кўрсатишининг энг зарурий шартига айланмоқда. Истиқболни бошқарувнинг жуда мураккаб жараёнида башорат қилиш ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлларини олдиндан кўриш вазифасини бажаради.
  • Бозор иқтисодиёти шароитида башорат қилиш жамият ривожи, шу жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаси бўлган саноат ривожининг келажакда амалга ошиши мумкин бўлган мақсадларини ва уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни аниқлаш, иқтисодий ва техникавий сиёсатнинг узоқ ва ўрта муддатли йўналишларининг энг эҳтимолга яқин иқтисодий самарали вариантларини қидириб топиш учун зарур
  • Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир.
  • Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
  • Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир.
  • Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш.
  • Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.
  • Ғояни шакллантириш
  • Глобал мақсадни аниқлаш
  • Локал мақсадни аниқлаш
  • Муаммони таҳлили
  • Объектга таъсир қилувчи омилларни таҳлили
  • Алътернатив вариантларни излаш
  • Оптимал варианларни бахолаш
  • Режали оптимал вариантни танлаш ва қарор қабул қилиш
  • Режани бажарувчиларга етказиш
  • Стратегик режалаштириш босқичлари
  • Стратегик
  • Тактик
  • Оператив
  • Ҳозирги пайтда иқтисодиётга оид бўлган адабиётларда режалаштиришга нисбатан стратегик, узоқ муддатли, қисқа муддатли ва жорий режалаштириш каби тушунчалар қўлланмоқда.
  • Стратегик режалаштириш хўжалик юритишнинг бозор тизимидагина вужудга келиб, 10-15 йиллик даврни ўз ичига олади. У корхона раҳбариятининг масъулиятли вазифаси ҳисобланади ҳамда ривожланишнинг устивор йўналишларини топиш ва бозорда юзага келиши мумкин бўлган талабни инобатга олган ҳолда ресурс билан таъминлашга қаратилган.
  • Стратегик режалаштириш асосида яқин 3-5 йилга мўлжалланган узоқ муддатли режалаштириш амалга оширилади. У корхона фаолиятининг ишлаб чиқариш, сотиш, харажатлар, молия каби турларини ўз ичига олади ҳамда ўз мазмуни ва мақсадли функцияларига кўра, стратегик режалаштиришдан фарқ қилмайди.
  • Қисқа муддатли режалаштиришда корхона фаолияти ва ривожланиши 1-3 йилга мўлжаллаб режалаштирилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, биринчи йил кўрсаткичлари ҳар чоракда, иккинчи ва учинчи йил кўрсаткичлари эса ҳар ярим йил ёки бир йилда аниқлаштирилади ва тўғрилашлар киритилиб борилади. Бунинг мақсади сифатида эса, режа кўрсаткичларининг иқтисодий муҳит, бозор ва фан-техника тараққиётида юз бераётган ўзгаришларни тўлароқ акс эттиришга интилишни кўрсатиш мумкин.

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish