Мавзу: КИРИШ. ФОЙДАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА
УМУМИЙ ТУШУНЧА
Режа:
1.Фойдали ўсимликларни ўрганилиш тарихи
2. Фойдали ўсимликлар ҳақида умумий тушунча
3. Фойдали ўсимликлар классификацияси
Ўсимликлар дунёси, жумладан фойдали ўсимликлар табиат бойликларидан бири ҳисобланади. Фойдали ўсимликлардан айниқса, шифобахш ўсимликларнинг хосияти қадим замонлардан инсонларга маълум бўлган ва улардан турли хил касалликларни даволаш учун фойдаланилган. Бу ҳақдаги маълумотлар Абу Райхон Беруний (1973), Абу Али ибн Сино (1982), Арабмухаммадхон ўғли Абулғозий Баходирхон (1664), Абу Абдуллоҳ Мухаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асарларида келтирилган.
Буюк олим Абу Райҳон Беруний қолдирган нодир асар “Сайдана” (“Китоб ас-сайдана фит-тибб” - Доривор ўсимликлар ҳақида китоб) номли асари Европада “Фармакогнозия” деб аталган.
Бу Абу Райҳон Берунийнинг (1047-1048) араб тилида ёзган энг оҳирги йирик асаридир.
Берунийнинг “Сайдана” китобида 1116 тур дори-дармонлар бўлиб, алфавит тартибида ёзилган. Уларнинг 750 тасини ўсимликлар, 101 таси ҳайвон маҳсулотлари саналади.
“Сайдана” дан ўрин олган ўсимликларнинг 224 таси мамлакатимизнинг турли худудларида учраши аниқланган бўлиб, улардан 135 таси ёввойи ўсимликлардир. Асарда, ҳар бир ўсимликни аниқлашда, уларнинг тарқалган жойларига аҳамият берилган.
Абу Райхон Берунийнинг “Сайдана” китобида тавсифланган 1116 тур дори-дармонларнинг таҳминан 79% доривор ўсимликлар ташкил қилади.
Беруний келтирган 750 та ўсимликлар дориворлик хусусиятидан ташқари: озиқ-овқат, ем-хашак, эфир-мойли, ошловчи, витаминли, кимёвий моддалар манбаи эканлигини ҳам аниқлаган.
Шарқ тиббиёт илмининг отаси ҳисобланган Абу Али ибн Синонинг (1982) “Ал-қонун” асарида 900 га яқин ўсимликнинг шифобахш хусусиятлари ва уларни ишлатиш йўллари тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Арабмухаммадхон ўғли Абулғозий Баҳодирхон тиббиёт ва тарихий мавзуларда асарлар ёзган. Абулғозий Баҳодирхон Абу Али ибн Сино асарларидан ва ўша замоннинг тиббиётга оид бошқа рисолаларидан фойдаланиб, “Манофеъ-ул-инсон” (Кишиларнинг сиҳат-саломатликлари йўлида) рисоласини ёзади.
Абулғозий Баҳодирхон қолдирган бой мерослардан бири бўлган “Манофеъ-ул-инсон” номли асарида 101 та ўсимликнинг номи келтирилган бўлиб, шулардан 33 таси ҳозирги кунда илмий тиббиётда қўлланилиб келинмоқда.
1740 йилда Д.Гладишев ва И.Муравинлар Сирдарёнинг қуйи оқимлари ўрганишади. Ва, ўз асарларида
мевали ўсимликлардан -олма, олмурут, анор, ток, жийда, тут, шафтоли;
полиз экинларидан -тарвуз, қовун, бодринг, сабзи, пиёз, шолгом, карам;
донли экинлардан -буғдой, арпа, тариқ, ҳамда беда, ғўза ва тамаки экиб ўстирилиши;
дарё бўйларида эса- тол, турангазорлар мавжудлиги ҳақида маълумотларни келтиришади.
Ф.И.Базинер (1843) Устюрт ва Амударёнинг қуйи оқимидан 202 тур ўсимлик йиғади. У, Амударё қирғоғидаги тўқайларда - жийдазорлар, толзорлар ва юлғунзорлар, катта майдонда қамишзорлар борлигини қайд этади ва ўсимликлардан гербарийлар йиғиб, уларни 5 та гуруҳга ажратади:
Р.Собиров (1964,1966) доривор ўсимликларни ўрганиш бўйича олиб борган илмий экспедициясида тўплаган маълумотлари асосида Х.Холматов билан ҳамкорликда “Хоразм воҳасининг доривор ўсимликлари” номли монографиясини чоп этган.
Унда Хоразм воҳасида ўсадиган 150 дан ортиқ халқ табобатида ишлатиладиган доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Р.Собиров (1968, 1971) томонидан Хоразм воҳасининг асал-шира берувчи ўсимликлари ўрганилган. У, Хоразмда 47 оила 142 туркумга мансуб 236 тур ёввойи ва маданий асал-шира берувчи ўсимликлар ўсиши ҳақида маълумотларни келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |