1985 – Кери Муллис полимеразали занжир реакциясини кашф этди. (ПЦР)
Роберт Синшеймер “Одам геноми” лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида биринчи таклифни киритди.
1986 – Томас Родарик генларни анализи, секвенирлаш ва картографияси кабилар билан шуғулланувчи фан “Геномика” атамасини киритди.
“Женева университети” ва “Европа молекуляр биология лабораторияси” (EMBL) “Свисс - прот” (Swiss - PROT) маълумотлар базаси яратилди.
Лерой Худ ва Ллойд Смит ДНКни секвенирлаш жараёнини автоматлаштирди.
1987 – АҚШ атроф – муҳитни ҳимоя қилиш вазирлиги “Одам геноми” лойиҳаси ишга тушиши ҳақида эълон қилди.
Й.Кохара ҳаммуаллифлар билан биргаликда ичак таёқчаси (E.coli) геном харитасини чоп эттирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |