9) Психолог ш қилади! Психолог маслаҳат бермайди. Маслаҳатни ҳар қандай инсондан, исталган жойда ва ҳаттоки мутлақо текинга бериши мумкин. Аммо профессионал психолог бу ишни ҳаттоки пулга ҳам қилмайди. Маслаҳат бераётган одам ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқади ва кўпинча "мен сенинг ўрнингда бўлганимда……." деб гап бошлайди. Аммо маслаҳат уни бераётган инсонга фойда. У ўз ҳаётини маслаҳатга айлантирди ва унда бор сифатлар бу муаммони ҳал қилиши мумкиндир. Аммо маслаҳат олаётган инсонга эмас. Шунинг учун ҳам психолог маслаҳат бермайди. Фақатгина муаммонинг эгаси унинг учун энг яхши йўл қайси эканлигини билиши мумкин. Психолог эса ўша йўлни очиб беришга ёрдам беради.
Инсон ҳаётида касб танлаш муҳим жараёнлардан ҳисобланади, зеро тасодифий ёхуд тўлиқ англанмаган ҳолда касб танлаш инсон маънавиятининг фожиасидир.
Биз ҳозир психология ва психологлар ҳақидаги айрим афсонларга тўхталиб ўтамиз.
1)Психология ҳаммага аён бўлганидек инсон ва унинг руҳи ҳақидаги фан бўлса, психолог ушбу фаннинг билимдони “инсонларни ташқи қиёфасидан билиб оладиган” шахс.
2)психолог табиатан ўзгалар билан мулоқотга кириша оладиган ва уларни тушуна оладиган шахс.
3) психолог-ўзгалар хулқ-атвори, ҳислари, фикрларини бошқара олдадиган ва махсус шу соҳада таҳсил олган (гипноз) шахс.
4) психолог-бу ўзини тўла биладиган ҳамда ҳар қандай шароитда ўзини бошқара оладиган шахс.
5) психолог бу ҳаёт ҳақида бошқалардан кўпроқ биладиган донишманд, унинг асосий мақсади қийналаётган ўз йўлидан адашганларга ўз маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари билан самимий ёрдам кўрсатишдир.
Умуман олганда, юқоридаги ҳар бир миф, афсоналар негизида реаллик, ҳақиқат ётади, бироқ ушбу реаллик бироз кўпиртирилган, бўртирилган ҳолда акс эттирилган, бу эса нафақат шахснинг ўзига балки бошқалар унга ҳам зиён келтириши мумкин.
Ушбу афсонларга бироз кенгроқ нуқтаи назардан қараб чиқсак. Демак:
1)психология ҳаммага аён бўлганидек инсон ва унинг руҳи ҳақидаги фан бўлса, психолог ушбу фанларнинг билимдони, “инсонларни ташқи қиёфасидан билиб оладиган” шахс.
Дарҳақиқат “психолог” атамасининг лугъавий маъноси “руҳ ҳақидаги фан”, “руҳ ҳақидаги таълимот” ёки “руҳиятшунослик” деган маънони англатади. Бироқ руҳ ҳақида тўлиқ, мукаммал фаннинг ўзи йўқ фақатгина билишга интилиш бор чунки руҳни бошқа объект ва ҳодисалардан фарқли равишда бевосита кўриб, ушлаб, ўлчаб бўлмаганлиги боис руҳ ўрганиш қийин бўлган объектдир. Алберт Эйнштейн машҳур швейцариялик психолог Жан Пиаже билан танишиб суҳбатлашганидан сўнг шунда хулосага келган: “Мен сиз тадқиқ этадиган объектдан кўра осонроқ объект устида ишламайман! Бошқача айтганда назарий физика-бу болалар ўйинидир! Ёки Эй воҳ психология физикадан мураккаброқ экан”.
Ҳа психологик билим бой ва серқирра, бироқ узоққа бормайдиган қарама-қаршиликларга бой. Келгусида сизлар кўпгина психологик назариялар билан танишасизлар, шунинг учун ҳам психологик таълимдан “сўнгги ҳақиқатни” кутиш ноўрин. Барча маълумотлар устида тинимсиз тадқиқот олиб борилади, шу боисдан таълимга пассив эмас ижодий ёндашиш даркор.
Псиологиянинг серқирралиги хусусида тўхталсак, барча нарсалар бўрттириш шарт эмас. Бироқ, дарҳақиқат психология психолг фаолияти билан шугъулланмайдиган бошқа соҳаларга нисбатан воқеликни теранроқ кўрсади-чунки психолог айнан шу хусусида фикрлайди, изланади ва ишлайди, ниманидир яхши тушунтириб бериши мумкин, чунки у психологик ҳодиса ва жараёнларни ўзида жамланганпсихолог атамаларни сяхши билади. Лекин эсда тутинг барча фикрлар ноаниқ. Психолог барчага ёрдам беради.
2) психолог табиатан ўзгалар билан мулоқотга кириша оладиган ва уларни тушуна оладиган шахс. Умуман олганда гап табиатан берилган хусусият ҳақидадир. Дарҳақиқат инсоннинг табиий индивидуал хусусиятлари ҳақида алоҳида тўхталиш жоиз, хусусан нерв тизими, ҳатти-ҳаракатлар ва бошқалар. Бироқ мулоқот ва эмпатиянинг табиий асослари ҳақида гапириш мушкулдир. Ҳар эҳтимолган қарши амалий психологлар орасида шу билан бир қаторда дунё тан олган машҳур шахсларни “табиий лаёқатлари” мавжуддир. Бошқача айтганда амалий психолог дарҳақиқат табиат инъом этган айрим лаёқатларга эга бўлиши лозим. Умуман олганда мулоқотчанлик қобилияти ва ўзгаларни тушуниш қобилиятини бошқа касб эгалари ҳам ўзлариджа шакллантириш лозим.
3) психолог ўзгалар хулқ-атвори, ҳислари, фикрларини бошқара оладиган ва махсус шу соҳада таҳсил олган шахс.
Амалий психолог ўзгалар хулқ-атворига таъсир этувчи айрим қобилиятларга эга. Бу эрда гап оммавий гипноз ҳақида эмас-балки ўзаро ишонч, самимийлик ва низоли вазиятларни юмшатувчи муайян методикалар хусусида кетмоқда, бироқ психолог хулқатворида манипулатив имкониятлар кенг бўлгани учун айрим вазиятларда бу фойдали ёки зарарли бўлиши мумкин. Хулқ-атворни бошқариш ўз ўзидан –бу мақсад эмас. Энг дашҳатлиси, психологнинг бошқалар устидан хукмрон бўлишидир. Мансабдан фойдаланиш-“олий мақом” шахсларни суистеъмол қилишидир.
4) психолог ўзини тўлиқ билиувчи ва турли вазиятларда ўзини бошқара олувчи шахс.
Ўзини тўлиқ билиш мумкин эмас. Ўзини тўлиқ бутунлай биламан деган шахс адашади ёки ўзини худди шундай тутади. Лекин ўзини ўзи англашга интилиш ўзини туб негизларига қадар этиб боришга интилиш психолог учун хос хусусият. Ҳар эҳтимолга қарши кўпинча ҳақиқатни айтганда амалий психолог шахсий камол топган, яъни шахсий қизиқишлар, қадриятлар, камчиликларини билиши лозим. Айниқса инсонлар билан ишлаганда шахсий англанмаган муаммоларни аниқлаштирмай туриб ўзаро ёрдам бериб бўлмайди.
Худди шундай психолог ҳам ўз камчиликларини билмай, тўла англамаса уларни қондиришда давом эца, мижоз бундан зарар кўриш мумкин. Ўзи ва вазиятни бошқариш ҳақида гапирсак бу ҳам инсондаги олий сифатлардандир. Психологияда ўзини ўзи бошқаришнинг бир қанча методлари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу методлардан хабардор шахс мураккаб вазиятларда ўзини дадил тута олдади. Қолаверса касбий билимдон психологияда турли типдаги низолар ва уларни ҳал этишнинг ижобий йўллари борлигини билса мураккаб вазиятларда адекват хулқ-атворни намоён этишга тайёр бўлади.
5) психология-ҳаёт ҳақида бошқалардан кўпроқ нарса билувчи донишманд, унинг мақсади-қийналган ҳаёт йўлида адашган шахсларга тўгъри йўлни кўрсатишдир.
Бошқа инсонлар сингари психологлар орасида ҳам донишманд бўлмаганлари бўлиб, лекин гап бу ҳақида эмас. Гап яна бир инсоний сифатлардан бири, яъни Буюк устоз роли хусусида бўлиб, мақсад ўзгаларга ёрдам беришга қаратилган бўлади. Айнан шу ролга давоъгар психологлар қатори оддий одамлар ҳам бисёр айнан улар ҳаёт ҳақида ўзларини кўп нарса билади ва муаммоларни қандай ҳал этиш йўлларидан хабардор биладилар. Олий ҳақиқат фақатгина илоҳий маънога эга яъни у фақат яратган эгамгагина аён. Психолог-авлиё эмас, у Худони номидан гапиришга ҳақли эмас. У ўз йўлини билиш мумкин эмас, балки бошқаларга ҳамма қатори бўлишга ёрдам бериши лозим.
Психологнинг касбий фаолияти
Энг муҳим саволлардан бошлаймиз: касбий танлов қандай жиҳати билан бошқа ҳаётий танловлардан ажралиб туради? Жавоб беришда меҳнат фаолияти-енг аввало маҳсулдор фаолият эканидан яъни шахс фақатгина талаб қилиб кузатиш ёки завқланиш билан чекланиб қолмай, балки ўзи атрофдагилар учун фойдали бўлган фаолият билан шугъуллана олиши мумкин. Шахс ўзининг ўзлигини ўз имкониятларини намоён этиш орқали ўзини бахтиёр ҳис этади.
Юқорида айтилганларнинг аксарияти психолог касби учун хос бўлиб, уларнинг фаолияти асосан ўзгаларга уларнинг мураккаб ҳаётий муаммоларини ҳал этишга ёрдам беришдан иборат. Шу боисдан психолог касбини танлаш ижтимоий йўналганликни шахс ва унинг муаммоларига йўналганлик талаб этади, бошқа касбларнинг аксарияти эса пул топиш кашфиёт қилиш кабиларга йўналган бўлади. Бироқ бошқа гуманитар соҳа вакилларидан фарқли ўлароқ психолог касби айнан шахс муаммолари унинг эчимига йўналган бўлади.
Аввал “касб” ўзи нима эканлигини билиб олиш лозим. Э.А.Климов “касб” нинг турли жиҳатларини кўриб чиқади.
1.касб инсонларни бирлаштирувчи омилдир, яъни бир хил муаммо ва бир хил ҳаёт тарзини олиб борувчи шахслар. Албатта мутахассисларнинг турмуш даражаси турлича бўлиши мумкин, лекин психолог касби вакилларининг базавий қадриятлар тизими деарли бир хил.
2.Касб психологнинг касб фаолиятида объект ва предметни ажратиб олиш билан богълиқ куч соҳасидир. Бу эрда айнан психолог ўзини қайси фаолият соҳасида ўзини тўла намоён қила олиши хусусида гап кетмоқда. Айтиш жоизки психология тарихи айнан руҳ нима эканлигини ўрганиш, уни қайси методлар орқали ўрганиш ва ривожлантириш мумкин экани ҳақидаги фандир.
3.касб шахснинг ўзлигини намоён қилувчи соҳасидир. Кўпинча касбий фаолият фақатгина товар ишлаб чиқарувчи соҳа эмас, балки шахснинг ўз ижодий имкониятларини намоён этувчи соҳа эканини эсимиздан чиқариб қўллаймиз.
4.Касб тарихий ривожланувчи тизим. Энг қизигъи касб сўзи лотинча оммавий сўзлашув сўзидан олинган. Э.А.Климовнинг фикрича, “демак, касб феноменини негизида умумий ва ижтимоий психологиянинг предмети яширинган”. Табиийки, касб маданий-тарихий ривожланиш негизида ўзгариб боради.
5. касб реаллик сифатида субъект меҳнатида ижодий шаклланади. Бу шуни англатадики, маданий тарихий шарт-шароит мутлақ доминант эмас, кўп нарса муайян шахсга богълиқ. Айнан шу тоифадаги шахслар ўзларини жамиятдаги ўрнини ўзлари топишлари даркор. Айнан шундай психолог борлиги учун психология фани ва амалиётда ривожланмоқда. Психологнинг фандаги ўрни айнан унинг фан тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Психологнинг ўз имкониятларини амалга татбиқ этишни энг идеал варианти бу ўзи мураккаб вазиятда бўлса ҳам ўзгалар манфаати учун хизмат қилишдадир.
“Касб” тушунчасини бошқа томонларини ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Мутахассислик тушунчаси эса-бир мунча аниқроқ соҳадир. Масалан, психолог касбининг қуйидаги мутахассисликлари бўлади: ижтимоий психолог, клиник психолог ва бошқалар. “Лавозим” ёки “меҳнат жойи” янада аниқроқ тушунча бўлиб, шахснинг муайян муассасада аниқ вазифаларни бажариш билан белгиланади. “Машгъулот” тушунчаси эса янада кенгроқ бўлиб, у касб мутахассислик, лавозим тушунчаларини ўзига қамраб олади. Мисол учун юқорида келтирилган мутахассислар ўсмирларнинг ёш психолог тараққиёти муаммоси ҳамда ота-она бола муносабатлари ва шахс ижтимоийлашуви муаммолари билан ишловчи мактаб профорентатори, қолаверса, жамиятнинг ижтимоий иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиш ва ривожланишида орқада қолиш билан богълиқ муаммолар билан машгъул бўлади.
Умуман олганда касб тушунчаси қуйидагилар билан тавсифанади:
Бу меҳнатнинг алоҳида тури бўлиб, психологдан қатор мутахассислар билан ҳамкорлик қилишини талаб этади.
Бу доимий тайёргарликни талаб этувчи меҳнат.
Бу бажарилган ишга рағбат талаб этувчи меҳнат
Бу ижтимоий фойдали меҳнат
Бу шахсга жамиятда муайян мавқе берувчи меҳнат
“Касб” тушунчасининг моҳиятини чуқурроқ англаш учун машҳур психолог С.М.Богословскийнинг фикрини келтириш жоиз. Касб –бу шундай фаолиятки, шахс у орқали жамият ҳаётида фаол иштирок этади ва унинг учун моддий манба вазифасини бажаради ва касб орқали шахс ўзини ўзи намоён этади. Э.А.Климовнинг фикрига диққат қиламиз: касбга борилга ушбу таърифда мавжуд таърифларга қўшимча қинлинмаган аксинча, ниманидир тушириб қолдирилган.
С.М.Богословскийнинг охирги изоҳи касбий фаолиятнинг психологик жиҳатларини ҳаттоки, касбий шаклланишнинг айрим жиҳатларини аниқлаштириб олиш имконини беради. Айтайлик шахс ўз вазифаларини аъло даражада бажариши мумкин, лекин касбидан нафратланиши мумкин. Бу вазиятда бундай шахс учун бу ишни “касб” деб аташ қийин. Бундай шахсларни Э.Фромм шундай изоҳлаган: “бегоналашган характер”га эга.
Кўпчилик қандайдир муаммони ҳал қилиб ўзини “яхши психолог” деб ҳисоблаб адашади. “Оммавий психология” мавжуд нарса бўлиб, айрим психолог мутахассислар ўзларининг ижтимоий ҳаёт тажрибаларига асосланиб, оммавий психологияга мурожаат қиладилар. Бироқ мутахассисларнинг оммавий ва маҳаллий психологларнинг фарқлаб бердилар. Ю.Б.Гиппенрейтер қуйидаги фарқларни санаб ўтади:
1.оммавий психология муайян ҳаётий вазиятга богълиқ илмий психология эса инсон ҳаёти ва фаолиятининг умумирй қонуниятлари асосида аниқланган умумий билимлар тизимидир.
2.Оммавий билимлар интутив ҳарактерга эга илмий психология эса, психологик ҳодисани ақлий изоҳлашга интилади, аниқрогъи воқеликни чуқур тушунтиради ва прогнозлайди.
3.Оммавий билимларнинг муқобил вариантлари кам илмий билимлар эса муайян тажрибага таянади.
4.Оммавий психологияда кузатиш, мушоҳада, ҳаётий тажриба асосида билимлар тўпланади. Илмий психологияда эса янги билимлар тасаввур ва илмий тафаккур, аниқ эксперимент натижасидир.
5.Илмий психология кенг қамровли, ишончли ва ранг-баранг фактларга, маълумотларга асосланади. Илмий билимларнинг умумий тавсифномаси унинг тизимлилиги, тартиблилиги, илмийлиги.
Ю.Б.Гиппенрейтернинг фикрича уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, чунки улар бир-бирини бўлдиради.
Профессионал ва қизиқувчанлик асосидаги психология
Бу эрда гап психологияни илмий танлаш эмас, балки айнан психолог касбини танлаш ҳақида кетаётган экан қуйидаги савол ўринлидир: “профессионал психология”, “қизиқувчанлик психологияси” дан нимаси билан фарқланади? Муаммо шундаки “шунчаки қизиқувчи” психологлар ҳам айрим ҳаётий муаммоларни мувофаққиятли ҳал этадилар. Ана энди савол тугъилиши табиий. Масалан ҳар бир талаба турли босқичда ўзига савол бериши мумкин. “Мен ўзимни психолог деб ҳисоблашим мумкинми ёки йўқми?”. Энг қизигъи ушбу савол муайян бир малакага эга бўлган фаолият билан шугъулланувчи психологларга берилганда ҳам саноқли шахсларгина қўл кўтарганлар. Бу шунчаки оддий ҳол эмас.
Мутахассис психолог ва шунчаки қизиқувчи психологларни бир-биридан фарқловчи қуйидаги тамойилларни ажратиш мумкин:
1)Мутахассиснинг назарий билимлари тизимлаштирилган, умумлаштирилганлиги қизиқувчи психологларда эса фақатгина умумий тушунча бўлади. Масалан, у кўпгина психология китобларни ўқиса ҳам кўпинча умумий тушунча билан чекланади. Афсуски ҳаддан ташқари кўп билимлар агар тизимлаштирилмаса ушбу билимларнинг ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда унчалик аҳамият йўқ бўлади. Ҳаттоки, агар алоҳида бир муаммо юзасидан турли эчимини таклиф этиш учун қатор билим соҳаларда маълумотларга эга бўлишни талаб этади.
2) Мутахассис илмий билим методларидан ўз йўналишида психологи к муаммоларни ҳал этишда самарали фойдалана олади. Турли методлар билан қуролланмаган психолог кенг тизимлаштирилган билимларга эга бўлса, ҳам ҳаётий муаммоларни ҳал этишда ожиздир. Бунда “муаммо” мавжуд лекин уни эчиш йўллари йўқ вазият юзага келади.
Соддароқ тушунтирсак, бу худди ўспирин йигитнинг ўзини кучли кўрсатиш учун мускулларини машқ қилдиради. Кейинчалик ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, “ақлсиз куч” фақатгина “тан соқчилар” ёхуд “икки кўламчилар” учун эканлигини тушуниб этади.
Бу вазиятни мавзу билан богъласак агар психолог “чуқур билимларга эга” бўлса-ю, уни қўллашнинг илмий методларини билмаса худди ўспирин йигитдек муаммони эчишда бир ёқламалик қилмоқчи бўлади. Машҳур педагог С.И.Гессеннинг фикрича, олий таълимнинг вазифаси “шахсни ақлли қилиш эмас, балки унинг ақлини маданийроқ, илмийроқ, оммавийроқ бўлиши ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилишнинг самарали ҳал этишнинг илмий метод, усуллари билан қуроллантирилиши даркор”.
3) Мутахассис томонидан илмий асосланган методика-воситалар бевосита психодиагностик фаолиятни олиб бориш учун қўяди. Бу методиткалар илмий, диагностик, шакллантирувчи мақсадларга асосланган бўлади. Методикалар тадқиқотнинг амалий аҳамиятини оширади. Қизиқувчи психологлар ўзига берилган талантдан фойдаланса мутахассис ўз хатти-ҳаракатини режали, методик асосда ташкил қилади. Масалан табиатан энг зерикарли қизиқарсиз психологлар ҳам ҳаттоки муайян бир аудиторияда эмоционал-ишончли муҳит шакллантиради ёки аудиторияда шунчаки ижобий таассурот қолдиради. Муайян бир талант ва қобилиятга эга бўлмаган шахс қандайдир қизиқарли ўйин, машқлар орқали аудиторияни ўзига қарата олади. Натижада аудитория бундай психолог ҳақида: “қизиқарли шахс” деган таассурот уйгъотади. Албатта, “қизиқувчи психологлар” ҳам турли манбалардан олинган методикаларни ўз амалиётида қўллаши мумкин, бироқ бу кўпинча англанмаган характерга эга бўлади. Мутахассис эса ҳар бир методикани танлашга онгли, илмий ёндашади.
4) Мутахассис психологнинг масъулияти катта. Агар қизиқувчи психологлар ўз яқинларига ёрдам беришда масъулиятни ўз зиммасига олса, мутахассис эса секин аста мижозда масъулият ҳиссини шакллантириб боради.
5) Психолог-мутахассис қатор мутахассислар билан ҳамкорлик қилади. Бу эса энг аввало муаммога турли нуқтаи назардан ёндашиши ва вазиятни бошқариши имконини беради. Қизиқувчи психологда эса бу имконият мавжеуд эмас.
6)Психолог-мутахассис психологик билимлар бўйича ҳужжатга эга. Ваҳоланки, бу расмиятчилик унчалик муҳим бўлмаса ҳам айрим мижозлар учун уларга ҳақиқий психолог хизмат қилиняптими ёки йўқми уларнинг аҳамияти мавжуд. Қолаверса, кўпчилик талабаларнинг малакаси хусусидаги дипломли мутахассис учун хизмат қилади.
7) Ҳақиқий мутахассис касбий назокат, ахлоқ тамойилларига амал қилади.
“Қизиқувчи психолог” ларнинг аксарияти ахлоқий номаларга риоя этмайди. Ҳаттоки, мижозни муаммони ўз мустақил ал қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Этук психологнинг асосий вазифаси мижозга ўз муаммоларини мустақил ҳал қилиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Айнан мана шу жиҳат мижозга нисбатан ҳурмат ифодасидир. Антик даврда шундай фикр, нақл бўлган: “Оч болани шунчаки тўйдириш эмас, балки унинг ўзига балиқ (озуқа маъносида) тутишни ўргатиш лозим”.
8) Психолог-мутахассисларда ўз устида ишлаш, касбий ўсиши, интилиши, қобилияти бўлади. Албатта қизиқувчи психологлар ҳам турли фунеда ментал манбаларни мутоалаа қилиш орқали ўз устида тинимсиз ишлаши мумкин. Мутахассис-психолог фақатгина ўз устида ишлаши учун китоб мутоала қилиб, турли методикаларни ишлаб чиқмай уларнинг туб моҳиятини тушуниб этади. Талабаларнинг таъкидлашича, муайян бир гъоя касбий шаклланишга ўз таъсирини кўрсатади.
9) Мутахассис-психологнинг ўз меҳнат фаолиятида касбий психолог ишини шаклланганлик “қизиқувчи психолог” да эса меҳнат психогигиенаси шаклланмаган бўлади., яъни ҳақиқий мутахассис, ўзининг самарали меҳнат фаолиятини ташкил этиши учун жойнинг психогигиенасига амал қилади. Бу орқали у ўзининг саломатлиги ҳақида қайгъуради. Қолаверса, иш жойининг қулай, психогигиенаси фаолият самарасини оширади.
10) Мутаха ссис-психолог мавжуд методика ва гъояларга эҳтиёткорона танқидий ёндашади ва базавий тизимлаштирилган билимларга асосланади. Бу эрда гап астрология, хиромантия, диянетика ҳақида кетмоқда. Психолог ушбу соҳа бўйича билимларга эга бўлса, бу унинг ютугъи, яъни мизож муаммосини ҳал этишда улардаги усуллардан фойдаланишни ўргатади.
Психолог касбининг шаклланиш тарихи
Биз психолог касбини қачондан шаклланган деб айтишимиз мумкин? Юқорида сиз касб тушунчасига нисбатан турли ёндашувларни кўриб чиқдингиз. Аввалги билимларимизга таяниб, ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Энг аввало қуйидагилар муҳим:
-биринчидан инсон фаолияти соҳаларида ижтимоий тан олинган “психолог” деган тушунчанинг мавжудлиги ҳоҳ у илмий соҳа бўлсин, ҳоҳ амалий соҳа. Ушбу соҳа ўзининг предмети методларига эга бўлиши фалсафа, тиббиёт, педагогика физиология билан богълиқ бўлиши даркор.
-иккинчидан, жамиятда ушбу фаолият тури билан шугъулланувчи, пул ишлаб топувчи шахсларнинг мавжудлиги.
-учинчидан, ушбу соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш тизимининг мавжудлиги.
Психолог касбининг вужудга келишини биз бевосита Вилгелем Вунд томонидан Лепцей университети қошидаги лабараторияларнинг очилиши (1879) билан богъласак бўлади.
Психолог соҳасида турли институт, лабараторияларнинг очилиши, психологлар тайёрлаш тизимини такомиллашувига хизмат қилади. Хусусан, В.М.Бехтеров томонидан биринчи бўлиб Россиядаги Казан университетида психолог эксперим энтал лабаратория 1885 йилда 1908 йилда Санкт-Петербургда психоневрологик институт, психолог ва философ, Г.И.Челпанов Россияда биринчи психолог институт асосчиси бўлиб, россияда оддесиялик психолог Н.Н.Ланге, грузиялик психологик мактаб Д.Н. Узнадзе номлари билан богълиқ ва бошқалар. Америкали психолог Джемис Кеттел таълимоти тарихдаги биринчи психология фанлари профессори ҳисобланади. Институтнинг юзага келиши академик-илмий, тадқиқотчилик соҳасини юзага келишига хизмат қилади. Профессионал психологларнинг вужудга келиши фалсафий, тиббий, педагогик асосга эга. Замонавий адабиётларда Лепцегда институтнинг юзага келиши замонавий прфессионал психологиянинг шаклланишига хизмат қилади деб ёзади:
Психология факултети ёки бўлимига ўқишга топшириб, сиз мазкур касбни ўзлаштиришга жуда муҳим бироқ ҳозирчалик илк қадамни қўйдингиз. “Психолог” касбига илк бора қадам қўйиш жуда қийин ва масъулиятлидир, лекин шу билан бирга сизнинг ҳаётингиз қизиқарли бўлган турли фаолиятлар ва ҳис-туйгъуларга бой даврдир. Бундай жараёндан қанчалик самарали ўтишингизда нафақат касбий тақдирингиз балки бутун ҳаётингизга богълиқ бўлиши мумкин. Бу ҳолат фаолиятингизнинг кейинги даврларида такомиллашиб боради.
Олий таълим даврини қай даражада кечиши ўзига нисбатан онгли танқидий муносабатни шунингдек ҳар бир талаба шахсида шубҳасиз турли қийинчилик, муаммоларга дуч келишига тайёргарликни талаб этади. Талабалик давриданоқ ўзидан нафақат таълимга балки бутун ҳаётга нисбатан фаол масъулиятли ҳолатни шакллантириш жуда муҳим. Ўзини келажакдаги меҳнат фаолиятини яъни сизга кимдир томонидан қўйилган вазифа (ота-она, жамият) ва уни шунчаки бажаришингиз керак бўлган ёки тўла равишда бажаришдан иборат1.
Do'stlaringiz bilan baham: |