Мавзу: Йўл бўйлама кесимини лойиҳалаш жараёнини автоматлаштириш - Мавзу: Йўл бўйлама кесимини лойиҳалаш жараёнини автоматлаштириш
- Режа:
- 1. Асосий тамойиллар ва техник меёрлар.
- 2. Йўл бўйлама кесимини автоматлашган лойиҳалаш асослари ва услублари.
- 3. CREDO комплекс дастурида йўл бўйлама кесимини автоматлашган лойиҳалаш.
- таянч сўзлари: йўл бўйлама кесими, CREDO-CAD, CREDO-DAT, оптималлаштириш, тизим, дастур, таянч нўқталари, автоматлашган лойиҳалаш.
Бўйлама кесимни лойиҳалаш автомобил йўлини лойиҳасини тайёрлашнинг энг мўҳим босқичларидан ҳисобланади. Лойиҳа чизиғи ҳолати, нафақат ер ишлари ҳажмига, балки бошқа бир қатор кўрсаткичларга ҳам яъни қурилиш баҳосига ва эксплуатацион сарфларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Сув ўтказувчи иншоотлар жойлашган жойларда кўтарма баландлигини ошириш уларнинг узунлигини ошишига олиб келади. Ер устки юзасидан ёки грунт сувлари сатхидан қоплама устки юзасини кутарилиши буйича талабларнинг бузилиши йўл тушамасининг ишлаш шароитини салбийлигидан дарак беради, бу унинг сақлаш ва таъмирлаш харажатларини ошиб кетишига олиб келади. Йўл ўқини уймаларда, нол белгида, паст кутармаларда ўтқизиш қор босиб қолиш хавфини ошириб юборади. - Бўйлама кесимни лойиҳалаш автомобил йўлини лойиҳасини тайёрлашнинг энг мўҳим босқичларидан ҳисобланади. Лойиҳа чизиғи ҳолати, нафақат ер ишлари ҳажмига, балки бошқа бир қатор кўрсаткичларга ҳам яъни қурилиш баҳосига ва эксплуатацион сарфларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Сув ўтказувчи иншоотлар жойлашган жойларда кўтарма баландлигини ошириш уларнинг узунлигини ошишига олиб келади. Ер устки юзасидан ёки грунт сувлари сатхидан қоплама устки юзасини кутарилиши буйича талабларнинг бузилиши йўл тушамасининг ишлаш шароитини салбийлигидан дарак беради, бу унинг сақлаш ва таъмирлаш харажатларини ошиб кетишига олиб келади. Йўл ўқини уймаларда, нол белгида, паст кутармаларда ўтқизиш қор босиб қолиш хавфини ошириб юборади.
Лойиҳа чизиғини лойиҳалашда катта бўйлама қияликни ва вертикал эгриларда кичик радиусларни қўллаш транспорт оқими харакат тезлигининг пасайишига, йўл-транспорт ходисаларининг ошиб кетишига олиб келади. Бўйлама кесим бўйича лойиҳа ечими атроф мухитга сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, чуқур уймаларни қуриш ер ости грунт сувларининг мухим ўзгаришига олиб келади, бу хайванот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатади, бундан ташқари дренаж қурилмаларини қуриш талаб қилади. Шунинг учун бўйлама кесимни лойиҳалашда катта сондаги омилларни ҳисобга олиш зарур (жой рельефи, мухандис-геологик, гидрогеологик, гидрологик, иқлим шароитларини), ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш талабларини, юк ташиш иқтисодийлигини, атроф муҳитни мухофаза қилиш, йўлларни эксплуатация ва қуришга кетадиган харажатларни онгли камайтириш. - Лойиҳа чизиғини лойиҳалашда катта бўйлама қияликни ва вертикал эгриларда кичик радиусларни қўллаш транспорт оқими харакат тезлигининг пасайишига, йўл-транспорт ходисаларининг ошиб кетишига олиб келади. Бўйлама кесим бўйича лойиҳа ечими атроф мухитга сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, чуқур уймаларни қуриш ер ости грунт сувларининг мухим ўзгаришига олиб келади, бу хайванот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатади, бундан ташқари дренаж қурилмаларини қуриш талаб қилади. Шунинг учун бўйлама кесимни лойиҳалашда катта сондаги омилларни ҳисобга олиш зарур (жой рельефи, мухандис-геологик, гидрогеологик, гидрологик, иқлим шароитларини), ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш талабларини, юк ташиш иқтисодийлигини, атроф муҳитни мухофаза қилиш, йўлларни эксплуатация ва қуришга кетадиган харажатларни онгли камайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |