Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/60
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#265801
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
talabalarning zhismonij tarbiya va sport mashgulotlarida malakalarini shakllantirish usullari (1)

Рейтинг назорат ҳамда аттесстация олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари 
хаётида муҳим аҳамиятга эга. Рейтинг назорат ҳақидаги йўлланмалар, кўрсатмалар ва 
маълумотлар олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий ҳужжатларида, олий 
педагогик материалларда ўз аксини топган бўлиб, улар ўз навбатида хаёт тажрибаси билан 
бойитиб, тўлдириб борилади. Ўқув йилининг ҳар бир семестри учун белгиланган маъруза 


21 
ва амалий машғулотлар ярим йиллик давомида тизимли равишда давом эттирилади. Ҳар 
бир семестр давомида ўзлаштиришни ҳисобга олиб бориш ва назорат қилиш талабаларни 
рейтинг назоратларга пухта тайёрлашга йўналтиришда муҳим роль ўйнайди. Семестрлар 
охирида талабаларнинг билим ва малакаларни ўзлаштириш даражалари рейтинг назорат 
йўли билан баҳолаш эса ўзлаштиришни ҳисобга олишнинг якунловчи боскичи 
ҳисобланади. Чунки бунгача талабаларнинг билими маъруза жараёнида оралиқ назорат 
коллеквиум, тестлар синаб билан кўрилади. Уни тўлароқ синаш семинар, амалий 
машғулотлар вақтида жорий баҳолаш билан амалга оширилади. Шубхасиз, ушбу даврда 
оғзаки ва ёзма ишлар ўтказилади. 
Жисмоний тарбия жараёнида Рейтинг назоратини олиб боришнинг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Талабаларнинг амалий машғулотларда жисмоний машқлар 
техникасини эгаллаш даражаси жорий баҳолаш билан баҳоланади. Оралиқ баҳолашда 
маъруза машғулотлардаги ўзлаштиришлари коллеквиумлар орқали ўтказилиб баҳоланиб 
борилади. Якуний баҳолашда талабалар назорат меъёрлари орқали жисмоний машқ, 
техникасини эгаллаганлик малакаси ва жисмоний фазилатлар ривожланганлик даражаси 
назорат қилинади. Умумий жисмоний тайёргарликни якуний назорат меъёрлари сифатида 
"Алпомиш ва Барчиной" тест синовларидан фойдаланиш йўлга қўйилган бўлиши керак, 
яъни уларни жисмоний ривожланишга таъсири аниқланади, олинган натижалар ҳисобига. 
Тайёргарликни мунтазам амалга ошириш учун, даставвал сессияга киритилган 
фанларни ва уларнинг ўтказилишини муддатларини аниқлаб олиш лозим. Асосий 
тайёргарлик ишлари ҳам сессиягача бўлган даврда амалга оширилиши зарур. Рейтинг 
назоратлар семестр, курс назоратлари деб бўлинади. Семестр рейтинг назорати маълум 
бир фан ёки унинг бирор бўлими ярим ўқув йили давомида ўтиб бўлингандан сўнг ташкил 
этилади. Курс рейтинг назорати эса у ёки бу курснинг, яъни фаннинг тўла ўтиб 
бўлингандан сўнг қабул қилинади. Семестр ва курс рейтинг назоратларини маъруза ва 
амалий машғулотларни ўтказган ўқитувчилар-профессорлар, доцентлар ва катта 
ўқитувчилар қабул қиладилар.
Маърузаларни ўқиш ва рейтинг назоратларни қабул қилиш ассистентларга 
топширилмайди. Якуний назоратларини топширилиши учун сессия белгиланиб, бу даврда 
маъруза ва амалий машғулотлар тўла равишда тўхтатилади. Ҳар бир фанни хайта 


22 
тайёрлаш, баъзи адабиётларни такрор ўқиб чиқиш учун ҳар бир якуний назоратга бир неча 
кундан вақт ажратилади. Рейтинг назорат сессиясига кирган фанлар учун неча кундан 
вақт ажратиш гуруҳ талабаларига ҳавола этилади ва ажратилган вақт деканат ёки кафедра 
томонидан расмийлаштирилади. Шу асосда деканат якуний назоратларини топшириш 
бўйича жадвал тузиб, уни эълон қилади. 
Рейтинг назоратини Якуний баҳолаш қисми "таянч ибора" ёзма ишлари шаклида 
ўтказилади. амалий фанлар бўйича якуний назоратлар амалий назорат меъёрлари 
топшириш ёки тест синовлари ўтказиш билан баҳоланади. Маъруза соатлари бор бўлган 
фанлар бўйича ёзма ишлар ўтказилиб, ёзма ишлар саволлари назарий фанда учрайдиган 
таянч ибораларни ёритиш ва таҳлил этишга қаратилган бўлади. Ҳар бир ёзма иш ҳажми 
800-
1000 суздан иборат бўлиши керак. Ҳар бир талабанинг ёзма ишлари баллар билан 
баҳоланади ва тақриз берилади. Рейтинг назоратларда балл қўйиш меъёри эса кафедрада 
муҳокама қилиниб, тасдиқдан ўтган бўлиши лозим. Бу иш кафедра мудири томонидан 
амалга оширилади. 
Амалий, семинар ва тажриба машғулотлари бўйича талабаларни ҳар бир 
машғулотдаги иштироки Жорий баҳолаш билан баҳоланади. Мin-0,4: Мах-0,7. 
Машғулотлар якунида ҳамда Маъруза машғулотлари тугаганидан сўнг Оралиқ баҳолаш 
ёзма иш, тест синовлари, коллоквиумлар билан ўтказилади. якуний назорат фан ўтиб 
бўлгандан сўнг ёки семестр якунида "таянч ибора" ёзма ишлари шаклида ўтказилади. 
Барча назоратлар баллар билан баҳоланади. Умумий балга нисбатан Жорий баҳолашда 
35%, оралиқ баҳолашда маъруза машғулотларига 35%, семинар, амалий ва тажриба 
машғулотларига Якуний баҳолашда 30% балл қўйилади. Талабанинг умумий ўзлаштириш 
даражаси қуйидагича баҳоланади. Талаба фандан ўзлаштириш бали жаъми баллнинг 55%-
70% ташкил этса ўзлаштириш қониқарли, 70%-85% бўлса яхши, 86%-100% бўлса аъло 
даражада ўзлаштириш ҳисобланади. Таълим шакли сиртқи ва махсус сиртқи бўлим 
талабалари билимини ўзлаштириш даражалари рейтинг назоратлари қуйидагича олиб 
борилади. Умумий балга нисбатан Оралиқ баҳолаш маъруза машғулотларига 35%, 
амалий, семинар, тажриба машғулотларига ҳам 35%, Якуний баҳолашда 30% балл 
қўйилади. 


23 
Якуний давлат аттесстациялари ҳам "таянч ибора" ёзма ишлари шаклида олиб 
борилади. Давлат аттесстацияларини дастур материаллари бўйича тузилган билетлар 
асосида ўтказилади. ҳар бир билетда бештадан савол бўлади. ҳар бир жавобга Мах-20 
балл қўйилиб, умумий балл чиқарилади. Олинган балл жаъми 100 баллнинг 55%-70% 
ташкил этса ёзма иш қониқарли, 70%-85%> бўлса яхши. 85%-100%) бўлса аъло 
бажарилган ҳисобланади. Битирув малакавий ишларни баҳолаш баллари даражаси ҳам 
шундай микдордан ҳисобланади. Курс ишларига эса Мах-30 балл ҳисобидан олинади. 
Талабаларнинг ўқув ва педагогик амалиётдаги иштироки ҳам рейтинг баллари билан 
баҳоланади. Ўқув-Лагер йиғинларида иштироки Жорий баҳолаш, машғулотлар 
давомидаги жисмоний ҳаракатларни бажара олиш малака ва кўникмалари Оралиқ 
баҳолаш, Ўқув -Лагер йиғинлари якунида назорат меъёрларини топшириш билан Якуний 
баҳолаш назоратидан ўтадилар. Баллар миқдори, ҳар кунига-6 соат-6,0 балл ҳисобидан 
олинади. Педагогик амалиётда талабанинг иштирокига Жорий баҳолаш, машғулотлар, 
тадбирлар ва мусобақалар ташкил этиш савиясига Оралиқ баҳолаш, амалиёт 
ҳужжатларини ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш сифатига Якуний баҳолаш баллари 
қўйилади. Педагогик амалиётга ҳам баллар миқдори, ҳар кунига-6 соат-6,0 балл 
ҳисобидан олинади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish