Mustaqil ish
Mavzu:Jamoat binolarini loyihalashda qoʻllaniladigan yoritish va aeratsiya formatlarini konstruktsiyalari
Bajardi:Ummatov Bekzod 612-18
Жамоат биноларини лойиҳалашда ёритиш ва аэрация фонарларидан фойдаланиш
Маьлумки жамоат биноларида жамият аьзоларининг моддий ва маьнавий манфаатлари оммавий тарзда қондирилади. Жамият аьзоларининг манфаатларини оммавий тарзда қондириш учун катта сиғим ва ҳажмларга эга бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилишини амалга ошириш лозимдир. Барча турдаги бино ва иншоотлар каби жамоат биноларида ҳам ёритиш ва шамоллатиш ишларини амалга ошириш, айниқса кенг пролётли ва катта ҳажмларга эга бўлган жамоат бинолари учун алоҳида талаблар қўйилади.
Маьлумки хоналарни ёритиш табиий, суньий ва аралаш (интеграл) тарзда амалга оширилади. Табиий ёритиш манбалари бўлиб қуёш ва осмон гумбазининг тарқоқ ёруғлиги, суньий ёритиш манбалари бўлиб турли хил электр лампалари хизмат қилади. Аралаш ёритишда эса табиий ва суньий ётириш усулларидан баравар фойдаланилади.
Хонада функционал ва технологик жараёнларда иштирок этувчилар учун максимал ёруғлик билан таьминланган иш ўрни ёки обьекти энг оптимал ёруғлик режимига эга бўлган жой деб қабул қилинади. Унга бино ёки иншоотнинг габарит ўлчамларини тўғри танлаш, бино ёки иншоот қуриладиган жойнинг географик ўрни ёруғлик климатини тўғри ҳисобга олиш, бино ёки иншоотни қуёшнинг гоизонтдан ўтиш бўйича тўғри жойлаштириш, бинонинг ташқи ва ички безаклашда рангларни тўғри танлаш, бинони унга нисбатан ёндош жойлашадиган бинолар билан ўзаро жойлашишини тўғри танлаш орқали эришиш мумкин.
Ёруғлик ўтказувчи ва шамоллатувчи элементлар ва қурилмалар ўринлари (световой проём) – биноларнинг архитектуравий ва уларнинг ички интерьерлари ечимларини амалга оширишда асосий элементлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жамоат биноларида табиий ёритиш ва шамоллатиш ишларини амалга ошириш 2.01.05-98 “Табиий ва суньий ёритиш”, 2.01.04-97 “Қурилишда иссиқлик техникаси” ҳамда 2.0802-09 “Жамоат бинолари ва иншоотлари” ҚМҚ лари талаблари асосида амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотларни ёритиш ва шамоллатишда қуйидаги қатор талаблар қўйилади: тенг тарқалувчанлик; ишчи юзаларни талаб даражасида ёритиш; одамларнинг кўриш органларига таьсир этувчи тўғри йўналишдаги нурларни бартараф қилиш; етарли даражада ёритиш ва ички интерьерларда ёрқин ранглардан фойдаланиш орқали атроф фазонинг ёруғ бўлишини таьминлаш в х.к.
Юқоридаги талабларни амалга ошириш мақсадида катта ҳажмдаги сиғимларга ва кенг пролётларга эга бўлган жамоат бинолари (спорт ареналари, виставка заллари ва павилионлари, спорт ареналари, цирклар ва х.к. лар) ни табиий ёруғлик нури билан таьминлаш ва табиий шамоллатишни амалга ошириш мақсадида юқоридан ёритиш ва шамоллатиш конструкцияларидан фойдаланилади.
Бино ва иншоотларининг томлари устида лойиҳаланган, бино ва иншоотларни табиий ёритиш ёки шамоллатиш учун мўлжалланган, икки томонлама ёки бир томонлама, тўлиқ ёки қисман тарзда ойнабандланган, ўзининг алохида юк кўтарув системаларига эга бўлган ёки тўғридан-тўғри томларнинг юк кўтарув конструкцияларига ўрнатиладиган қурилмалар фонарлар деб аталади.
Мўлжалланиши бўйича фонарлар ёруғлик (световые), шамоллатувчи (аэрационные) ва аралаш (комбинированные) турда лойихаланади.
Профил кесимига қараб жамоат биноларида асосий ҳолларда тўғри бурчакли, трапеция кўринишли, учбурчак кўринишли, М кўринишли, шед кўринишли ва зенит фонарларига бўлинади.
Жамоат биноларида умуман олганда фонарларни қўллаш ёки қайси турларидан фойдаланиш бинони ёритиш ва шамоллатишнинг санитариявий ва технологик талаблари хамда бино қуриладиган туманининг табиий шароитларини хисобга олган холда техник-иқтисодий солиштирма вариантларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ёритиш ва шамоллатиш учун мўлжалланган фонарларнинг ён панеллари яьни, переплет конструкциялари металлдан тайёрланиб 250 мм га тенг бўлинувчан тарзда ва 6000 мм узунликда қабул қилиниб, улар 70 % гача очиладиган этиб ишланади. Кўп холларда фонарларни механик тарзда баравар очилиш ва ёпилишини таьминлаш учун махсус мосламалар ўрнатилади.
Фонар конструкциялари юк кўтарувчи ва химоя қисмидан ташкил топади. Фонарнинг юк кўтарув каркаси кўндаланг конструкциялар, ён панеллари (переплет) ва ёпиқ борт қисмидан ташкил топади. Кўтарув конструкциялари асосий холларда металл конструкциялардан, камдан кам холатларда, фақат зенит фонарларини лойихалашда темирбетондан фойдаланилади.
Фонар переплетларини тўлдириш учун махсус ёпишқоқ қоришма (замазка) ёрдамида переплетларга ўрнатиладиган ва кляммерлар билан махкамланадиган арматураланган ойна табоқлари (армированное листовое стекло) дан фойдаланилади.
Охирги вақтларда жамоат биноларининг ёритиш фонарларини лойихалаш ва қурилиш ишларини бажаришда турли хил ёруғликни ўзидан яхши ўтказувчи шаффоф (светопрозрачные) махсулотлардан ишланган зенит фонарлари конструкциялардан фойдаланилмоқда. Ушбу турдаги зенит фонарларининг плафонлари ёки иллюминаторлари текис ёки гумбазсимон кўринишларда тўғри бурчакли, квадрат ёки айлана шаклларида тайёрланади.
Лойихаланишига қараб зенит фонарлари алохида турувчи (точечные) ва секцияли панелли (секционные панельного типа) турда лойихаланади. Зенит фонарларининг асосий элементлари бўлиб зенит фонарининг ёруғлик ўтказувчи ойнаси ва ойна ости таянч халқаси (опорный стакан) хисобланади. Зенит фонарларининг асосий камчилиги улар горизонтал тарзда жойлашганлиги сабабли улар юзасининг чанг билан ёки баьзи холларда қор билан қопланиб қолиши натижасида ёруғлик нури ўтишининг камайиши ва доимий равишда уларнинг ойнларини тозалаб туришни талаб этилишидир.
Ёритувчи ва шамоллатувчи фонарларнинг яна бир камчилиги шундан иборатки, уларнинг переплетлари очилгандан сўнг ташқарида эсаётган шамолнинг ичкарига урилиши (задуваемост) дир. Хозирги кунда махсус лойихалаш институтлари томонидан ёритиш ва шамоллатиш фонарларининг шамолни қайтарувчи турлари ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган.
Фонар томларидан сувни оқизиш икки усулда ички ва ташқи тарзда амалга оширилади. Фонарлар перплетларининг жойлашуви трапециясимон бўлганда кенглиги 6 м гача ва фонар переплетлари тик йўналишда лойихаланиб кенглиги 12 м гача бўлганда фонар томидан сувни оқизиш ташқи холатда ташкил этилади. Фонар томидан сувни оқизиш ташқи холатда ташкил этилганда томнинг юқоридан сув оқиб тушадиган қисми албатта битумланган гравий қатлами ёки махсус бетон плиталари билан химояланган бўлмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |