Иқтисодий тахлил эса хўжалик жараёнларида содир бўлган ходиса ва жараёнларни тахлил усуллари орқали ўрганиб, тегишли хулосалар ва таклифларини бериши мумкин бўлади. - Тахлил билан молия, солиқ органлари ва давлат банки ходимлари хам шуғулланади. Улар аввало сўм билан назорат қилиш, корхоналарнинг давлат бюджети билан бўлган ўзаро муносабатларига таалуқли масалалар билан қизиқади. Статистика органлари хам иқтисодий тахлил билан шуғулланади. Улар қабул қилинган хисобот материалларини статистика усуллари Билан қайта ишлаб вазирликлар, бошқармалар ва корхоналарни йиғма ахборот материаллари билан таъминлайди. Корхоналарнинг фаолиятини тахлил қилиш бевосита юқори ташкилотларнинг вазифаси хам бўлиб, улар корхоналарнинг хисоботини тасдиқлайдилар хамда уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини бахолаб, тегишли қарорлар қабул қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |