Мавзу: Қишлоқ ХЎжалиги агросаноат мажмуасининг асосий бўҒини


Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари



Download 419,5 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi419,5 Kb.
#229683
1   2   3   4   5
7.3. Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги доимий равишда ривожланиб, чуқур ислоҳотлар шароитида яшаб келаётган тармоқлардан биридир. Ислоҳотларнинг бири йўналиши тармоқни бошқариш ва ишлаб чиқаришни


ташкил этиш шаклларидан энг мақбулларини жорий этишдир. Республика қишлоқ хўжалигини 1997 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқаради. Бу даврга келиб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг натижалари кўп жиҳатидан сув ресурслари ва улардан фойдаланишга боғлиқ бўлганлиги, сув ресурслардан фойдаланиш эса бошқа вазирлик ихтиёрида эканлиги маълум муаммоларини вужудга келтирди. Натижада 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вужудга келди. 2001 йилнинг 1 январига келиб унинг таркибида 2018 та қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолият кўрсатади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошида 125 та қоракўлчилик хўжаликларини бирлаштирган “Ўзбекқоракўл” компанияси, 51 та паррандачилик фабрикаси бор “ЎЗпаррандасаноат” уюшмаси, 18 та хўжалиги бор “Ўзсабзавотуруғи” бирлашмаси, 46 та хўжаликдан иборат “Асал” асаларичилик уюишмаси,84 та хўжалиги бор. Қишлоқ хўжалиги илмий – ишлаб чиқариш бирлашмаси ва 3 та хўжалиги бор Ирригация Ўртаосиё илмий – текшириш институт фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари, яъни ширкатлар жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 32 фоизга яқинини етиштирмоқдалар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш билан “Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинг” компанияси ҳам шуғулланади. Унинг таркибига мева, узум, сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисосланган 89 та қишлоқ хўжалиги корхонаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кўплаб саноат корхоналари киритилган.


“Ўзгўштсутсаноат” акциядорлик компаниясига чорва молларини боқишга ихтисослашган 110 та корхоналар киради.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат ва асосан нодавлат секторида етиштирилади. Мустақиллик йилларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар миқдорида давлат улуши камайи,
нодавлат сектор ҳиссасга ошди. Ҳозирда давлат секторида фақатгина уруғчилик билан шуғулланадиган 47 та корхона қолган. Уларнинг ишлаб
чиқаришдаги улуши 2002 йилда 0,9 фоизни ташкил этди. Қолган 99,1 фоиз маҳсулот нодавлат секторда ишлаб чиқарилади.
1998 йилдан бошлаб эски колхоз ва давлат хўжаликлари ширкат хўжаликлари шаклда ташкил этила бошланди. Ширкатлар йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари бўлиб, 2001 йилда уларнинг ўртача экин майдони 1233 гектарни ташкил этди. Улар ўртача 94 гектардан боғ ва 64 гектардан узумзорларга эга, мамлакатда етиштирилган пахтанинг 60, тамакининг 66, қанд лавлагининг 88, бошқли доннинг 49, меванинг 26, ва узумнинг 43 фоизини берди. Ширкатлар акциядорлик жамиятларининг ўзига хос бир кўриниши сифатида вужудга келтирилди. Уларда хўжаликнинг мол – мулклари унга аъзо бўлганларга мулкий пай улуши кўринишида тақсимланиб берилган. Бу улушнинг эгаси хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган даромаддан (фойдадан) бир қисмини олади. Ширкат хўжаликларининг фаолияти “Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан ҳамда ширкат Низоми асосида юритилади. Ширкат
хўжаликларида меҳнатни ташкил этиш оила пудрати шаклида, амалга оширилади. Унинг асосида ширкат билан оила ўртасида тузиладиган оила пудрати шартномаси ётади. Ширкатлар устав жамғармаларига эга бўладилар. Уларнинг устав жамғармаси пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармадан иборат бўлади. Ширкатга аъзолик ихтиёрийдир. 16 ёшга кирган фуқаро ихтиёрий равишда унга аъзоликка кириши мумкин Ширкат хўжалигининг юқори бошқарув органи умумий қарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди ва ширкатни жорий бошқариш бўйича ўз ваколатини уларга беради.

Download 419,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish