Мавзу: “Инфекция хақида тушунча. Инфекцион жараён. Юқумли касалликларга ташхис қўйиш усуллари. Микроорганизмларда ўзгарувчанлик турлари, амалиётдаги ахамияти.”



Download 144 Kb.
bet3/10
Sana23.02.2022
Hajmi144 Kb.
#129935
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Инфекциянинг юқиш йўллари
1.Ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўли (кўкйўтал, қизамиқ, грипп, сил ва бошқалар).
2.Меъда-ичак йўли. Касаллик қўзғатувчи оғиз орқали тушади (қорин тифи, А ва Б паратифлар, вабо, ичбуруғ ва ҳ.к.).
3. Мулоқот йўли 2 хил бўлади:
а) бевосита алоқа йўли (жинсий йўл) орқали, бунга таносил касалликлар (захм, сўзак, ОИТС) мисол бўлади;
б) билвосита йўл, бунда қуйидаги омиллар (сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотлари, беморнинг идиш-товоқлари, сочиғи, кийимлари ва бошқалар) муҳим аҳамиятга эга.
4. Трансмиссив йўл – касаллик қўзғатувчисининг турли ҳашаротлар орқали касал одамдан соғлом кишига юқиши. Безгак, лейшманиоз, тошмали ва қайталама терлама шулар жумласига киради.
5. Парентерал йўл – тўлиқ стерилланмаган тиббиёт асбобларидан юқиши (ОИТС, В ва С гепатитлари, захм ва бошқалар).
6. Вертикал йўл. Онадан болага ўтувчи касалликлар (ОИТС, захм, сўзак, В ва С гепатитлар ва ҳ.к.).
Юқумли касалликларга ташҳис қўйиш:
Юқумли касалликларга ташҳис қўйишда микробиологик, микроскопик, иммунофлюоресценция, серологик, иммунологик, биологик, тери-аллергик синамалари, полимераза занжирли реакция (ПЗР), клиник ва биокимёвий текширишлар, ташҳис аппаратлари (флюорография, рентген, компьютер томография) ва бошқалардан фойдаланилади.
Ташҳис усуллари кўп бўлишига қарамай энг аниқ усул микробиологик, яъни микроорганизмлар ундирмасини олиш ва уни турли йўллар билан идентификация қилиш бўлиб қолмоқда. Бунда бактерия ва замбуруғларни ўстиришда озиқ муҳитлардан фойдаланилса, ҳужайра ичи паразитларини (хламидия, вируслар) ундириш учун ҳужайралар культурасидан фойдаланилади. Бу усулнинг салбий томони, микроорганизмларнинг униб чиқиши учун бир неча кун кетишидир. Аммо ҳозир дунёда бактериологик анализаторлар ишлаб чиқарилмоқда, бу аппаратлар ёрдамида бактерия ва замбуруғларни тур ва туркумигача 18–24 соат ичида аниқлаш мумкин.
Микроскопик усул экспресс (тезкор) усуллардан бири бўлиб, бу усул ёрдамида бактериялар, протозоалар, бактерия ва вирус киритмаларини, захм, лямблия каби ҳаракатчан микроорганизмларни аниқлаш мумкин. Аммо микробнинг тури ва патогенлигини аниқлаш жуда қийин. Иммунофлюоресценция микроскопик усулни энг замонавий, такомиллашган ва аниқ усуллардан бири, чунки бунда, флюоресценция модда билан тамғаланган махсус антителолар ишлатилади.
Ҳозир серологик текширувлар тиббиёт диагностикасида жуда аниқ, сезгир ва тезкор усуллар сирасига киради, улар ёрдамида микроб антигенлари ва уларга қарши ишлаб чиқарилган антителоларни аниқлаш мумкин. Бу юқумли касалликнинг ҳамма даврларида тўғри ташҳис қўйиш имконини беради.
Иммунологик усуллар иммун тизим кўрсаткичларини аниқлашда қўлланилади, чунки юқумли касалликларда бошқа касалликлардан фарқли ўлароқ, биринчи навбатда ҳимоя тартиби ишдан чиққан бўлади. Бу усул патоген микроорганизмларнинг ўзини аниқлаб бермаса ҳам инфекцион жараённинг кечиши ҳақида аниқ маълумот олишда муҳим аҳамиятга эга.
Биологик усул in vivo гуруҳига мансуб бўлиб, бемордан олинган ашёлар тажриба ҳайвонларига юбориб ўрганилади. Бунда ҳайвонлардаги инфекцион жараён худди одамлардаги каби клиник белгилар намоён бўлиши билан кечади. Шу боис бу усул ҳам аниқ усуллардан бири ҳисобланади.
Тери-аллергик синамалар ҳам in vivo усулларидан бири бўлиб, нафақат микроб бор-йўқлигини, балки организмнинг реактивлигини ҳам аниқлашга имкон беради, чунки кўпгина юқумли касалликларда аллергик ҳолатлар ривожланади.
Клиник ва биокимёвий текширишлар юқумли касалликларга ташҳис қўйишда кенг қўлланилади. Масалан, қон, орқа мия суюқлиги, пешоб ва нажаснинг умумий таҳлили, гепатитларда ферментлар ва билирубинни аниқлаш ва бошқалар жуда муҳим. Бу усуллар ҳам инфекцион жараённинг кечишини белгилашда жуда катта аҳамиятга эга.
Ташҳис аппаратлари ёрдамида одам турли аъзо ва тўқималарининг ҳолати бир зумда аниқланади. Бу усулда микроорганизмнинг ўзи аниқланмаса ҳам, лекин унинг таъсирида организмда юзага келадиган патологик жараёнларни ўрганиш мумкин.
Полимераз занжирли реакция (ПЗР) генетика ва биотехнологиянинг ХХ асрнинг 80-йилларида тиббиётга таклиф этган энг замонавий in vitro усулларидан бири. Бу усул ёрдамида микроорганизмлар, уларнинг нуклеин кислотасини аниқлаб топилади, чунки тирик мавжудотлар ўзининг ДНК ёки РНК сини тузилиши бўйича ўта ноёб ҳисобланади. ПЗР ҳозир энг аниқ, сезгир ва тезкор усуллардан бўлиб, унинг ёрдамида патоген микроорганизмни касалликнинг яширин даврида ҳам аниқлаш мумкин.
Машғулотда қўлланиладиган янги педогогик технологиялар:“Инфекция хақида тушунча. Инфекцион жараён. Юқумли касалликларга ташхис қўйиш усуллари.» мавзуси бўйича

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish