Мавзу: Иккинчи жахон уруши йилларида Узбекистондаги демографик узгаришлар ва унинг окибатлари Режа Кириш


Иккинчи жахон уруши йилларида Узбекистонга четдан аҳолини кучириб келтирилиши ва жойлаштирилиши



Download 85,61 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi85,61 Kb.
#63390
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
mustaqil ta'lim Oblaqulov Lochin Tarix mamlakatlar va yunalishlar

Иккинчи жахон уруши йилларида Узбекистонга четдан аҳолини кучириб келтирилиши ва жойлаштирилиши.
Узбекистон халкларининг инсонпарварлик — ватанпарварлик фаолиятига мурожаат килганда, бунга миллатлараро муносабатлар нуктаи назаридан янгича ёндашиш хам FOят мухимдир.
Маълумки, гитлерчи стратеглар Совет Иттифокига карши агрессияни бошлар эканлар, узлари тахмин килган СССР халклари уртасидаги миллатлараро тукнашувлардан уз максадларида фаол фойдаланишни ният килган эдилар. Гитлернинг фикрича, «Россиянинг кенг худудларида жойлашган халкларга нисбатан олиб бориладиган сиёсат келишмовчиликлар ва ажралишнинг хар кандай шаклини раFбатлантиришдан иборат булиши лозим» эди. Ана шу максадда фашистлар миллатчи- ликдан иборат отвогарликларни режалаштирган булиб, улар исёнларга, купорувчиликка, мамлакатнинг парчаланиб кетишига олиб келиши керак эди. Гитлерчилар кумондонлигининг директив хужжатларида хамма жойда «рус халкига рус булмаган халклар»ни карама-карши куйиш, уларни бир-бирига карши захарлаш катьият билан таклиф этиларди.
Бирок урушнинг дастлабки кунларидаёк нацист боскинчиларнинг миллатлараро уруш чикариш нияти пуч эканлиги маълум булди. Гитлерчиларнинг боскинчилиги миллий ватанпарварлик туйғуларининг хаддан ташкари кудратли кучини намойиш килди. Умумий кулфат итгифокдаги барча миллатлар ва халкларни жипслаштирди. Улим хавфи олдида кардошларча бирдамлик туйғулари бош ахлокий мезон булди. Халкнинг азалий инсонпарварлиги фашизм мафкурасидан хам, коммунистик мустабидчилик зулмидан хам устун келди.
Узбек халкининг ватанпарварлик фаолияти кардошларча бирдамлик ва чинакам байналмилалчилик туйғулари билан омухталанган эди. Бу туйғулар турли шаклларда ифодаланди ва куп томонлама хусусиятга эга булди.
Узбек халкининг бирлик ва кардошларча дустликка инсонпарварлик билан интилишининг ёркин тимсоли, улкан ахлокий куч-кудрати ва хакикий самимий олижаноблигининг чин маънодаги исботи Иккинчи жахон уруши туфайли жонажон ерларини тарк этишга мажбур булган кишилар туFрисида, ярадорлар ва ногиронлар хакида, фронтга кетганларнинг хотинлари ва
болалари хакида килинган ғамхурлигида уз ифодасини топди.
Мамлакатнинг душман вактинча босиб олган худудларини ва фронт якинидаги туманларни ташлаб чиккан дастлабки ун минглаб кишилар республикага 1941 йилнинг ёзидаёк кела бошлаган эди. Узбекистон уруш йиллари Россиянинг босиб олинган районларидан — Украинадан, Белоруссиядан хаммаси булиб бир миллиондан ортик кишини кабул килди. Улардан 200 минг нафари болалар эди.
Республика шахарлари ва кишлоклари ахолиси бу ерга келган фукароларни мехмондустлик билан карши олди. Ахоли уларга турар-жой бериб, узи сикилиб яшади, кучиб келганларни туйдириш учун охирги булак нонини хам булиб берди, улар учун пойабзал, кийим-бош туплади. Кучириб келтирилганларга ёрдам бериш максадида Фарғона вилоятидаги «Биринчи май» кишлок хужалик артели мехнаткашларининг ташаббуси билан шахарларга дон, сабзавот, картошка, гушт махсулотлари ортилган карвонлар етиб кела бошлади.
Кучириб келтирилганларни ишга жойлаштириш юзасидан катта ишлар амалга оширилди. Факат Тошкент шахрининг узига 1941 йил 24 ноябрдан 31 декабргача 37,6 мингдан ортик киши, 1941—1942 йилларда карийб 240 минг киши жойлаштирилди ва иш билан таъминланди.
Узбекистон ахолиси ота-онасидан ва уйидан ажралган бола- ларни айникса самимий Fамхурлик билан кабул килди. «Сен — етим эмассан!» — узбек шоирининг калб каъридан отилиб чиккан бу самимий сузлар бутун узбек халкининг хаяжонли хис-туйғуларини ифодалар эди. Узбекистонликлар бахтсиз болаларни уз кучогига олиш, уларнинг кунглини кутариш, уларга кулай шарт-шароитлар яратиб бериш учун кулларидан келган, мумкин булган ва хатто мумкин булмаган нарсаларни хам килдилар.Купгина оилалар иккита ва ундан ортик етим болаларни уз тарбияларига олдилар. Тошкентлик темирчи Шоахмад Шомах- мудов ва унинг турмуш уртоги Бахри опа Акромованинг номлари купчиликка танишдир, улар турли миллат фарзандларидан 14 болани уз оилаларига тарбияга олдилар.



Download 85,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish