Икки поғонали триггерлар схемаси - Икки поғонали триггерлар етакчи – етакланувчи схемалар асосида амалга оширилади. Бу MS – триггер деб хам аталади (master – уста, slave – ёрдамчи). Бу схемада Т1 триггер – етакчи, Т2 триггер – етакланувчи хисобланади. Етакланувчи триггер етакчи триггер холатини эслаб қолиш учун хизмат қилади. Синхронлаштирувчи импульслар Т1 ва Т2 ларга қарама-қарши фазада берилганлигидан, Т2 триггер холатининг алмашинишини Т1 триггер холати алмашинишига нисбатан бироз кечикиб рўй беради. Икки поғонали триггерлардан DV, JK ва Т – триггерлар кенг тарқалган.
16.1-расм. Икки погонали триггер (а) ва - 16.1-расм. Икки погонали триггер (а) ва
- унинг шартли белгиси (б).
- DV – триггери хам, Д – триггер каби, мантиқий сигнални кечиктириш, яъни эслаб қолиш учун ишлатилади. DV – триггер V рухсат этилган киришга эга бўлиб V=1 бўлгандагина D киришда сигнал берилишидан қатъий назар триггер ўз холатини сақлайди. DV триггернинг тузилиши ва шартли белгиси 16.2-расмда келтирилган.
16.2-расм.DV-триггер (а) ва унинг шартли белгиси (б) - 16.2-расм.DV-триггер (а) ва унинг шартли белгиси (б)
16.3-расм.IK-триггер (а) ва - 16.3-расм.IK-триггер (а) ва
- унинг шартли белгиси (б)
IK – триггер RS – триггер каби иккита I – “1" ни ўрнатиш ва К – «1» ни ташлаб юбориш ёки «0» ни ўрнатиш мантиққий киришга эга. RS – триггерда I=K=1 бўлган сигнал берилганда хосил бўладиган ноаниқлик IK – триггерда бартараф қилинган. ХАМ–ЭМАС мантиқий элементлардан ташкил топган IK – триггер схемаси ва шартли белгиси 16.3-расмда келтирилган. Бундай триггер иккита синхронлашган RS – триггердан иборат бўлиб, етакчи-етакланувчи схемаси бўйича уланган Т1 триггер киришига учта киришли ХАМ – ЭМАС элементлари уланган. Бу киришларнинг биринчисига, синхронлаштирувчи импульслар, иккинчисига бошқарувчи I ва К сигналлар берилган. Учинчи кириш бошқарувчи тескари боьланиш хсил қилиш учун хизмат қилади. - IK – триггер RS – триггер каби иккита I – “1" ни ўрнатиш ва К – «1» ни ташлаб юбориш ёки «0» ни ўрнатиш мантиққий киришга эга. RS – триггерда I=K=1 бўлган сигнал берилганда хосил бўладиган ноаниқлик IK – триггерда бартараф қилинган. ХАМ–ЭМАС мантиқий элементлардан ташкил топган IK – триггер схемаси ва шартли белгиси 16.3-расмда келтирилган. Бундай триггер иккита синхронлашган RS – триггердан иборат бўлиб, етакчи-етакланувчи схемаси бўйича уланган Т1 триггер киришига учта киришли ХАМ – ЭМАС элементлари уланган. Бу киришларнинг биринчисига, синхронлаштирувчи импульслар, иккинчисига бошқарувчи I ва К сигналлар берилган. Учинчи кириш бошқарувчи тескари боьланиш хсил қилиш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |