Мавзу:Хотира Режа: 1. Хотира ва унинг назариялари. 2.Хотира жараёнлари: эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва унутиш, эсгатушириш Тузувчилар: Рузимуродов Улугбек ,Сафаров Обид
Хотира ҳақида тушунча
Хотира-биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир .
Индвиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни
яна эсга тушириши хотира деб аталади
Хотира соҳасидаги асосий жараёнлар: - эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш
Эсда олиб қолиш-нерв тизимининг эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзғатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. Ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. Шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади.
Эсда сақлаш-деганда илгари туғилган таассурот, фикр, ҳис-туйғу ва иш-ҳаракатларнинг такрорланишига мойиллик пайдо қилиши ва мустаҳкамланиши тушунилади. Бунга сабаб асаб тизимининг эгилувчанлигидир. Шунинг учун асаб тизими илгари бўлиб ўтган таассуротларни такрорлашга тайёр туради. Фақат эсга тушириш учун қулай шароит бўлсагина эсга тушади. Бундай шароит бўлмаганда зарур материални ихтиёрий эслаш жараёни қийинлашади
Ўтмишда идрок қилинган нарсалар, ҳис-туйғу, фикр ва иш-ҳаракатларнинг онгимизда қайтадан тикланиши эсга тушириш дейилади. Эсга туширишнинг нерв-физиологик асослари бош мия пўстида илгари ҳосил бўлган нерв боғланишларнинг қўзғалишидир. Эсга туширишнинг таниш, эслаш, бевосита эслаш, орадан маълум вақт ўтказиб эслаш, ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд.
Эсда олиб қолиш муддатига кўра
Оператив
Хотира турлари
Психик фаоллик характерига кўра
Фаолият мақсади характерига кўра
Ҳаракат
Эмоционал
Образли
Сўз-мантиқ
Ихтиёрий
Ихтиёрсиз
Қисқа муддатли
Узоқ муддатли
Ҳаракат хотираси – инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади. Масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўринишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр ва мулоҳазаларда акс этади
Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси (емосионал). Бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга.
Образли хотира – тасаввурлар ва турмуш манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, таъмлар, ранглар шакллар, билан боғлиқ бўлган хотира туридир. Образ хотираси деб яққол мазмунни, бинобарин, нарса, ҳодиса-ларнинг аниқ образларини, уларнинг хусусиятлари ва боғланишларини эсда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурият туғилганида эсга туширишдан иборат хотира турига айтилади
Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин
Ихтиёрий хотира деганда маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан иборат хотира жараёни тушунилади. Бу фаолиятни одам онги бевосита бошқаради
Ихтиёрсиз хотиранинг турмушда ва фаолиятда катта ўрин эгаллашини ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири маълум мақсадсиз ақлий, асабий, иродавий зўр беришсиз ҳаётий аҳамиятга эга бўлган кенг кўламдаги маълумот, хабар, ахборот, таъсуротларнинг кўпчилик қисмини акс эттиришдир.
Масалан, бирор материал хотирада мустаҳкам жой олиш учун уни субъект томонидан тегишли равишда қайта ишлаб чиқиш зарур ва материални бундай ишлаб чиқиш учун маълум даражада муддат талаб этиш табиийдир. Ана шу муддат хотирада қайта тикланилаётган изларни мустаҳкамлаш деб қабул қилинган. Мазкур жараён инсон томонидан яқиндагина бўлиб ўтган ҳодисаларнинг акс садоси сифатида кечирилади ва такомиллашади. Инсон муайян дақиқаларда, лаҳзаларда, айни пайтда бевосита идрок қилинаётган нарсаларни гўё кўришда, эшитишда давом этаётгандек туюлади. Ушбу жараён келиб чиқиши жиҳатидан беқарор, ҳатто ўзгарувчан, лекин улар шу қадар махсус тажриба орттириш механизмларининг фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан уларнинг роли шу қадар аҳамиятли-ки, бу жараёнларда эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, ахборотлар, маьлумотлар, хабарларни қайта эсга туширишнинг алоҳида тури сифатида қаралади. Ушбу жараёнодатда психология фанида қисқа муддатли хотирадебаталади
Оператив хотира-инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган фаол тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараённи англатувчи мнемик ҳолат оператив хотира деб аталади.
Етиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |