Мавзу: Хива адабий мухити, Мухаммаднийоз Нишотийнигн хаёти ва ижоди. Режа: - 1. Адибнинг таржимаи Холи ва хаёт йу́ли.
- 2. Мухаммадниез Нишотийнинг ижодий фаолияти ва илмий мероси.
Ўзбек мумтоз адабиёти ва маданиятимиз тарихида муносиб уринга эга бўлган Муҳаммадниёз Нишотий ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида тадқиқотчиларимиз бир қанча ишларни амалга оширдилар. Булар бир неча йўналишда олиб борилмоқда. - Кматншунослик йўналиши. Матншунослик изланишлари маҳсули сифатида Нишотий асарлари бир неча марта нашр этилди Ушбу ишлар Нишотий ижоди билан ўзбек китобхонини таништиришда муҳим. Аммо. Булар ҳали етарли эмас. Келажакда Нишотий ижодининг янада мукаммалроқ нашрига эҳтиёж катта.
- Адабиётшунослик йўналиши. Нишотий ижодининг илмий тадқиқини сарҳисоб этиб қараганимизда, анча ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўламиз. Аммо, булар ҳали етарли эмас. Чунки, Нишотий ижоди чуқур фалсафий мезонга эга. Уни мукаммал таҳлил этиш, ғоявий-бадиий қимматини баҳолаш катта иқгидор, билим ва меҳнатни талаб этади. Ўйлаймизки, мустақиллик шарофати билан янги босқичга қадам қўйган адабиётшунослигимиз Нишотий асарларининг моҳиятини объектив, тўгри ёритиб бера олади.
Нишотий Муҳаммадниёз (18-аср, Хоразм) — шоир. Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Н. Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган. Ада-бий мероси «Ҳусну Дил» достони, «Қушлар мунозараси» манзумаси ҳамда 1500 мисра шеър — 38 ғазал, 14 муҳаммас, 1 қасида ва мусаддасдан иборат. Лирикаси дунёвий муҳаббат мавзуида. Унда шоир ўз кечинмалари, замона хақидаги фикр-мулоҳазаларини ифодалаган, вафо, садоқат, гўзаллик ва нафосатни куйлаган. «Қушлар муно-зараси»да 14 хил қушнинг ўзаро баҳсу мунозаралари орқали ўша даврдаги ижтимоий тузумга хос иллатлар, жа-хрлат, мансабпарастлик ва бошқа мажозий шаклда танқид қилинган, мехнат ахдининг камтарлиги улуғланган. «Ҳусну Дил» достони (1779) — шоир ижодининг чўққиси. У Шарқ халқлари орасида машҳур сюжет асосида назмда яратилган. Достон 15584 мисра, 62 бобдан иборат. Анъанавий кириш (1—5-боблар)дан сўнг шоир ўзи хақида, достоннинг ёзилиш сабаблари, сўз ва унинг қудрати, ҳамсанавислар (Низо-мий, Хусрав Дехлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва бошқалар) ҳақида фикр юритган. Асосий қисм 11-бобдан бошланади ва асар хотима билан якунланади. Етакчи мавзуи — севги. У Ҳусн ва Дилнинг мураккаб саргузаштларида ўз аксини топган. Ақл, Ишқ, Вафо, Меҳр, Номус, Ҳиммат, Сабр, Рақиб каби образларда кишилардаги муайян хусусиятлар ифодаланган. Достон Ҳусн ва Дилнинг тўй тантанаси, яъни эзгуликнинг смонлик устидан ғалабаси билан тугайди. Аеарда Ватанни севиш, халқ-парварлик, маърифат ва адолат, мардлик, севги-садоқат, яхши хулқодоб каби ғоялар илгари сурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |