Bog'liq MБХ 22 мавзу Асосий бўлмаган фаолият даромад ва харажатлар
Мисол. Корхона ўзи ишлаб чиқарган 10 минг АҚШ доллари суммасидаги саноат маҳсулотларини экспорт қилади. Етказиб бериладиган маҳсулотларнинг таннархи 8 750 минг сўмни ташкш қилади. Олинган ҳисобварақ-фактураларга кўра экспортга маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун харид қилинган материаллар бўйича қўшилган қиймат солиғи 1 400минг сўмни ташкил қилди. 30 октябрда харидор тўловни амалга оширди. 6 ноябрда корхона маҳсулотлар экспортига БЮДни расмийлаштирди. 9 ноябрда корхона валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш учун топшириқномани банкка тақдим этди. ЎзР МБнинг доллар курси қуйидагича бўлган: тўлов санасида - 1АҚШ доллари учун 1360 сўм; БЮДни расмийлаштириш санасида - 1 АҚШ доллари учун 1362 сўм; сотиш санасида - 1АҚШ доллари учун 1365 сўм (сотиш курси МБ курси-га тенг). Корхона - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси.