Халқаро лизинг шакллари. - Халқаро лизингни кредитлаш усули бўйича муддатли ва қайта тикланувчи лизингларга ажратиш мумкин. Муддатли лизингда ижара бир маротаба амалга оширилади. Қайта тикланадиган лизингда еса, лизинг шартномаси битимнинг биринчи муддати тугаши билан қайта тикланади. Шунингдек, халқаро лизингни операцион ва молиявий лизингларга бўлиш мумкин.
- Операцион лизингда корхоналар асбоб-ускунага мулк ҳуқуқини олмасдан туриб, ундан фойдаланиш учун шартнома тузадилар.
- Молиявий лизинг деб, асбоб-ускунани ижарага олаётган фирма кейинчалик уни қолдиқ қийматда тўла сотиб олишига айтилади.
- Бунга мисол қилиб, самолётлами лизингга беришни кўрсатиш мумкин. Одатда, лизингга беришни авиакомпания таклиф етади. Ўз навбатида у таклифларини бир қанча лизинг компаниялари ва банкларга танишиш ҳамда ма'лумот учун юборади. Ва улар, ўзларини кредитлаш шартларини ва ўзларига мос вариантларини матбуотда кенг миқёсда е'лон қиладилар. Лизинг битими тузилишида уч томоннинг иштирокини қуйидаги чизма кўринишида ифодалаш мумкин:
- Халқаро лизинг шакллари.
Халқаро лизинг, бир вақтнинг ўзида молиялаш ва янги технологияларни харид қилиш масалаларини ҳал етиш, айланма маблағлами тўлдириш ҳамда бошқа еҳтиёжлар учун маблағлами озод қилиш имкониятини берувчи молиявий воситаламинг енг муҳим шаклларидан биридир. Халқаро лизинг шаклларини таҳлил қилишда унинг енг кенг тарқалганларини (лизинг олувчи ва лизинг берувчи ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олиб), бевосита(тўғридан-тўғри) ва билвосита (егри) лизинг турларини ажратишимиз мумкин. • Бевосита лизингда, лизинг берувчи бўлиб - бевосита мулк егасининг ўзи битимни амалга оширилишида иштирок етиши шарт. • Билвосита лизингда, ижарага берилаётган мулк егаси - учинчи томоннинг иштирок етиши шартдир. 1. Лизинг олувчи томонидан ариза қабул қилиниши; - 1. Лизинг олувчи томонидан ариза қабул қилиниши;
- 2. Лизинг олувчининг тўловга қобилиятлилигини ва лизинг лойиҳасининг самарадорлиги аниқлаш; 3. Об'ектни (мулкни) йетказиб берувчига буюртма бериш;
- 4. Лизинг битимини амалга ошириш учун ссуда олиш;
- 5. Лизинг об'ектини олди-сотдиси ҳақидаги битимни тузиш;
- 6. Асбоб-ускунани фойдаланиш учун олинган ҳужжатларни расмийлаштириш;
- 7. Лизинг битимини тузиш;
- 8. Лизингга берилаётган мулкка техник хизмат кўрсатиш ҳақидаги битимни расмийлаштириш;
- 9. Лизингга берилаётган мулкни суғурталаш битимини расмийлаштириш;
- 10. Лизинг тўловларини амалга ошириш;
- 11.Лизинг объектини қайтариш;
- 12.Ссудани ва унинг фоизларини тўлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |