1. Gen ekspressiyasi (Replikatsiya, Transkripsiya, Translatsiya).
2. Genning regulyator fermentlari.
Генетик информация окими генлар экспрессияси деб аталади: у биринчи навбатда генлар транскрипцияси — РНКнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Транскрипция жараёнида асосан айрим генлар ва генлар группаси кўчириб ёзилади, репликацияда эса тўла она Д Н К си кодирланади.
Д Н К Б И О С И Н Т Е ЗИ 1956 йилда америка олими Артур Корнберг бир занжирли Д Н К дан матрица сифатида фойдаланиб, ДНК нинг кўш занжирини синтез киладиган ДНК- полимераза ферментини очди. 50- йилларнинг охирида М. Мезельсон ва Ф. В. Шталь окилона экспериментлар олиб бориб, ҳар бир янги Д Н К молекуласининг бир занжири олдиндан мавжуд (тайёр) молекуладан, иккинчиси эса, янгидан синтез килинганлигини аник тасдиклаб берди.
Replikatsiya – Bir xil nukleotid sinflar doirasida ya’ni DNK dan DNK ga yoki ayrim viruslarda RNK dan RNK ga genetik axborot ko’chiriladi. Bu tur mexanizmga ko’ra nusxa olish yoki ikki marotaba ko’payish jarayoni xos.
REPLIKATSIYANING MOLEKULYAR MEXANIZMI G.Sten 1957-yili DNK molekulasining ikki xissa oshishi (replikatsiya)ning quyidagi 3 ta usulda borishligini ko’rsatdi. Replikatsiyaning molekulyar mexanizmi uch xil bo’ladi: 1) Konservativ - DNK ning zanjiri uzilmasdan ikkilamchi (spiral) zanjir hosil bo’ladi. 2) Yarim konservativ - ona DNK zanjiri uzilib, gidrolizlanib, alohida yakka zanjirlar hosil bo’lib, ularning har biriga komplementarlik prinsipi asosida yangi zanjir birikib, ikkita qiz zanjir hosil bo’ladi. D N K molekulasining replikatsiyasini tushuntiruvchi yuqoridagi usullardan yarim konservativ usul Uotson va Kriklar taklif qilgan D N K strukturasining tuzilishiga mos keladi. D N K strukturasining tuzilishiga mos keladi. 3) Dispersiv (Dispersion) - ona DNK zanjiri teng ikkiga yoki bir vaqtning o’zida bir necha bo’laklarga bo’linadi. Bu tur kam uchraydi. 1957 yilda Meselson va Stal tirik organizm uchun DNK replikatsiyasining yarim konservativ mexanizm bo’yicha genetik axborotni ko’chirish xosligini aniqlashdi.
Transkripsiya
Bu jarayonda DNK dan RNK nusxa oladi. Transkripsiyada DNK molekulasida joylashgan axborotlarni ayrim qismlarigina ko’chiriladi. Bu mexanizmda to’liq axborot ko’chirilmaydi. Transkripsiyada barcha turdagi RNK lar: asosiy (mRNK, tRNK rRNK) lar hosil bo’ladi.
Transkripsiya quyidagi turlarda bo’lishi mumkin: a) to’g’ri transkripsiya – (DNK dan RNK ga); b) qaytar yani teskari transkripsiya – (RNK dan DNK ga);
РНК нинг хамма турлари хам ядрода синтезлана ди. Д Н К матрицасида кечадиган хамма синтезлар ДНК да ёзилган информацияга мувофик амалга ошади. РНК нинг барча турлари тРНК, рРНК ва мРНК синтезланишида, асосларнинг комплементар бўлиши принципигабиноан, ДНК асосларининг тартиби РНК асослари тартибини белгилайди. Матрица сифатида икки занжирли ДНК энг афзалдир, лекин бир занжирли ДНК хам матрица сифатида хизмат кила олади.
Геннинг охирги махсулоти оксил бўлганидан генни бошкарилиши бевосита оксил синтезини назорат килиш механизми калитидир. Ичак таёкчаси хромосомаси ДНК сининг катталиги, тРНК ва РНК лар хисобга олинмаганда, тахминан 3000 оксилни кодирлаш учун етарли. Аммо бир вактнинг ўзида факат 1000 тагина оксил синтезланади. Инсоннинг 46 хромосомасида кодирланадиган оксиллар сони
10— 100 марта ортик, лекин бу ерда хам бу оксилларнинг ҳаммаси доимо синтез килинмайди. Шунинг билан бирга хамма генлар хам полипептид занжирини хосил килиб экспрессияланмайди. Анчагина генлар оксилларни кодирловчи цистронлар-
нинг бошланиши ва тугашини белгилайдилар, бошкалари бу генларни ишга солиш ва тўхтатиш сигналларини ташкил киладилар. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, жонли хужайра оксиллар синтезини идора килиш кобилиятига эга,
бинобарин, баъзи оксиллар факат уларга маълум шароит туғилгандагина синтезланадилар. Мана шундай назорат механизмини тушунтириш учун 1961 йил
икки улуғ француз олимлари Ф. Жакоб ва Ж. Моно генлар индукцияси ва репрессияси назариясини таклиф килдилар. Бу назария сўнгра яна тако- миллаштирилиб жуда кўп тажрибалар билан тасдикланди.