Тадқиқотларини кўрсатишича, кўзда текшириш усули маълум кўз қувватига боғлиқ, бунинг устига у ишловчиларнинг қарийб 85% иш вақтини олади. Кўз билан текшириш гигиеник жиҳатдан бир қатор нохуш жиҳатларга эга. Чунончи, ампулаларни текшириш чоғида ишчи узоқ вақт мажбурий ўтириш холатида бўлиб, қўл бармоқларининг майда мушакларига қанча оғирлик тушганини сезади. Бунинг сабаби ишчи бир қўлида 4 тагача ампулани ушлаб, бир неча елпиғичсимон силкитишлардан кейин доривор модданинг механик ифлосланганлигини аниқлаш мақсадида уларни чироқда экран олдида ўгиради. Бундай операция навбат давомида кўп маротаба такрорланади ва тендовагинит ва координатор неврозининг ривожланишига олиб келиши мумкин. - Тадқиқотларини кўрсатишича, кўзда текшириш усули маълум кўз қувватига боғлиқ, бунинг устига у ишловчиларнинг қарийб 85% иш вақтини олади. Кўз билан текшириш гигиеник жиҳатдан бир қатор нохуш жиҳатларга эга. Чунончи, ампулаларни текшириш чоғида ишчи узоқ вақт мажбурий ўтириш холатида бўлиб, қўл бармоқларининг майда мушакларига қанча оғирлик тушганини сезади. Бунинг сабаби ишчи бир қўлида 4 тагача ампулани ушлаб, бир неча елпиғичсимон силкитишлардан кейин доривор модданинг механик ифлосланганлигини аниқлаш мақсадида уларни чироқда экран олдида ўгиради. Бундай операция навбат давомида кўп маротаба такрорланади ва тендовагинит ва координатор неврозининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Нимқоронғи хонадаги ишнинг бир хилда узоқ, давом этиши ишловчиларнинг рухий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Юқоридаги омилларнинг нохуш таъсирини бартараф этиш учун ишловчиларни окулист доимий кўрикдан ўтказиб туриши зарур. Кўриш қобилияти пасайишининг биринчи аломатлари ва шапкўрлик пайдо бўлганида уларни бошқа участкаларга ўтказиш керак бўлади. Ишлаш вақтида хар 2 соатда ишлаб чиқариш гимнастикаси учун танаффус қилиш зарур. Ижобий хиссиёт ва яхши кайфиятларни сақлаб туриш учун мусиқий фон яратилади. Ампулаларни кўздан кечиришга кўп куч сарфланади ва доимо хам холис бўлавермайди. Гигиенистлар томонидан ўтказилган тадкикотлар натижалари шуни кўрсатадики, иш кунининг охирига келиб ҳатоликлар сони кўпаяди. Шуни ҳисобга олган ҳолда сўнгги пайтда гигиеник жиҳатдан янада прогрессив бўлган оптик ускуналар ёрдамида назорат қилиш усули ишлаб чиқилиб, кенг қўлланилмоқда. - Нимқоронғи хонадаги ишнинг бир хилда узоқ, давом этиши ишловчиларнинг рухий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Юқоридаги омилларнинг нохуш таъсирини бартараф этиш учун ишловчиларни окулист доимий кўрикдан ўтказиб туриши зарур. Кўриш қобилияти пасайишининг биринчи аломатлари ва шапкўрлик пайдо бўлганида уларни бошқа участкаларга ўтказиш керак бўлади. Ишлаш вақтида хар 2 соатда ишлаб чиқариш гимнастикаси учун танаффус қилиш зарур. Ижобий хиссиёт ва яхши кайфиятларни сақлаб туриш учун мусиқий фон яратилади. Ампулаларни кўздан кечиришга кўп куч сарфланади ва доимо хам холис бўлавермайди. Гигиенистлар томонидан ўтказилган тадкикотлар натижалари шуни кўрсатадики, иш кунининг охирига келиб ҳатоликлар сони кўпаяди. Шуни ҳисобга олган ҳолда сўнгги пайтда гигиеник жиҳатдан янада прогрессив бўлган оптик ускуналар ёрдамида назорат қилиш усули ишлаб чиқилиб, кенг қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |