Мавзу: Фуқаро муҳофазасининг умумий масалалари таснифи



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/49
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#260193
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
oquv muassasalarida chqbt fanini tashkillash va rezhalashtirishning oziga hos xususiyatlari

БЎЙИЧА 
ЎҚУВ-ДАЛА 
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИНГ 
ЎЗИГА 
ҲОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ. 
ЎҚУВ 
ЖАРАЁНИНИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР. 
2.1§. ЧҚБТ фани бўйича ўқув-дала машғулотларини ташкил 
этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Чақириққача ҳарбий таълим бўйича ўқув-тарбиявий жараѐнни 
ташкиллашда ўқув-дала машғулотлари маъсулиятли ҳисобланиб, улар 
таълимнинг сўнгги босқичида ушбу фанга ажратилган ўқув соатлари 
ҳисобидан 3 кун давомида ўтказилади. 
Ўқув-дала машғулотлари: 
1. Ўрта махсус билим юртларида охирги курс ўқувчилари билан; 
2. Умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицейларда 11 синф 
ўқувчилари билан ўтказилади.
Ўқув-дала машғулотларининг асосий вазифалари. 
1. Ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича 2-йиллик таълим учун 
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш. 
2. Ўқувчиларга ЧҚБТ бўйича объектив якуний баҳони белгилаш. 
Ўқув-дала машғулотлари дастури учун ажратилган (140 соат) 
ҳисобидан қуйидагича ўтказилади: 
- тумандаги (шаҳардаги) барча ѐки бир неча ўрта махсус ўқув юртлари 
ўсмирларини йиғиб, спорт-мудофаа соғломлаштириш лагерларини, ѐки 
оталиқ ҳарбий қисмлар базасида йиғиш ўтказиш йўли билан; 
- битта ўқув юрти ўсмирларини спорт мудофаа соғломлаштириш 
лагерида, ѐки оталиқ ҳарбий қисмлар базасида йиғиш йўли билан; 
- йиғин ѐки ўсмирларни ҳар куни далага, тирга олиб чиқиш йўли 
билан; 
Ўқув-дала машғулотларини (йиғинларини) ўтказиш вақти ва тартиби 
туман мудофаа ишлари бўлими томонидан туман халқ таълими бўлими 
билан биргаликда аниқланади. 


46 
Ўқув-дала йиғинлари мудофаа ишлари бўлимлари раҳбарлигида 
“Ватанпарвар” туман кенгаши, “Камолот” ѐшлар ижтимоий ҳаракати, 
фуқаролар муҳофазаси штаби, соғлиқни сақлаш органлари вакиллари 
иштирокида ўтказилади.
Ҳар бир машғулот учун ўқув-моддий базага эга бўлиш зарур. Ўқув-
дала йиғинида ҳар бир ўқувчининг экипировкаси қуйидагиларни ўз ичига 
олиши керак: - калашников автомати макети, газниқоб, иккита қўл 
гранатаси солинган сумка, сув учун фляга, бош кийим, бел камари, жилдга 
солинган пиѐдаларнинг кичик белкураги, ягона кийим русуми, туалет 
анжомлари ва қопча. 
Дала машғулотларини ҳарбий қисм базасида ўтиш учун қисм 
командири ўқув майдонлари, отиш майдони, қурол - аслаҳа ажратади, 
ўқувчилар билан маънавий - тарбиявий ва спорт ишларини ўтказиш учун 
офицер ва сержантларни ажратади. 
Ўсмирлар билан дарслар махсус ишлаб чиқилган услубиѐт бўйича 
албатта ўқув қуроллари, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, қазув 
жиҳозларидан фойдаланиб ўтилади. 
Калашников автоматидан Жанговор патронлар билан отиш, ҳарбий 
қисм ва мудофаа ишлари бўлимининг тажрибали офицерлари 
раҳбарлигида махсус отиш жойларида, хавфсизлик қоидаларига қатъиян 
амал қилган холда ўтилади. 
Маънавий - тарбиявий ишлар учун ажратилган соатларда меҳнат ва 
уруш фахрийлари билан учрашувлар ўтказилади, ҳарбий - ватанпарварлик 
мавзусидаги 
кинофильмлар 
намойиш 
этилади, 
сўнги 
хабарлар 
эшиттирилади. Амалий - спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. 
Ўқув-дала йиғини ҳарбий қисмнинг кун тартибига яқинлаштирилган 
тартибда ўтказилади. 
Дала машғулотларини ҳар куни далага чиқиш усулида ўтказиш - бу 
мажбурий усул бўлиб, унинг самараси озроқдир. Бу усул турли 
ноқулайликлар ва моддий таъминот қийинчиликлари билан боғланган: 


47 
транспорт ажратиш, овқатланишни ташкил этиш, тиббий ѐрдам ва 
бошқалар. Шунинг учун ҳам, дала машғулотлари билан боғлиқ ишларни 
аввалдан бошлаш, анжомларни, отиш қуроллари, макетлар, нишонлар 
турли кўргазмали қуролларни тайѐрлаш зарур. 
Дала машғулотларини биттадан ортиқ гуруҳ (синф) билан ҳар кунги 
чиқиш орқали ўтиш мақсадга мувофиқ эмас. Агар далага ишчи гуруҳ 
(синф) чиқилса, унда ўқув юрти директори ҳарбий таълим ўқитувчисига 
яна бир ўқитувчини (жисмоний тарбия) ѐрдамга ажратиши керак. 
Тажриба шуни кўрсатяптики, ўқув-дала йиғинлари бўйича барча 
ишларни аниқ кетма-кетликда (тартибда) ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 
Дала машғулотларига 1-1,5 ой қолганда тайѐргарликни бошлаш зарур. 
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарорига асосан туман 
мудофаа ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими билан биргаликда 
йиғилиш ўтказилиб, ўқув-дала йиғинларига тайѐргарлик бўйича ишлар 
режасининг лойиҳаси тузилади. 
Режага қуйидаги саволлар киритилади: 
- ўқувчиларни 
жойлаштириш 
учун 
жойларни 
тайѐрлаш 
ва 
овқатлантириш тартиби; 
- машғулотлар учун имитацион воситаларни тайѐрлаш; 
- машғулотлар учун майдонларни танлаш ва уларни ўқув юртлари 
ўртасида тақсимлаш; 
- машғулотларнинг режа баѐнномаларини тузиш ва уларни ўтказиш 
учун зарур йўриқномалар олиш; 
- ўқув-дала йиғинлари дастури бўйича ҳарбий таълим ўқитувчилари, 
мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисм офицерлари билан йўриқлаш - 
услубий машғулотлар ўтказиш. 
- кун тартиби ва машғулотлар жадвалини тузиш; 
- кунлик наряднинг ҳужжатларини тузиш; 
- ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-спорт ишлари режасини ишлаб 
чиқиш. 


48 
Режанинг ҳар бир пункти бўйича унинг бажарилиш муддати ва масъул 
шахс белгиланади. Агар йиғинлар ҳарбий қисм базасида ўтказилаѐтган 
бўлса, йиғинлар режаси ҳарбий қисм командири билан келишилади. 
Ўқув-дала йиғинлари тўғрисидаги буйруқ ѐки режадан зарур кўчирма, 
ўқув юртларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказилади. Ўқув 
юртлари (коллежлар) ўзларининг машғулотларини ўтказиш тўғрисидаги 
буйруқларини чиқарадилар. 
Йиғин якуни бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири 
буйруқ чиқаради. Бу буйруқда дала машғулотларига жалб қилинадиган 
ўқувчилар таркиби, йиғинларни ўтказиш жойи ва муддати кўрсатиб 
берилади ва ҳаражатлар сметаси тузилади. 
Ўқув-дала йиғинларини ташкил этишни сифатини ошириш учун 
қуйидаги мансабдор шахслар тайинланиши зарур: 
- йиғин бошлиғи - лагерни барча ишлари учун раҳбарлик қилади, ўқув 
жараѐнининг ташкил этилиши ва шахсий таркибнинг интизоми учун 
жавобгар бўлади; 
- йиғин 
бошлиғининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари - 
машғулотларни режалаштиради, машғулотларни сифатли ўтказилиши, 
йиғинда ички хизматни ташкил этилиши ва ўтказилиши, ҳисобот 
ҳужжатларини ўз вақтда тақдим этилишига жавобгар бўлади; 
- йиғин бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари - ўқув дала 
йиғинлари дастурини сифатли бажарилишига қаратилган маънавий - 
тарбиявий ишларни ўтказилишига, шахсий таркибининг интизоми ва 
маънавий - руҳий холати учун жавобгар бўлади; 
- йиғин бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари - лагерни 
озиқ-овқат ва сув билан таъминлашни ташкил этади. Шунингдек, 
ажратилган автомобиль техникасидан тўғри фойдаланишига жавобгар 
бўлади; 
- ҳаким (врач) - ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатади ва лагернинг 
санитар аҳволини назорат қилади. 


49 
Юқорида кўрсатилган шахслар туман ҳокимлиги томонидан мудофаа 
ишлари бўлими билан келишилган холда ўқув юртларининг (коллежлар) 
ўқитувчилари таркибидан тайинланади. 
Йиғин иштирокчиларининг сонига қараб взвод, гуруҳ, секциялар 
ташкил этилади. Ҳар бир ўқув юрти (коллеж) дан гуруҳ, синфдан секция 
тузилади. 
Агар дала йиғинларига ҳарбий қисм жалб этилган бўлса, гуруҳ 
командирлари сержантлардан, секция командирлари ўқувчилардан 
тайинланади.
Ўқувчилар дарсларга яхши тайѐрланган ва ўқув юртида ўрнатилган 
русумли кийимда келишлари керак. 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг русумли кийимини 
кийиш ва фарқловчи нишонларни тақишга рухсат этилмайди. 
Алоҳида (чекка) туманларнинг дала машғулотларини ҳар куни далага 
чиқиш билан ўтказишга мажбур бўлган ўқув юртлари йиғинларни юқорида 
баѐн этилган услубиѐт бўйича ўтказишга ҳаракат қилишлари керак. Дала 
машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ва 
бошқа зарур ҳужжатлар ўқув юрти (коллеж) директори томонидан 
тасдиқланади. 
Ўқув - дала машғулотларини муваффақиятли ўтказишни бош 
омилларидан 
бири 
йиғинни 
тантанали 
очилишидир. 
Очилиш 
тантаналарига туманнинг (шаҳар) барча ўқув юртлари директорлари, 
мудофаа ишлари бўлими, ҳарбий қисм, халқ таълими бўлимларининг, 
“Камолот” ЁИБ, МКТ “Ватанпарвар” ва бошқа жамоатчилик 
ташкилотларининг вакиллари ва ота-оналар таклиф этилади. 
Дала йиғинлари тантанали ѐпилиш маросими билан якунланади. Барча 
қатнашчилар 
ва 
машғулот 
раҳбарлари 
сафланадилар. 
Ёпилиш 
тантаналарига юқорида саналган вакиллар таклиф этилиши мумкин. 
Йиғинлар 
бошлиғи 
машғулотлар 
якунини 
чиқаради, 
аъло 
қатнашганлар тақдирланадилар. 


50 
Ушбу тавсиялар жойларда ўқув-дала йиғинларини ташкиллашнинг 
мумкин бўлган бошқа имкониятларини инкор этмайди. Халқ таълими 
бўлимлари, ўқув юртлари дала машғулотларини ўтказишга ижодкорлик 
руҳини киргизиши, унинг мазмунини бойитиш учун ташаббус намоѐн 
этишлари керак. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish