Қарз маблағлари рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхона соф фойдасини қарзга олинган маблағларига нисбати асосида аниқланади. Бу кўрсаткич ҳар бир сўмлик қарз маблағига тўғри келадиган фойда суммасини ифодалайди.
8. Асосий воситалар ва моддий оборот маблағлари (умумий) рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич соф фойда суммасини корхона асосий воситалари ва моддий оборот маблағлари ўртача йиллик қийматига бўлиш асосида аниқланади. У ҳар бир сўмлик асосий ва оборот маблағига тўғри келадиган фойда суммасини характерлайди.