Мавзу: Физик кимёвий анализ методлари



Download 3,45 Mb.
bet62/64
Sana23.05.2023
Hajmi3,45 Mb.
#942776
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
portal.guldu.uz-СПЕКТРОФОТОМЕТРИК ВА ФОТОМЕТРИК АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ

ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ - ГЛОССАРИЙ



Сифат анализи-

Аниқланаётган модданинг сифат таркибини яъни у қандай елементлардан, елемент гуруҳларидан ёки ионлардан таркиб топганлигини аниқлаш.

аналитик реакция-

кимёвий cифат анализида амалга ошириладиган кимёвий жараён. Топилиши лозим бўлган елемент ёки ион ўзига хос хусусиятга ега бўлган бирор бирикмасига айлантирилади ва айни бирикма ҳосил бўлганлиги унинг ташқи ўзгаришидан билинади.

Реагент-

аналитик реакцияни амалга оширишда қўлланиладиган кимёвий модда

физикавий усуллари-

модданинг кимёвий таркиби билан унинг айрим физикавий хоссалари ўртасидаги боғланишни ўлчашга асосланган.Масалан, спектрал анализда модда горелка алангасига ёки електр ёйига киритилганда содир бўладиган нурланиш спектри аниқланаётган елемент атомлари учун хос чизиқлар бўлишига қараб, берилган моддада ўша елементлар бор йўқлиги ҳақида фикр юритилади.

Биологик анализ усули

турли микрорганизмлар, бактериялар ва бошқа биологик тизимлар иштирокида содир бўладиган кимёвий ўзгаришларни ўрганишга асосланган.

Макроанализ-

анализда текширилаётган модда миқдори 0,5-1,0 граммни ташкил қилади, модданинг нисбатан кўпроқ (0,5-1 г) миқдори ёки бу модда еритма ҳолида бўлса, унинг 20-50 мл миқдори текширилади. Реакциялар 10-20 мл сиғимли пробиркаларда, кимёвий стаканларда ёки колбаларда ўтказилади. Чўкмалар еритмадан қоғоз филтрлар ёрдамида филтрлаб ажратиб олинади.

Микроанализ-

модданинг макроанализдагига қараганда тахминан 100 марта кам миқдори яъни 0,005-0,01 граммни ташкил қилади. Модда қаттиқ ҳолда бўлса, модданинг бир неча миллиграми ёки еритма миллилитрининг бир қисми текширилади. Микроанализда жуда сезилувчан реакциялардан фойдаланилади ва бунда реакциялар микрокристаллоскопик ёки томчи усули ёрдамида олиб борилади.

микрокристоллоскопик усул-

анализда реакциялар одатда шиша пластинка устида олиб борилади ва ҳосил бўлаётган моддаларни микроскоп остида кўриб, изланаётган ионнинг бор ёки йўқлиги аниқланади.

Томчи усулда-

еритманинг ранги ўзгарадиган ёки рангли чўкмалар ҳосил бўладиган реакциялар қўлланилади. Реакцияни бир парча флтр қоғоз устида, чуқурчали махсус томчи пластинка устида, соат ойнасида ёки чинни тигелларда ҳам ўтказилиши мумкин.

Ярим микроанализ-

макро- ва микроанализ ўртасидаги оралиқ ҳолатни егаллайди (0,02-0,05 грамм оралиғи), бу усулда текширилаётган модданинг агар у қаттиқ модда бўлса, тахминан 50 миллиграмига, еритманинг еса 1 миллилитрига тўғри келади. Ярим микроанализ макроанализга қараганда бир қанча афзалликларга ега. Тажрибалар моддаларни жуда оз миқдорда ишлатган ҳолда, махсус усул ва қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.

Ултрамикроанализ-

модданинг 1 мг дан кам миқдори текширилади. Бундай анализнинг деярли барча амаллари микроскоп остида бажарилади.

Қуруқ усулда-

текшириладиган модда ва реактивлар қуруқ ҳолатда олинади. Аналитик реакциялар қиздириш билан олиб борилади. Металл тузларининг алангани бўяш реакциялари, шунингдек, баъзи металл тузларининг бура ва натрий аммоний гидрофосфат лар билан рангли марварид (шиша)лар ҳосил қилиш реакцияларини қуруқ усулда бажариладиган анализга мисол қилиш мумкин.

Ҳўл усулда-

анализ ўтказиш учун текширилаётган модда олдиндан еритилади, одатда еритувчи сифатида сув ишлатилади, агар модда сувда еримаса кислотада еритилади. Кислотада еритилган модда кимёвий ўзгаришга учраб, сувда ерийдиган бирорта тузга айланади.

Реакциянинг сезилувчанлиги-

ҳар қандай модданинг еритмадаги концентрацияси унинг айни шароитдаги ерувчанлигидан ортиқ бўлгандагина шу модда чўкмага тушади. бордию, модда жуда қийин ерийдиган бўлса аниқланадиган ионнинг концентрацияси ниҳоятда оз бўлсада у чўкмага тушади, бундай реакциялар сезилувчанлиги юқоридир.

Топилиш минимуми-

модда ёки ионларнинг реакция муайян шарт-шароитларда ўтказилганда топилиши мумкин бўлган енг кам миқдоридир. Бу миқдор жуда кичик бўлганидан, у одатда микрограммларда ифодаланади (1мкг10-6 г).

Суюлтириш чегараси-

модданинг шу реакция ёрдамида топилиши мумкин бўлган енг кам концентрацияси. У баъзан минимал концентрация ҳам дейилади. Суюлтириш чегараси 1:Қ билан ифодаланади: бунда Қ-эритувчининг топиладиган модда ёки ионнинг 1 масса қисмига тўғри келадиган масса миқдори.

Бўлиб-бўлиб анализ қилиш усули-

изланаётган ионларни специфик реакциялардан фойдаланиб текширилаётган еритманинг алоҳида улушларидан (бу еритмада бошқа ионлар бўлишидан қатъий назар) бевосита топиш мумкин.
Бунда қайси ионни олдин, қайси бирини кейин топиш аҳамиятга эга эмас.

Систематик анализ-

қайси ионни дастлаб аниқлаш тартиби катта аҳамиятга ега бўлиб, халақит берувчи ионларни ажратишга (гуруҳ-гуруҳ қилиб), баъзи ҳолларда ниқоблаш йўли билан борадиган анализ.

Тасодифий хатолар-

келиб чиқиши маълум бир қонуниятга асосланмаган, катталиги ва ишораси номаълум бўлган хатолардир. Тасодифий хатолар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ташқи факторлар, масалан ҳарорат, намликнинг ўзгариши, лаборатория ҳавосининг ифлосланиши, биноларнинг тебраниши, ток манбасида кучланишнинг ўзгариши ва бошқалар билан боғлиқ.

Систематик хатолар-

катталиги доимий бўлиб, маълум қонуният бўйича ўзгарадиган хатолардир. Систематик хатоларнинг олдини олиш учун тузатиш киритиш лозим. Агар ўлчаш бир тарози (ва тошлардан) ёки асбобдан фойдаланиб ўтказилса, систематик хато йўқолади. Систематик хатоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

услубий (методик) хатолар -

қўланилаётган анализ усули ва реакциянинг хусусиятлари (масалан, аниқлашга асосланган реакциянинг миқдор жиҳатдан тўлиқ бормаслиги, чўкманинг қисман ериши, чўкма билан бегона ионларнинг биргалашиб чўкиши), айрим амалларни бажариш кетма-кетлигига қатъий риоя қилинмаслиги, амалларнинг аниқ бажарилмаслиги, чўкманинг қиздирилганда қисман парчаланиши, ериб кетиши ёки учиб кетиши, модданинг гигроскопиклик каби хусусиятларига боғлиқ.




Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish