Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот.
Идеализм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар (идеялар) ётади, дунё воқелиги ва ривожида идеяларни устувор деб таълим берадиган фалсафий таълимот.
Фалсафада дунёни англаш, унинг умумий қонуниятларини билиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу масалалар билан фалсафанинг гносеология (гносис — билиш, логос — таълимот) деган соҳаси шуғулланади. Дунёни билиш мумкин деб ҳисоблайдиган файласуфларни – гностиклар; оламни билиш мумкин эмас, билимларимиз тўғри ва аниқ ҳақиқат даражасига кўтарила олмайди деювчиларни эса – агностиклар (юнонча — билиб бўлмайди деган маънони англатади) деб юритилади.
Оламдаги ўзгариш, ривожланиш, умумий алоқадорлик ва тараққиётнинг қай тарзда амалга ошиши, қандай содир бўлиши каби масалалар ҳам фалсафанинг азалий муаммолари қаторига киради. Фалсафада ана шу мавзуларга муносабат ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қараб фарқланадиган бир неча таълимот, қараш, усул ва методлар бор. Диалектика, метафизика, софистика, эклектика, догматика кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг тарихи ниҳоятда узоқ бўлиб, Қадимги Юнонистон ва Рим давридан (милоддан олдинги VII — I аср) бошланади. Кейинги йилларда синергетика ҳам фалсафий метод ва таълимот сифатида талқин этилмоқда. Фалсафий методлар олам қонуниятларини тушунишга ёрдам беради ва бу усуллардан файласуфлар ўз тадқиқотларини амалга ошириш ёки изланишларининг натижаларини изоҳлашда фойдаланадилар.
Диалектика – грек тилида бахс ва суҳбатлашиш санъати деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликда, тараққиёт ва ривожланишда деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йўналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб турадиган боғланишлар орқали намоён бўлади.
Масалан инсоният тарихига бу усулга асосан ёндошилганида, у узлуксиз тарзда рўй берадиган авлодлар ўрин алмашуви, бирининг ўрнига иккинчиси келиши, муайян қадриятларни мерос қолдириши ва янгиликнинг эскиликни инкор қилишидан иборат доимий ва такрорланиб турадиган жараёндир. Башариятнинг муайян даврида эса, шу замоннинг ижтимоий манзарасини белгилайдиган турли уру² ёки қабилалар, давлат, миллат ва халқлар, оқим ва йўналишлар, ²оя ва мафкураларнинг хилма-хил шаклларини кўриш, уларнинг бир-бири билан узвий алоқадорликда намоён бўлишини кузатиш мумкин.
Тараққиёт жараёнида авлодлар, даврлар, сиёсий тузумлар, умуман ижтимоий воқеа ва ҳодисалар ўз-ўзидан автоматик тарзда содир бўлиб, ном-нишонсиз йўқолиб кетмайди. Балки уларнинг барчаси инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа ва муносабатларнинг ҳосиласи, ижтимоий жараёнларнинг натижаси, бирор сабабнинг оқибати сифатида намоён бўлади. Бир давр иккинчисининг ўрнига, бир авлод олдингисидан кейин, бир воқеа бошқасининг ортидан содир бўлиб туради. Ана шу абадий ва азалий узлуксизлик, доимий алоқадорлик, вақтнинг орқага қайтмаслиги ва воқеаларнинг кетма-кетлиги тарзидаги бо²ланишлар, ривожланиш ва тараққиёт, оламнинг ранг-баранглиги ва уй²унлиги диалектиканинг асосий тамойилларини ташкил қилади.
Фалсафада мазкур тамойилларга асосланган тафаккурни – диалектик тафаккур, ана шундай дунёқарашни – диалектик дунёқараш, ёндашувни – диалектик ёндашув, методни – диалектик метод деб аташ анъанага айланган. Шу билан бирга у ёки бу олимнинг ушбу тамойилларга асосланадиган дунёқараши, фалсафий таълимотлари ҳам бор. Масалан, Демокрит ва Гераклит диалектикаси, Кант ёки Ҳегел диалектикаси дейилганда ана шундай ҳол назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |