мавзу: Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. ( соат)


Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари)



Download 162,5 Kb.
bet11/11
Sana07.03.2022
Hajmi162,5 Kb.
#485659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-46EA~1

Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари). Фалсафий дунёқарашнинг зикр этилган тамойиллари, унинг вазифаларини белгилаб беради. Яъни, бу вазифалар жамиятнинг умумбашарий руҳдаги мақсад-муддаоларидан, манфаатларидан келиб чиқади ҳамда бошқа дунёқараш шакллари учун услубий аҳамият касб этади.
Дунёқараш, аввало инсоний муносабатлар ифодасидир. Шу нуқтаи назардан, у инсоннинг борлиққа муносабатида, дастлаб унинг баҳоси тарзида кўзга ташланади.
Бу — фалсафий дунёқарашнинг баҳолаш вазифасини англатади. Яъни, инсон, ўз эҳтиёж ва манфаатларидан келиб чиқиб, нарса-ҳодисаларни: яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-гуноҳ, орият-беномуслик каби қарама-қарши мезонларга ажратади.
Инсон нарса-ҳодисаларга баҳо берар экан, бунинг замирида унинг ижтимоий ҳаёти, яъни онгли муносабатлари ётади. Бунда инсон ёки жамият муносабатлари дунёқарашнинг ўзи таянадиган омилларга (идеалларига) мослаштирилади. Орзу-ҳавасларга эришишнинг усуллари, воситалари, амалий йўналишлари белгиланади.
Дунёқараш инсон фаолиятини ахлоқий меъёр, диний қадрият, хуқуқий ҳужжат ва сиёсий механизмлар каби усул-воситалар орқали бошқариш вазифасини ҳам адо этади. Бунда фалсафий дунёқарашнинг ўзича нисбатан мустақил бўлган ҳар бир йўналиши ўзига хос бошқариш усулига эга бўлади. Масалан, инсонни эзгуликка йўналтириш учун ахлоқ унинг ақл-заковатига; дин — иймон-эътиқодига; ҳуқуқ — қонунларга, жазо идораларига; сиёсат-давлат функцияларига таянади ва ўзига хос таъсир йўналишларига эга бўлади.
Фалсафий дунёқарашнинг инсон фаолиятини назорат қилиш вазифаси ҳам бор. Бунда дунёқарашнинг жамоатчилик фикри тарзидаги кўриниши назарда тутилади. Масалан, ўзбек халқининг тарихий ривожланиши ва маънавий ҳаёт тарзида маҳалла ижтимоий назоратнинг муҳим институти тарзида фаолият кўрсатган.
Дарҳақиқат, ўзбек маҳаллаларида бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамдардлик каби ноёб фазилатлар камол топади. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов уни «Ўзини ўзи бошқариш мактаби... демократия дарсхонаси», деб таърифлайди4.
Фалсафий дунёқарашнинг бирлаштириш (коммуникатив) вазифаси турли дунёқараш йўналишларини миллий ва умуминсоний ғоялар атрофида уйғунлаштириши билан характерланади. Турли манфаатлар билан боғлиқ бўлгани боис дунёқарашлар ўртасида муайян зиддиятлар рўй бериши табиий. Бундай шароитда фалсафий дунёқараш уларни муросага келтиришга хизмат қилади.
Фалсафий дунёқараш, ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-тарихий тажрибани умумлаштириш, жамият истиқболини кўрсатиш имкониятига эга бўлганлиги учун ҳам халқни муайян ғоя атрофида бирлаштиради.
Масалан, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, муайян даврларда фалсафий дунёқараш инсон туб манфаатлари билан боғлиқ бўлганлигини, миллат келажагини белгилайдиган озодлик ғояси атрофида кишиларни бирлаштирганини кўрамиз. Бу ҳол мўғул босқинчиларига қарши кураш даврида яққол намоён бўлган. Ушбу ғоя (озодлик фалсафаси) дунёқарашнинг таркибий қисми сифатида миллатнинг турли табақаларини, эътиқоди, иқтисодий аҳволи ва сиёсий мавқеидан қатъи назар, бирлаштирган ва умумий курашга сафарбар қилган.
Ҳар қандай дунёқараш инсон эҳтиёжларидан келиб чиқади, унинг манфаатларига мос келади. Шу билан бирга, бир томондан, дунёқараш ўз-ўзидан, яъни стихияли равишда шаклланиб қолмайди. Аксинча, у турли таълим-тарбия воситаларининг мақсадга мувофиқ ҳолдаги фаолияти натижасида вужудга келади. Иккинчи томондан эса, фалсафий дунёқараш, умуминсоний тамаддун (цивилизация) таъсири ўлароқ шаклланган бўлса, муайян инсон, ижтимоий гуруҳ ёки миллатни тарбиялашнинг турли имкониятлари ва воситаларининг муштараклашган шаклидир.
Бинобарин, фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий вазифасини юқорида зикр этилган бошқа вазифаларнинг асоси сифатида қараш керак. Бу — кишиларда кенг ва теран фикрлаш қобилиятини вужудга келтириш асосида бағрикенглик, муроса, ҳар қандай зиддиятларни маданий йўл билан ҳал қилиш, келажакка умид ва ишонч руҳини шакллантиришдан иборат.



1 Ислом Каримов. «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир»: «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблар. - Т.: «Ўзбекистон», 2000.

2 Ислом Каримов. Буюк келажак сари. - Т.: «Ўзбекистон», 1998, 441-бет.

3 Ислом Каримов. Буюк келажак сари. - Т.: «Ўзбекистон», 1998, 442-бет.

4 Ислом Каримов. «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман» - «Фидокор», 2000 йил, 8 июн.

Download 162,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish