мавзу: Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. ( соат)


Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари



Download 162,5 Kb.
bet10/11
Sana07.03.2022
Hajmi162,5 Kb.
#485659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-46EA~1

Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари. Дунёқараш тизими ва унга хос нисбатан мустақил йўналишларнинг ҳар бирини фалсафий мулоҳазанинг ойдинлашган (конкретлашган) шакли сифатида қараш мумкин. Фалсафий дунёқараш, содда қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг олам, одам ва борлиққа муносабатини ифодаловчи билимлар тизимидир. Унга инсон борлиғининг моҳияти нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, моддий ёки маънавий жиҳатлари нечоғлик мутлақлаштирилишига қараб, унинг таркибида материалистик ва идеалистик дунёқараш йўналишлари мавжудлигини кўрамиз.
Агар борлиқ ва унинг хоссаларига мавжудлик, боғлиқлик, ўзгариш ва тараққиёт нуқтаи назаридан билдирилган муносабатларни умумлаштирадиган бўлсак, унинг таркибида метафизик ва диалектик, софистик ва синергетик каби қатор дунёқарашлар мавжудлигини кўрамиз. Булар соф назарий-фалсафий масалалар бўлиб, улар тўғрисида «Олам ва одам», «Дунёни фалсафий тушуниш» бўлимларида махсус тўхталиб ўтамиз.
Фалсафий дунёқараш борлиқ ҳақидаги илмий қарашлар тизимининг ўз-ўзича шаклланган (механик) йиғиндиси эмас, балки уларнинг умумий қонуниятлар асосидаги тизимидир. Фалсафий дунёқараш таркибида қуйидаги тамойиллар номоён бўлади:
- турли дунёқараш шаклларининг ўзаро алоқадорлиги кучаймоқда;
- муайян дунёқараш шаклланиш ва ривожланиш жараёнида инсонга муносабатнинг аҳамияти ортиб бормоқда;
- миллий дунёқараш умуминсоний дунёқараш шакли ва унинг таркибий қисми сифатида юзага келган.
Фалсафий дунёқарашнинг бу умумий тамойиллари ҳар қандай конкрет дунёқараш шакллари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга, унинг яна қуйидаги тамойиллари ҳам бор:
- илмийлик;
- тарихийлик;
- мантиқийлик;
- универсаллик;
- мақсадлилик;
- ғоявийлик;
- назария ва амалиётнинг бирлиги.
1. Фалсафий дунёқараш илмийдир, чунки у нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларни кундалик онг даражасидагина эмас, балки назарий онг даражасида ҳам ифодалайди. Ҳар қандай фалсафий дунёқараш шакли объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг конкрет муносабатларини акс эттиради.
2. Фалсафий дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди.
3. Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили ҳар қандай дунёқараш шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изоҳланади. Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-равшан ва изчил акс эттиришига путур етади.
4. Фалсафий дунёқарашнинг универсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг мазмунини ташкил қилиши билан сифатланади, яъни ҳар қандай дунёқараш шакли ўзига хос фалсафий хусусиятга эга.
5. Фалсафий дунёқараш мақсадга мавофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос келади. Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс эттиради.
6. Фалсафий дунёқарашнинг ғоявийлик тамойили, унинг асосида муайян ғоя ётгани билан ифодаланади. Хусусан, бугунги ўзбек миллий фалсафий дунёқараши миллий мустақиллик, ўзликни англаш, миллатимиз келажагини белгилайдиган истиқлол ғоясига таяниши билан характерлидир. Фалсафий дунёқараш шу ғояни эътиқодга айлантириш ва унинг амалга ошиши учун хизмат қилади.
7. Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол режаларини белгилашда қўл келиши билан изоҳланади. Шунингдек, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга.

Download 162,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish