37
ифодаламайди. Баьзан инсон муайян эстетик қарашлар ва
эстетик билимларга эга бўла туриб ҳам паст ёки
ривожланмаган эстетик дид эгаси бўлиб қолиш мумкин.
Мусиқа эшита олиш қобилияти ва бу жиҳатдан эстетик
дидни
тарбиялаш
масаласи
сгарқ
алломаларидан
Форобийнинг мулоҳазаларидан четда қолмайди.
Инсоннинг ибтидосида, аввало, “озиқлантирувчи
қувват” пайдо бўлиб, унинг ёрдамида инсон озиқланади.
Шундан сўнг “ташқи ва ички қувватлар” юзага келади.
Ташқи “қувват”, яъни бевосита ташқи ташқи
таьсир
натижасида сизги аьзолари орқали вужудга келади.
Ташқи қувватлар 5 турлидир.
1.
Тери-бадан сезгиси.
2.
Таьм билиш сезгиси.
3.
Ҳид билиш сезгиси.
4.
Ешитиш сезгиси.
5.
Кўриш сезгиси.
Буларнинг ҳаммаси ҳиссиёт қуввати деб аталади. Ички
қувватларга.
1.
Есда олиб қолиш.
2.
Ҳаёл (хотира, тасаввур).
3.
Ҳис-туйғу.
4.
Нутқ (фикрлаш) қувватлари киради.
Бунда у ақлий билиш назариясининг босқичини назарда
тутади.
Абу Райҳон Беруний ҳис-туйғу аьзолари ҳақида
қуйидагича таьриф келтиради: “Уларни панча модали,
яъни беш она деб атайдилар ва сезиш орқали
билинадиган бешта нарсалар” деб тавсифлайди.
1.
Содда унсуре бўлган осмон – шабада, яъни эшитилиб
билинадиган.
2.
Шамол – спарма, яъни тегиб билинадиган.
3.
Олов – рўпа, яъни кўрилиб билинадиган.
4.
Сув – Раса, яъни татилиб билинадиган.
38
5.
Тупроқ – гандха, яъни ҳидланиб билинадиган
нарсалардир.
ЭСТЕТИК БАХО
Эстетик бахо умуман воқеликка, жумладан
исталган
бир аниқ буюмга бўлган нуқтаи назаримизнинг ажралмас
бир қисмидир.
Эстетик бахо бу гўзалликни ҳодиса ва фактларнинг эстетик
қимматини
бевосита эмас, балки, маьносига тўла тушунган
ҳолда билишдир. эстетик бахо бу оддий сезги, кечинма
(баьзан чуқур, лекин стихияли кечинма) эмас, балки,
маьлум
эстетик тамойилларга, эстетика соҳасининг
моҳиятини чуқур тушунишга асосланган бахо беришдир.
Бундай бахо бериш – таҳлил этиш, нисбатлаш, асослаш
мумкинлигини назарда тутади.
Эстетик дид билан эстетик бахолаш ўртасида фарқли ва
умумий томонлар мавжуд. эстетик бахолаш – диднинг
айнан ўзи эмас, балки, унинг фикр-мулоҳазалари оғзаки
ифодасидир. Унинг фикр-мулоҳазаларида ақлий томон
кўпроқ ўрин эганлайди. Дид фикр-мулоҳазалари (ақлий)
доимо бахоланаётган нарсаларнинг, воқеа-ҳодисанинг
англаб ўзлаштирилиши билан боғлиқ бўлиб, бошқаларга
мўлжалланган
ҳолда
далилларнинг
мантиқий
исботланишини тақозо этади.
Хулоса қилиб
айтганда, эстетик бахо жамият ва табиат
ҳодисалари, инсоннинг меҳнатининг , саньат асарларининг
маҳсули ҳақида асосли эстетик муҳокаманинг натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: