ЭСТЕТИК ИДЕАЛ
Эстетик идеал – бу грекча “тасаввур” ёки “орзу”
демакдир.
Идеални асосан ижтимоий идеал аҳлоқий идеал ва
эстетик идеалга бўлиш мумкин.
39
1.
Ижтимоий идеал - бирон-бир ижтимоий гуруҳнинг
интилишлари ва фаолиятиннг оилй мақсади манфаатларига
мувофиқ келадиган тасаввур.
2.
Аҳлоқий идеал – аҳлоқий камолот ҳақидаги
тасаввурлардир, яъни
ўртоқларча
ўзаро
ёрдам,
байналминаллик, адолатпарварлик, ижтимоий бурчни юксак
даражада бажариш, ҳаққонийлик, камтарлик ва шу каби
хислатларни назарда тутади.
3.
Эстетик идеал – субьект билан обьект, инсон билан
ижтимоий бутунликнинг тарихан энг тўлиқ узвий бирлиги
бўлиб, бу бирлик туб мақсадлар сифатида инсон ижодий
кучларининг эркин ва ҳар томонлама ривожланишида ўз
ифодасини топади.
Инсон гўзаллигининг ҳар томонлама мукаммаллиги
киши гўзаллигининг эстетик идеали ҳисобланади.
Идеал тушунчаси тўғрисида Лев Толстой ўзбек зиёлиси
марҳум (1938 йил
қатл
этилган) Убайдуллахўжа
Асадуллохўжа ўғлига ёзган хатида (1909 йил) шундай
дейди: “Идеални таомилнинг оддий қоидаси деб билиш
катта хато ёки ўз-ўзини алдашдир.бу ҳаётда ҳеч қачон тўла
эришиб бўлмайдиган, этук камолотни талаб этувчи
идеалгина идеал бўла олади. У ҳаётда Раҳнамо сифатида
қарурдир, ҳаётда эришиб бўлмайдиган, ана шу камолотдан
далолат бергандагина зарурдир. Меҳр-муҳаббат идеали
ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин”.
Идеал – жамиятнинг юксак ва олижанод мақсади,
келажакдан кўзланган ғояси, орзуси. Ижтимоий идеал
мисоли маёқ бўлиб, жамият қаёққа ва қандай мақсадда
қадам ташлашида ғоявий-мафкуравий ва маънавий-руҳий
йўл кўрсатиб туриши лозим. Ижтимоий идеал зарурияти
шунда.
Барча улуғ ижодкорлар аввалги даврларнинг ижтимоий
идеалларидан ҳам куч-қувват олганига тарих гувоҳ.
40
Ижтимоий идеал аниқ бўлсагина жамиятда бадиий
адабиётга cоғлом эҳтиёж пайдо бўлади. Миллатнинг бутун
маънавий-руҳий қуввати ижтимоий идеалда жамланади ва
аниқ мақсадга йўналтиради. Айни шундай соғлом эҳтиёж
катта адабиётнинг вужудга келтиради. Бу ҳол бадиий
адабиётнинг эркинлигига раҳна солмайди. Чунки эркинлик
бошбошдоқлик бўлмай, кўзланган оилй мақсад сари собит
қадам билан юришдир, акс ҳолда адабиёт йўлини йўқотган
одам каби тўрт тарафга аланглаб, жойида депсиниб қолиши
мумкин.
Буюк адабиёт кучли ва барқарор давлат ҳамда кучли
жамияга хос ҳодисадир.
Мирза Бедилнинг дунёни билиш, эстетик онг ҳақидаги
қарашлари қуйдагилардан иборат:
Файласуф билишининг биринчи босқичи ташқи, маддий
борлиқ таьсири билан ҳосил бўлувчи ҳислар, туйғулар
билан боғлиқ эканлигини ёзади ва ҳидлаш (шома), кўриш
(бинои), таьм туйғусимаза (зоика), эшитиш (шунидани) ва
тери, сезиш ва пайпаслаш (ломисо) нинг хизматлари ҳақида
бирма-бир гапиради.
Ана шу сезги аьзоларига ташқи дунёнинг таьсири
натижаси инсонда сезиш, ҳис этиш бошланади, сўнгра эса
тасаввур, шуур, идрок фикр (ҳаёл) пайдо бўлади.
Бедилнинг фикрича сезги, тасаввури ва фикрнинг
манбаи инсоннинг ташқаридаги мавжуд обьектидадир.
Назарида, кўзгу олдида бошқа обьект бўлмаса, ҳеч
кимда тасаввур ҳосил бўлмайди. Демак, инсоннинг ҳис,
тасаввур, ўйлаш тушунча ҳосил қилмоғИ учу унинг олдида
бирор бошқа обьект бўлмоғи лозим. Бу бошқа нарса –
обьект инсон билишининг манбаи ҳисобланади.
Ҳидлаш исни, кўз рангни, танглай ва лаб таьмни, қулоқ
товушни танлаб олади. Булардан бошқа нимаики хаёл-фикр
кўрмоқчи бўлсанг беҳуда урунган бўласан. Чанқоқ ҳар
жойда ҳам сувни, нурга муҳтож – қуёшни хоҳлайди.
Бедилнинг нуқтаи назарида, ҳислар орқали обьектдан
41
олинган сезгилар зеҳнида сақланиб, онг (ақл) ойнасида
живаланади.
Бедил ақлни, онгни худди ойнага ўхшатади: унда ташқи
ашиёлар ўз изларини қолдирадилар, ўз суратларини,
образларини ясайдилар, шу туфайли миямизда фикрлар
туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |