Мавзу: эгилувчанлик ва гавдани тўҒри ўстиришнинг хусусиятлари



Download 20,43 Kb.
bet2/3
Sana22.06.2022
Hajmi20,43 Kb.
#691520
1   2   3
Bog'liq
ЭГИЛУВЧАНЛИК ВА ГАВДАНИ ТЎҒРИ ЎСТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Умумий эгилувчанлик - инсон гавдасининг ҳамма бўғим-ларидаги ҳаракатчанлик бўлиб, юқори амплитудада турли ҳаракатларни бажаришдир.
Махсус эгилувчанлик - алоҳида бўғимлардаги жуда катта ҳаракат бўлиб, алоҳида фаолият туридаги талабларга мос келади.
Эгилувчанликни ривожлантириш даражаси бўғимларни шаклига, бўғим тоғайларининг қалинлигига, мушакларнинг эгилув-чанлигига, чандирларга, пайларга, бўғим бошчасига боғлиқ. Бўғимларнинг фаоллиги инсон мушакларининг қисқаришига ва ҳаракат таъсирида чўзилган мушакларнинг бўшашишига таъсир қилади.
Мушак-антагонистларнинг машқлар давомида нотўғри бўшашиши эгилувчанликни оғирлаштиради. Чўзилган мушакларнинг бўшашиши ҳисобига 12-14% гача ҳаракатчан-лиги ортади.
Шундай фикрлар борки, мушаклар кучининг ўсиши бўғим-лардаги ҳаракатчанликни ёмонлаштиради.
Куч сифатлари билан фаол эгилувчанлик орасидаги ўзаро муносабатларнинг тўғри ва қайтиш алоқаси кузатилади: динамик куч қанчалик кўп бўлса, шунчалик бўғимлардаги ҳаракат узоқлашиб кетади, фаол эгилувчанлик кўп бўлса, инсон ўз кучларини кўрсата олиши мумкин. Шу билан бирга куч сифатлари суст эгилувчан-ликнинг ошишига ўз-ўзидан ижобий таъсир ўтказмайди.
Баъзи муаллифларнинг маълумотларига кўра, кучларнинг кўпайиши бўғим ҳаракатининг ёмонлашишига, яъни мушак гипертрофиясига олиб келади. Бошқа томондан эса суст эгилувчанлик кўрсаткичлари юқори бўлса, мушаклар чўзилувчанлигини намоён қилади, демак турли шароитда улар кучларини кўрсата олади.
Жисмоний тарбия амалиёти фақат эгилувчанлик ва куч ривожланишининг юқори даражасига эришмасдан, улар ўртаси-даги ривожланиш сифатларининг мувофиқлигини таъминлаши керак.
Бунинг учун, одатда мушакларнинг куч имкониятларини кўр-сатувчи ва бўғимлардаги ҳаракатни оширувчи машқлар қўлланади.
Ҳаракат фаолиятининг турлари эгилувчанликнинг ривожлани-шига ҳар хил талаблар қўяди.
Масалан сузишда тўпиқ ва елка бўғимларининг ҳаракати керак, «брасс» сузишида тос-сон суяги, тизза ва тўпиқларнинг ҳаракати, гимнастикачиларга умуртқа поғонаси тирсак, тизза, тизза, тўпиқ ва тос-сон бўғимларининг максимал ҳаракати керак. Инсон бир хил бўғимларида кўпроқ, иккинчисида озроқ максимал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
Эгилувчанликнинг ривожланиш даражасига қараб инсон ҳаракатларини натижали амалга оширади.
Бўғимлардаги ҳаракатнинг камлиги тезлик, кучлилик, мувофиқлашган қобилиятлар фаоллигини очиб беролмайди, шунингдек, ишларни иқтисодий томондан пасайтириб, хара-катни чегаралаб қўяди ва мушакларни жароҳатланишига олиб келади.
Эгилувчанлик шуғулланувчиларнинг ёшига ва жинсига боғлиқ. Фаол эгилувчанлик 10-14 ёшда, суст эгилувчанлик 9-10 ёшда кузатилади. Эгилувчанлик ўсишининг турли босқич-лари бор.
Қизларда 14-15 ва 16-17 ёшда эгилувчанлик ўсишининг юқори суръатлари белгиланган, ўғил болаларда эса 9-10, 13-14 ва 15-16 ёшдир. 13-15 ёш турли бўғимларнинг ҳаракатчанлиги ривожланадиган пайтдир.
Эгилувчанликни ривожлантириш устида ишлаш кичик ва мактаб ёшидаги болаларда катталарга нисбатан осон кечади. 12-20 ёшдан кейин ҳаракат амплитудаси камаяди ва ёш ўзгарган сари таянч-ҳаракат аппарати ривожланиши қийинроқ бўлади.
Қизларда ўғил болаларга нисбатан 20-30% юқори бўлади. Бу фарқ эркакларда ва аёлларда ҳам кузатилади.
Эгилувчанлик организм ҳолатида ташқи шароитда (кўп вақтда атроф - муҳит ҳарорати) етарлича катта оралиқда тез ўзгаради.
Эгилувчанликнинг пасайиши эрталаб уйқудан кейин кузатилади ва у аста-секин кучайиб, кундузи юқори нуқтасини эгаллайди, лекин кечга бориб, яна пасаяди.
Эгилувчанликнинг энг кўп ўсиши 12-17 бўлган вақт оралиғида кузатилади. Бадан қиздириш, уқалаш, иситувчи муолажаалар (иссиқ ванна, қайноқ душ) ҳаракат амплитудасини кўтаради. Бўғимлардаги ҳаракатнинг пасайиши овқат егандан кейин мушакларнинг совиб қолишидан хосил бўлади.
Мушакларнинг чарчаб қолиш даражаси эгилувчанликка ҳар хил таъсир қилади: фаол эгилувчанлик камаяди ва суст эгилувчанлик-кўпаяди. Хаяжонланиш юқори бўлган пайтда (мусобақа вақтида) ҳаракат амплитудаси ўсади. Эгилувчанлик қайсидир маънода генетик омилларга ҳам боғлиқ. Шундай одамлар борки, уларнинг бўғимларидаги ҳаракатчанлик туғма чегараланган бўлади, бошқаларида эса бунинг юқорилиги кузатилади. Бу эса эгилувчанлик муҳим бўлган спорт турлари учун болаларни танлашга ёрдам беради.



Download 20,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish