Мавзу: Доривор ўсимликлар хом ашёсини асосий атамалари ва уларга куйиладиган талаблар.
Доривор ўсимликлар маҳсулотига мунтазам равишда талабнинг ошиб бориши ва уни ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар ҳисобига қондирилмаслиги натижасида шу ўсимликларни плантацияларда ўстиришга тўғри келмоқда. Баъзан камёб доривор ўсимликларга талаб катта бўлиб, улар ёввойи ҳолда йиғиш учун ноқулай жойларда (масалан, тоғли туманларда ўсадиган) ёки кам миқдорда, катта худудларда тарқоқ ҳолда (масалан, кенг тарқалган, лекин сийрак учрайдиган самарақанд бўзночи ва бошқалар) бўлса, бу доривор ўсимликлар маҳсулотини тайёрлаш плантацияларида ўстиришдан қимматга тушади. Шунинг учун бундай ўсимликлар ҳам маҳсус хўжаликларда ўстирилади. Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни катта ҳажмда тайёрлашнинг қийинчилиги, уни йиғиб олиш учун қишлоқ хўжалик техникасидан фойдаланишнинг мураккаблиги. Плантацияда ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулотини қулай шароитда ва таъсир этувчи биологик фаол моддалари кўп тўпланган даврда машина ёрдамида йиғиб олиш мумкин. Қимматбаҳо, тиббиёт учун жуда зарур бўлган доривор маҳсулот республикамиз худудида ёввойи ҳолда ўсмайдиган, тропик ёки субтропик иқлимли давлатларда ўсадиган ўсимликлардан тайёрланадиган бўлса, имкони борича шу ўсимликни ўзимизда ўстиришга ҳapaкaт қилинади. Масалан, тукли эрва, стевия ва б. Янгидан экилиши керак бўлган доривор ўсимликлар агротехникаси ва ўстириш усуллари институтнинг тажриба майдончаларида, қисман фанлар академияси (ФА), университетлар ва бошқаларнинг ботаника боғларида ишлаб чиқилади. Плантацияларда ўстириладиган доривор ўсимликлар ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан катта фарқ қилади, яъни ўстириладиган доривор ўсимлик маҳсулотида бегона ўсимликлар аралашмаси бўлмайди. Агротехника қоидалари асосида ўстирилган доривор ўсимликлар серҳосил ва биологик фаол моддаларга бой бўлади. Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, баъзи бир доривор ўсимликларни ўстириш ва уларнинг маҳсулотларини тайёрлаш ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлар маҳсулотини йиғишга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзонга тушади. Ўзбекистон республикасида биринчи марта 1973 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Правда газетасининг 50 йиллиги» хўжалигида доривор ўсимликлар экила бошлади. Кейинроқ (1978 йилда) Наманган вилоятини Поп туманида Ибн Сино номли доривор ўсимликлар ўстириладиган хўжалик ташкил қилинди. Бу хўжалик далаларида қалампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор тирноқгул, наъматак, аччиқ шувоқ (эрман), бўлакли итузум, майда гулли тоғрайҳон ва башқа доривор ўсимликлар ўстирилган. Улардан йиғилган маҳсулотлар Ўзбекистон дорихоналарини таъминлаш учун ҳамда Чимкент кимё-фармацевтика заводи ва бошқа корхоналарга жўнатилган. Бугунги кунда доривор ўсимликлар ўстириб етиштирадиган махсус хўжаликлар Бухоро вилоятининг Ромитон туманида, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида, Самарқанд вилоятида ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳамда Тошкент вилоятининг юқори Чирчиқ туманидаги бирор хўжалик таркибида маҳсус бўлим ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси ФА га қарашли Тошкент ботаника боғининг собиқ катта илмий ходими Қ.Ҳ.Хўжаев, кейинчалик шу боғнинг доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва иқлимга мослаш лабораториясининг мудири, катта илмий ходим Ю.М.Мордухаев Тошкент фармацевтика институти фармакогнозия ва ботаника кафедраларининг илмий ходимлари билан ҳамкорликда қардош республикалардан ҳамда дунёнинг бошқа худудларидан келтирилган доривор ўсимликларни Тошкент шаҳри иқлимида ўстиришга эришдилар. Уларнинг фикрларича, юқорида кўрсатилган хўжалик далаларида доривор гулҳайри, тешик далачой, доривор тирноқгул, қалампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор валериана, фенхел (дорихона укропи), доривор мойчечак, қора андиз, ажгон (зиран кармони), арпабодиён, оддий дастарбош, наъматак турлари, бутасимон аморфа, қизил ангишвонагул, ёйиқ эризимум, кендир турлари, Кавказ ямси, Манъчжурия аралияси, тоғ жумрут, сано (кассия) турлари, патриния, тухумак, беш бўлакли арслонқуйруқ, доривор зангвизорба, ярим бутасимон секуринега, бўригул турлари, қорақобиқ турлари, белладонна, мексика бангидевонаси, поли-пала, бўлакли итузум, гангитувчи бузулбанг ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш мумкин. Доривор ўсимликлар хом ашёси ёввойи ва маданий ҳолда етиштирилган ўсимликлардан тайёрланади. Сифати кафолатланган ўсимлик маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқариш учун яхши сифатли доривор ўсимлик материаллари олиш бўйича умумий техник хужжат расмийлаштирилиши зарур. Доривор ўсимликлар учун яхши қишлоқ хўжалиги ва тўплаш амалиётлари ҳақида Кўрсатмалар (GACP) ишлаб чиқилган бўлиб, у сифат кафолати дори ва гален препаратлари олишни назорат қилиш имконини беради. Ушбу кўрсатмалар доривор ўсимликлардан барқарор фойдаланиш ва етиштиришни тарғиб қилиб, доривор ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган.5 Бу кўрсатмаларнинг асосий мақсадлари: 1. Сифатли ўсимликдан дори олиш манбаи сифатида фойдаланиш учун доривор ўсимлик хом ашёсиининг сифати, хавфсизлиги ва тайёр ўсимлик маҳсулотлар самарадорлиги кафолатини таъминлаш; 2. Миллий ва минтақавий GACP кўрсатмаларида доривор ўсимликлар учун GACP монографиялари ва тегишли стандарт операцион муолажалари жорий этиш; 3. Доривор ўсимликларни асраш ва умуман атроф-муҳит мухофазасини 5 http://www.who.int/medicines/publications/essentialmedicines/en/. қўллаб-қувватлаш йўллари билан яхши сифатли доривор ўсимликларни барқарор ўстириш ва йиғишни қўллаб-қувватлайди. Ушбу кўрсатмалар доривор ўсимликлар етиштириш ва йиғишга тааллуқли ва муайян жараёнларини ўз ичига олади. Доривор ўсимликлар учун GACP амалиёти – дори воситалари хавфсизлиги ва ўсимлик доривор маҳсулотлари самарадорлиги билан бевосита боғлиқ бўлган сифат кафолатида биринчи қадам ҳисобланади. Ушбу дастурлар, шунингдек, доривор ўсимликлардан барқарор фойдаланиш учун уларни муҳофаза қилиш табиий ресурсларини асрашда муҳим рол ўйнайди.
Алкалоид -ўсимликлар (қисман хайвонлар) тўқималарида тайёр ҳолда учрайдиган асосли (ишқорий) хоссага ва кучли физиологик таъсирга эга бўлган, молекуласида азот сақловчи мураккаб органик бирикмалар. Уларнинг атропин, хинин, морфин, кофеин кабилари доривор модда сифатида ишлатилади.
Аскорбин кислотаси -цингага қарши самарали витмамин, рангсиз кристалл, сувда эрувчан. Аскорбин кислотаси ўсимликлар ва кўпчилик хайвонлар томонидан синтез қилинади. Манбаалари – янги терилган мевалар, сабзавотлар ва кўкатлар.
Балзам- эфир мойлари ва уларда эриган моддалар,хушбўй бирикмалар ва бошқа моддалардан таркиб топган табиий моддалар
Дамлама-маълум миқдордаги майдаланган доривор ўсимлик маҳсулотларидан пресслаш йўли билан тайёрланган дори шакли. Уй
шароитларида дамлама ва қайнатма тайёрлаб ичилади.
Витамин- инсон ва хайвонларучун муҳим аҳамиятга эга бўлган, турли кимёвий тузилишга эга органик бирикмалар. Оқсил, ёғ ва углеводларга нисбатан кам миқдорда талаб этиладиган бу бирикмалар
Доривор хом ашё тиббиётда кенг ишлатиладиган доривор ўсимликлардан ажратиб олинган турли фармакологик хусусиятга эга доривор воситалар. Қадимги римлик врач Клавдий Гален номи билан аталган.
Гликозид -парчаланганда қанд ва қанд бўлмаган (агликон) қисмини ҳосил қилувчи мураккаб органик моддалар.Гликозидларни парчаланиши гидролиз жараёни дейилади. Ҳамма гликозидлар сувда яхши, спиртда ёмон эрийди, органик эритмаларда эримайди.агликонлари аксинча сувда эримайди, спиртда турлича, органик эртувчиларда яхши эрийди. Қанд қисми
(моносахаридлар, дисахаридлар, ва бошқалар) агликонга кислород,
олтингугурт орқали ёки бевосита углерод атомига бирикади.
Захарли ўсимликлар таркибида одам ва хайвонлар учун заҳарли
бўлган моддалари мавжуд ўсимликлар. Ершари флорасида 10000 турга яқин заҳарли ўсимликлар мавжудлиги аниқланган.
Каротинлар тетратерпенларга тегишли ёғда эрувчан сариқ, оловранг ва қизил рангдаги пигментлар кейинчалик А витамини ҳосил бўлишига замин бўладилар.
Липидлар ўсимлик ва хайвонлардан олинадиган мой ва мойсимон моддалар.Липидлар организмда энергетик заҳира ҳосил қилади
ҳамда ўсимлик ва хайвонларда сув юқтирмайдиган ҳимоя қатламини юзага
келтиради.
Микронитратлар- ўсимлик озиқланиши учун жуда оз миқдорда зарур бўладиган минерал элементлар (бор, рух, мис, марганец, алюминий, молибден)
Полисахаридлар -бир хил моносахаридлар (гомополисахаридлар) бир хил бўлмаган моносахаридлар (гетерополисахаридлар) ва баъзан углевод бўлмаган бирикмалар (гетерополисахаридлар) қолдиқларидан таркиб топган юқори молекулали органик моддалар. Уларга крахмал, гликоген, целлюлоза, инулин, пектин, шиллиқ моддалар киради.
Сапонинлар- улар гемолитик ва юза фаоллигига эга бўлиб, совуққонли хайвонлар учун заҳарлидир. Агликони тузилишига кўра стероид ва тритерпен сапонинларга ажратилади. Сапонинлар кенг спектрли фармакологик хусусиятларга эга, улар седатив, стимуллаштирувчи шамоллашга қарши воситалар сифатида ишлатилади.
Флавонидлар ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган бўлиб, асосан гул ва баргларда тўпланади. Флвоноид препаратлар ва уларни сақловчи ўсимликлардан тайёрланган доривор воситалари тиббиётда З витамини етишмовчилигида ва қон томирлани ўтказувчанлиги бузилишида келиб чиқадиган касалликларни даволашда ишлатилади.
Доривор ўсимликларни касалликларни даволашмақсадида қўллаш учун одатда улардан кўпинча дамлама, кайнатма, настойка, экстракт ёки бошқа препаратлартайёрланади. Уларнинг аксариятидан сув, турли даражадаги спирт ва бошқа эритувчилар ёрдамида шифобахш маҳсулотлари ажратиб олинади. Натижада биологик актив моддалар йиғиндисидан иборат дори вужудга келади.
Тайёрланган дорилар таркибида ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи биологик фаол бирикмалари билан биркаторда одатда шу эритувчида эриб, ажралиб чиққан бошқа моддалар ҳам бўлади. Булар асосий таъсир этувчи биологик фаол моддалар билан бирга учрайдиганбирикмалар бўлиб, улар ҳам киши организмига ўзига хос таъсирини кўрсатиши, асосий биологик фаол моддаларнинг таъсирини кучайтириши, пасайтириши ёкиуларнинг эришиини яхшилаб, организмга шимилишини тезлатиши мумкин.
Усимликлардан тайёрланган дамлама, қайнатма, настойка, экстракт вайиғинди дори препаратлар билан улардан ажратиб олинган соф ҳолдаги моддаларнинг тирик организмга кўрсатадиган таъсири орасида катта фарқ бор. Бинобарин, ажратиб олинган соф ҳолдаги бирикмалар шу ўсимликдан тайёрланган дорилардек таъсир кўрсата олмайди. Шу сабабларга кўра доривор ўсимликлардан тайёрланган дорилар ёки уларнинг йиғинди препаратларининг тиббиётдаги аҳамияти борган сари ортиб бормоқда.
Ҳозирги пайтда замонавий тиббиёт амалиётида қўлланилаган аксарият доривор ўсимликлар заҳарли эмас ёки кам заҳарли бўлиши билан синтез қилиб олинган моддалардан фарқ қилади. Сабаби, ўсимлик ҳам ҳайвонлар сингари хужайра ва тўқималардан таркиб топган бўлиб, тирик организм хусусиятларига эга. Бунинг устига инсонларда кадимдан ўсимликларнинг шифобахш хусусиятларига ирсий мойиллик мавжуд, яъни инсон организми муайян доривор ва мевали ўсимликларга ўрганиб колган.
Дориворлар ўсимликларнинг хар йилги тайёрлаш миқдорини, керакли доривор ўсимликлар ўсадиган янги ерларни излаб топишни ёки уларни маданийлаштиришни ҳамда плантацияларда етиштиришни йўлга қўйишни, уларни фермер ва давлат хўжаликларида экишни ҳамда янги ўсимлиқларнинг, айниқса, халқ табобатида қўлланилайтган доривор ўсимликларни биокимёвий текширишни ва тиббиёт амалиётига кенгроқ жорий этишни талаб этади.
Ҳозирги кунда ёввойи ҳолда ўсадиган ва ўстириладиган доривор ўсимликларнинг 230 дан ортиқ туридан доривор маҳсулотлар тайёрланади. Шулардан 152 ўсимлик туридан олинган 171 хом-ашё маҳсулотидан кимёвий фармацевтика саноати 254 хилдаги дори препаратлари тайёрлашни йўлга қўйган.
Фитопрепаратлар тиббиёт амалиётида турли хил касалликларни даволаш учун тобора кенгроқ тадбиқ қилинмоқда. Бундай препаратларга алором, антрасеннин, арфазетин, датискан, ротокан, карсилон, сафинар, танацехол, тризофлан, фларонин, халепин, стахиглен, биосегман, сенадексин, нигедаза, ледин, патулатен кабиларни мисол қилиш мумкин.
Табиий ҳолда ўсадиган хамда фермер ва давлат хўжаликларида экиладиган ўсимликлардан тайёрланган доривор хом-ашё маҳсулотлар миқдори йил сайин ортиб бормоқда.
Доривор ўсимликларнинг тиббиётда тутган ўрни ҳамда уларнинг аҳамияти кун сайин ортиб бориши кузатилмоқда, фармацевтика саноати, дорихоналар, Гален фабрика ва лабораторияларини доривор ўсимлик хом-ашё маҳсулотлари билан таъминлаш, табиий ҳолда ўсадиган ва маданийлаштирилган доривор ўсимлик маҳсулотлари миқдорини кўпайтириш, ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларнинг ресурслариниулар ўсадиган табиий шароитларда сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, доривор ўсимликларни фермер ва давлат хўжаликларида кўплаб экиш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланади.
Халқ соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, авлодларни соғлом қилиб тарбиялаб етиштириш масалаларига аҳамият берар эканмиз, ўз вақтида ва тез юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишда, касалликни даволаш ва олдини олишнинг асосий омилларидан бири бўлмиш яхши асоратсиз таъсир этувчи доривор ўсимликлар ва улардан тайёрланадиган доривор препаратлар ҳамда бошқа табиий шифобахш воситаларни аҳолига кўплаб етказиб бериш учун бор имкониятлар ишга солиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |