Мавзу. «Диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари» - Режа:
- 1. Диншунослик фанининг предмети
- 2. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари
- 3. Диннинг функциялари
- 4. Курснинг амалий аҳамияти
Дин инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага маълум. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, хатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндошув даркордир. - Дин инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага маълум. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, хатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндошув даркордир.
Дин – эътиқод ҳамдир. Бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни ҳар қандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. Озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга ҳар томонлама, бой, объектив-илмий маълумотлар зарур. Бундай маълумотлар энциклопедик характерда бўлмоғи, бировнинг ғаразли шарҳисиз оригинал матнлар шаклида бўлса, мақсадга мувофиқдир. Эскирган маълумотлар асосида мутахассис бўлмаган муаллифлар томонидан ёзилган асарлар ҳозирги замон ахборот эркинлиги ва унинг етиб келиши осон бўлган шароитларда талабаларнинг кўз ўнгиларида мазкур муаллифларнинг обрўсизланишига ёки талабани нотўғри тасаввурга эга бўлиб қолишига олиб келади. - Дин – эътиқод ҳамдир. Бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни ҳар қандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. Озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга ҳар томонлама, бой, объектив-илмий маълумотлар зарур. Бундай маълумотлар энциклопедик характерда бўлмоғи, бировнинг ғаразли шарҳисиз оригинал матнлар шаклида бўлса, мақсадга мувофиқдир. Эскирган маълумотлар асосида мутахассис бўлмаган муаллифлар томонидан ёзилган асарлар ҳозирги замон ахборот эркинлиги ва унинг етиб келиши осон бўлган шароитларда талабаларнинг кўз ўнгиларида мазкур муаллифларнинг обрўсизланишига ёки талабани нотўғри тасаввурга эга бўлиб қолишига олиб келади.
Дин ва қонун ўзаро муносабатларини яхши билиш демократик жамият пойдеворини мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турли диний жамоа аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тўла маълумот беради. Талабаларда қонунга ҳурмат хиссини, ўзинигина эмас, балки, бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш, тушунишга ҳаракат қилиш, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, ижтимоий жойларда диний масалаларда зўравонлик, агрессивликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради. - Дин ва қонун ўзаро муносабатларини яхши билиш демократик жамият пойдеворини мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турли диний жамоа аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тўла маълумот беради. Талабаларда қонунга ҳурмат хиссини, ўзинигина эмас, балки, бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш, тушунишга ҳаракат қилиш, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, ижтимоий жойларда диний масалаларда зўравонлик, агрессивликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради.
- Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда унинг фуқаролари турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эга бўлиши ҳам жуда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |