Диндан сабоқ берувчилар, мураббийлар тегишли билимга ва уни ўқитиш ҳақидаги маҳсус руҳсатномага эга бўлишлари шарт.
Диндан сабоқ берувчилар, мураббийлар тегишли билимга ва уни ўқитиш ҳақидаги маҳсус руҳсатномага эга бўлишлари шарт.
Қонунда ҳусусий тартибда, яъни уйда диний таълим бериш қатъиян маън этилади.
Қонунда “Олий ва Ўрта махсус диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мажбурий таълим олганидан кейин қабул қилинади” дейилиши ҳозирги маънавий равнақ нуқтаи назаридан мантиқан келиб чиқади. Диний арбоб ва ходимлар диний билимга қўшимча камида умумий мажбурий ўрта таълим олган кишилар бўлишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Мазкур қонунда “Диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлиши ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг руҳсати билан амалга оширишлари лозим”, деган талабни қўйилиши жуда ҳам ўринлидир.
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар фаолиятини таъминлашга оид муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга асосланиб ишлаб чиқилган виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида янги таҳрирда эълон қилинган конунга асосан республикадаги барча диний уюшмалар эркин, ошкора, тенг ҳуқуқли тарзда фаолият кўрсатмокдалар. Бу ҳукуқ ва эркинликлар қонун бўйича кафолатланган.

Республикамиздаги 17 хил диний конфессиялар орасида тотувлик. ҳамжихатлик мавжуд бўлиб, халқимизни тарбиялашда, тинч ва хавфсизликни сақлашда бу диний жамоалар ҳам ўзларини салмокли ҳиссаларини қўшмокдалар.