Бундан ташқари ислом динида эътироф этилмаган мазҳабларга қуйидагилар киради: - Бундан ташқари ислом динида эътироф этилмаган мазҳабларга қуйидагилар киради:
- Муржийлар – алоҳида бир йўналиш бўлиб эмас, балки мазҳаблар ичида таркиб топган. Улар асосида яна бир қанча кичик оқимлар, яъни фирқалар вужудга келди. Улар бу дунёдаги инсон ҳолатини муҳокама қилишни орқага суриб, яъни инсоннинг ҳатти-ҳаракатини, унинг иймонини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигина билади ва фақат Унинг Ўзи инсон устидан ҳукм қилади, деб ҳисоблайдилар. Мутахассислари муржийларни тўрт тоифага бўладилар:
- Жаҳмийлар ёки хуросонликлар;
- Ғайланийлар ёки сурияликлар;
- Масирнийлар ёки Ироқликлар;
- Шуккак (шубҳаланувчилар), буғрийлар, анъанавий хашавийлар.
- Бундай жуғрофий бўлиниш оқибатида олий ҳукмронлик масаласида ҳам аста-секин фикрларнинг тафриқаланиши бошланади. Шундай қилиб VII асрнинг биринчи ярмида у ёки бу ғоя тарафдорлари ўз йўналишларини янада аниқроқ белгилаб, хорижийлар, жабарийлар ва қадарийлар қаторига қўшиладилар. Бу тоифадагилар иймон масаласида бир тўхтамга келмаганлар. Ашъарий фикрига кўра, бу ҳақида 12 хил тоифа бўлганлиги қайд қилинади.
Муътазилийлар – каломда биринчи йирик йўналиш вакиллари ҳисобланиб, Дамашқ ва Бағдод халифалиги ҳаётида VII-IX асрларда муҳим ўрин тутганлар. Восил ибн Ато ва Амр ибн Убайдлар Хасан Басрийнинг шогирдларидан бўлиб, унинг даврасидан ажралиб, алоҳида бўлиб чиқишларидан шу ном қолган. Муътазилий манбаларида келтирилишича уларнинг эътиқоди қуйидаги беш асосда бўлади: - Муътазилийлар – каломда биринчи йирик йўналиш вакиллари ҳисобланиб, Дамашқ ва Бағдод халифалиги ҳаётида VII-IX асрларда муҳим ўрин тутганлар. Восил ибн Ато ва Амр ибн Убайдлар Хасан Басрийнинг шогирдларидан бўлиб, унинг даврасидан ажралиб, алоҳида бўлиб чиқишларидан шу ном қолган. Муътазилий манбаларида келтирилишича уларнинг эътиқоди қуйидаги беш асосда бўлади:
- Ал-адл – илоҳий адолат инсоннинг иродасини аниқлайди ва Аллоҳнинг фақат яхшилик қилиш қобилияти ва асрлар давомида таркиб топган нарсалар тартибининг бузилишига йўл қўймаслик керак.
- Ат-тавҳид – Аллоҳнинг ягоналигига қатъий сиғиниш, кўпхудоликни инкор этиш.
- Ал-ваъд вал-ваъийд – яъни Худо мўминларга жаннат, кофирларга давзах ваъда қилган бўлса, ўз ваъдасида туриши лозим. Яъни Пайғамбар шафоати, Худонинг сифатлари ёрдам бермаслиги лозим.
- Ал-манзила байнал-манзилатайн – гуноҳи кабира қилган мусулмон, мусулмонлар қаторидан чиқарилади. Лекин кофир бўлиб қолмайди, балки оралиқ ҳаётда бўлади. Шу фикрда бўлганликлари учун биринчи муътазилийлар Хасан Басрий даврасидан ажраб чиқдилар.
- Ал-амр бил-маъруф ван-наҳий анил-мункар – яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни қайси йўл билан бўлса ҳам амалга ошириш. Хатто қилич билан бўлса ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |